UZ

Сўнгги янгиликлар

09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  2 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1 08:39Кутганмидингиз? Тен Хаг ёзда «Манчестер Юнайтед»ни тарк этади  13 08:13Неъматилло Қуттибоев: "Цементчи" Биринчи лигада рақобат ярата олади"  1 07:48«Лестер» бир йиллик танаффусдан сўнг яна АПЛга қайтди  4 07:24Ўзбекистон кубоги. 3-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:15ЛаЛига. "Реал Сосьедад" - "Реал Мадрид" 0:1   0 07:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 3:3 (пенальтилар 4:5)  0 07:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  1 07:00Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  3 06:55U-23 Осиё кубоги. Ироқ - Вьетнам 1:0  0 06:50U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  9 01:57Ла Лига. Арда Гюлер "Реал"га ғалаба тақдим қилди!  63 01:40Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  4 01:24Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  1

Андрей Микляев: "Муҳим ўйинда ғалаба қозондик" Янгиликлар

Андрей Микляев: "Муҳим ўйинда ғалаба қозондик"

"Локомотив" ҳамда "Ал-Аҳли" ўртасидаги Осиё Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур учрашувидан кейин "темирйўлчилар" устози Андрей Микляев матбуот-анжуманида иштирок этди.
"Албатта ғалабадан хурсандмиз. Энди олий лигага тайёргарлик кўрамиз. Секин аста мавсумга кириб бораяпмиз. Бугунги баҳс жуда муҳим эди. Барча йигитлар бугун бир киши ҳамма учун, ҳамма бир киши учун шиори билан ўйнадик", - дейди Микляев.

"Биринчи турда мағлуб бўлганимиздан сўнг бугун ютишимиз шарт эди. Шунда гуруҳ босқичидаги вазиятни яхшилаб олардик", - дейди учрашувнинг энг яхши ярим ҳимоячиси Саламат Қутибоев.

- Ўзбекистон клублари Саудия Арабистони клубларига кўпинча ютқазади, БАА клубларини эса мағлуб этади. Улар ўзаро ўйнашса эса БАА клублари ютади. Бунга сабаб нима деб ўйлайсиз?

- Тўғриси бундай статистикани билмайман. Бу футбол, барчаси шундан келиб чиқади. Биз доим ғалаба учун майдонга тушамиз. Бугун омадимиз ҳам келди. Тезкор гол урдик ва ғалаба қозондик.

- Машарипов орқароқда ўйнаши мураббийлар штаби кўрсатмасимиди?

- Шунчаки унинг қанотида ўйнаётган ярим ҳимоячи олдинроқда ўйнади. Шу боис Жалол орқароқда уни қўриқлади ва унга босим ташкил этди.

- Иккинчи ўйинда ҳам Кризо захирада қолдирилди...
- Бугун таркибимизда илк бор Ньоре Кризо майдонга тушди. Ўтган ўйинда унга имкон бермаган эдик. Аммо бу гал Кризога ўзини кўрсатиш имконияти тақдим этилди. Ушбу футболчи анчагина ўсадиган ўйинчи. Унда яхши ўйинни ўқий билиш қоблияти бор. Ишончим комил, ҳали бу ҳужумчимиз ўзини кўрсатади.

- Биринчи дақиқа, биринчи гол. Ҳиссиётлар қандай?

Саламат Қутибоев: - Барчаси оддий. Ўзбекистон чемпионати билан бир хил ҳиссиётлар. Мен учун рақибнинг аҳамияти йўқ. Гол доим хурсанд қилади.

Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика