UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  4 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

Андрей Фёдоров: “Нефтчи”нинг ҳам, “Андижон”нинг ҳам ўйини қовушмади” Янгиликлар

Андрей Фёдоров: “Нефтчи”нинг ҳам, “Андижон”нинг ҳам ўйини қовушмади”

Ўзбекистон Кубоги доирасидаги “Андижон” – “Нефтчи” баҳсидан сўнг фарғоналиклар устози Андрей Фёдоров журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

– Бугун ўзимиз истагандек ўйин кўрсата олмадик. Нафақат “Нефтчи”нинг балки “Андижон”нинг ўйини ҳам қовушмади. Чунки майдоннинг ҳолати яхши  эмас эди. Шу сабабли узун паслар орқали ўйин ташкил қилдик. Кетма-кет “дерби”ларни ўтказяпмиз. Бугунги баҳсда кўпроқ ҳимояда тартибли ҳаракат қилиб, ҳужумдаги имкониятлардан унумли фойдаланишга урғу бердик. Музаффаровнинг четлатишидан сўнг дуранг натижани ушлаб қолишга ва вазиятни пенальтиларгача олиб боришга ҳаракат қилдик. Чунки бир киши кам бўлиб қолгандик. Пенальтилар сериясида эса омад биз тарафда бўлди. Ғалабадан хурсандман. Мухлисларни ҳам мазкур муваффақият билан табриклайман. Стадионда бизни Фарғонадан келиб қўллаб-қувватлаган мухлисларга шунингдек ёш футболчи мухлисларимизга ҳам раҳмат деб қоламан.

Шерзод Ҳакимовда кичик жароҳат бор эди. Ҳамза Каримов эса маълум сабабларга кўра тайёргарлик жараёнига кеч қўшилди. Шу сабабли мазкур футболчилар баҳсни ўтказиб юборишди. Яна бир бор айтиб ўтаман, бундай майдонда яхши ва сифатли футбол кўрсатиш қийин, – деди Фёдоров

“Нефтчи” матбуот хизмати


Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика