UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  3 10:38Ёзда «Барселона»ни тарк этадиган Хави Европанинг номдор жамоасига бош мураббий бўлиш учун асосий даъвогар  5 10:35Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"  3 10:11Ўзбекистон U-23 — Кувайт U-23 ўртасидаги учрашувни суриялик ҳакам бошқариб боради  1 09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  6 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  6 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  9 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  1 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1

Алишер Азизов: “Қирғизистондаги клублар ўзбек футболчиларига қизиқиб қолишган” Янгиликлар

Алишер Азизов: “Қирғизистондаги клублар ўзбек футболчиларига қизиқиб қолишган”

Теглар :  Алишер Азизов
Қирғизистоннинг “Дордой” клуби ОФК кубоги саралаш учрашувида Тожикистоннинг “Ҳосилот” клубига қарши баҳс олиб борди ва ушбу учрашувда кичик 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ўйинда яна голга “Дордо” клуби сафида ҳаракат қилаётган ҳамюртимиз Алишер Азизов муаллифлик қилди. Ушбу баҳсдан сўнг Алишер Азизов ўз фикрларини билдирди.

“ОФК саралаш учрашувида Тожикистоннинг “Ҳосилот” клубига қарши дастлабки баҳсни олиб бордик. Тўғрисини айтсам ушбу учрашув лой жанги бўлди, дейишим мумкин. Чунки ўйиндан олдин қор ёғиб кейин эригандан сўнг стадион ҳолати ачинарли ахволга келиб қолганди. Шундай бўлсада иккала жамоа ҳам бир хил шароитда майдонда ҳаракат қилди. Бизда голга тортадиган имкониятлар бўлди, шулардан фақат биттасидан фойдаланиб қолдик. Энди бизни сафардаги жавоб учрашув кутиб турибди. Ўша ўйинда ҳам ғалаба қозонишимиз керак. Кўпчилик билади ҳужумчи гол урса ўзига бўлган ишончи ошади. Энг мухими асосий таркибда тушсангиз бўлгани. Захирадан 10-15 дақиқага майдонга тушсангиз гол уриш учун имкониятингиз кам бўлади, ташқаридан қараганда ёмон кўринасиз. Бу ерда менга катта ишонч билдиришмоқда. Барибир ўзингиз маъсулиятни хис қиласиз. Агарда бошқа давлат клубида Ўзбекистон номидан тўп тепсангиз Ўзбекистон зўр экан дейишади. Агарда ишончни оқлай олмасангиз футболчининг савияси паст экан дейишади. Шунинг учун ҳам ҳозир Қирғизистондаги барча клублар ўзбекистонлик футболчиларга қизиқиб қолган. “Терма сафида ўйнамаган футболчи шунчалик савияли бўлса, демак Ўзбекистондаги футболчилар зўр эканда” дейишмоқда. Бу тарафдан Ўзбекистон футболининг обрўси ошмоқда”, - дейди “Дордой” клуби футболчиси Алишер Азизов.


Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика