UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  0 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  23 20:32Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  2 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  11 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  7 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  14

"Бунёдкор" ҳам Саудия Арабистонидан қуруқ қайтди Янгиликлар

"Бунёдкор" ҳам Саудия Арабистонидан қуруқ қайтди

ОЧЛ 1-туридан ўрин олган "Ал Аҳли" - "Бунёдкор" учрашуви бўлиб ўтди.


Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ мезбонлар жарима тўпига эга бўлишди. Ал Соманинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 12-дақиқада Мичич қўпол хатога йўл қўйди, Умар Ал Сома тўпни эгаллаб жарима майдони ичига кириб бориб зарба берди, ноаниқ. Кейинги дақиқада ҳисоб очилди. Акром Комилов тўпни дарвозабонга оширганди бироқ пас кучсиз чиқди ва уни Ал Сома эгаллаб олиб бирга бир вазиятда Зуҳуровни ожиз қолдирди - 1:0.

16-дақиқада Шомуродов ўнг қанотдан тўпни жаримага узатди, Нурилло Тўхтасинов дарвозага зарба берди, дарвозабон ўз ўрнида. Орадан икки дақиқа ўтгач Ал Соманинг навбатдаги зарбасини Зуҳуров қайтарди.

33-дақиқада Шомуродов Ҳамдамовнинг пасидан сўнг зарба берди, бу сафар ҳам дарвозабон тўпни қайтарди. 37-дақиқада Тўхтасиновдан ажойиб пас, Шомуродов жарима майдонига кириб бориб дарвозага зарбаб берди, дарвозабон юзи билан тўсди. 39-дақиқада Душан Мичичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбасини Ал Мусайлим қийинчилик билан бартараф этди.

Иккинчи бўлим бошида Рустамжон Ашурматовнинг хатосидан сўнг Салмон Мувашар боши билан гол урди - 2:0. Шундан кейин "Бунёдкор" аъзоларида жуда кўплаб вазиятлар бўлди, бироқ уларнинг барчасини дарвозабон қайтарди.

87-дақиқада жарима тўпидан Чемиртаннинг зарбасини посбон қайтарди, бироқ такрорий зарба берилмади. 89-дақиқада Акром Комилов акробатик тарзда зарба берди, кучсиз зарбани дарвозабон ушлаб олди.


>>>МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ<<<


Осиё Чемпионлар лигаси-2017
"С" гуруҳи, 1-тур
"АЛ-АҲЛИ" (Саудия Арабистони) - "БУНЁДКОР" (Ўзбекистон) 2:0
21 февраль. Жидда. "Спорт Сити" стадиони. 22:15 (Тошкент вақти)

Ҳакамлар: Рюжи Сато, Тору Сагара, Хироши Ямаучи, Араки Юсуке (барчаси - Япония)
Ҳакамлар назоратчиси: Аднан Исмоил Алҳафи (Иордания)
Учрашув комиссари: Сонг Хуанг (Хитой)

Голлар: Умар Ал Сома 13, - 1:0. Салмон Мувашар 53, - 2:0.

"Ал Аҳли": 1.Ёсир Ал Мусайлим, 7.Салман Мувашар, 8.Тайсир Ал Жассим, 9.Умар Ал Сома (14.Муҳаннад Асири, 90+3), 10.Яннис Фетфатцидис (47.Мустафо Ал Бассас, 70), 13.Муҳаммад Абдулшафи, 23.Саид Ал Муваллад, 25.Мутаз Ҳавсави, 30.Саид Рубаие, 45.Абдулфаттоҳ Тавфиқ (11.Ҳуссайин Ал Моқаҳви, 77), 55.Саад Абдуламир
Захира: 66.Босим Ал Бақи, 4.Волид Бакшвн, 6.Муҳаммад Ал Фатил, 31.Мансур Ал Харби,
 
"Бунёдкор": 25.Муроджон Зуҳуров, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акром Комилов, 7.Душан Мичич, 8.Жавлон Иброҳимов, 9.Шаҳзодбек Нурматов (11.Вадим Чемиртан, 55), 10.Элдор Шомуродов, 17.Достонбек Ҳамдамов, 19.Нурилло Тўхтасинов (97.Жавоҳир Эсонқулов, 71), 21.Дилшодбек Аҳмадалиев, 29.Отабек Шукуров (16.Алишер Саноев, 61)
Захира: 45.Дилшод Ҳамроев, 20.Сардорбек Азиомв, 22.Шоҳрух Гадоев, 30.Хуршид Ғиёсов,

Огоҳлантиришлар: Дилшодбек Аҳмадалиев 65, Мустафо Ал Бассас 82, Жавлон Иброҳимов 90+1


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика