UZ

Сўнгги янгиликлар

23:04"Астон Вилла" — "Челси". Таркиблар маълум  0 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  1 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  2 21:00АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз уйида 19-ўриндаги жамоани юта олмади  11 20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  6 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  11 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  1 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  4 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  2 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  4

Яшин, Эйсебио, Монро. Ранглаштирилган 40та оқ-қора сурат Янгиликлар

Яшин, Эйсебио, Монро. Ранглаштирилган 40та оқ-қора сурат

"Партизан" мухлиси Никола Радолич оқ-қора суратларни ранглаштириш билан шуғулланади.

У ранг берган суратларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


1900. Мўйловли Франция терма жамоаси олимпия ўйинларида


1913. Бу Дортмунднинг "Боруссия" клуби


1913. Санкт-Петербург ҳамда Стокгольм ўртасидаги баҳс


1916. Салоников ҳарбий базасидаги футбол


1923. "Болтон" ҳамда "Астон Вилла" ўртасидаги Англия Кубоги финали майдондаги мухлислар туфайли 45 дақиқага тўхтатилган. Ўша пайтдаги расмий маълумотларга кўра, стадионга 126 минг мухлис ташриф буюрган, норасмий маълумотларда 300 000 дейилган.


1923. Германия чемпионати финали. "Унион" - "Гамбург"


1926. Париждаги Францияга қарши баҳсд олдидан собиқ Совет терма жамоаси суратга тушмоқда


1930. Гул кўтарган ёрқин рангдаги қизлар ЖЧ-1930 ярим финали баҳсидан олдин майдонга тушишди. Югославия - Уругвай


1930. "Болейн Граунд" мухлислари (шляпада) болакайни майдонга яқин трибунага олиб ўтишмоқда


1934. Туркияга қарши баҳс олдидан собиқ Совет терма жамоаси вакили Николай Старостин нутқ сўзламоқда


1934. Нидерландия терма жамоаси ЖЧ ўйини учун майдонга тушишмоқда


1938. Бразилия терма жамоаси Франциядаги ЖЧ томон йўлда


1938. "Парк де Пренс", Швейцария Германияни таслим этди (4:2). Урушдан олдин ўтказилган сўнгги ЖЧ


1938. Гавр, ЖЧ-1938 нимчорак финалида Чехословакия Нидерландияга қарши тўп тепмоқда. Баҳс 3:0 ҳисобида Чехословакиянинг ғалабаси билан тугаган


Яна ЖЧ-1938. Бу Бордо шаҳри ва ЖЧ чорак финали. Яна Чехословакия, бироқ бу сафар Бразилияга қарши. Ушбу тўқнашувда бразилияликларнинг қўли баланд келган


1939. Франция терма жамоаси


1945. Британиялик аскарлар Берлиндаги Олимия стадионида


1947. "Чарльтон" Англия Кубогида зафар қучди


1948. Лондон Олимпиадага тайёргарлик кўрмоқда


1950. Англия терма жамоаси илк бора ЖЧда


1950. Уругвай "Маракана"даги буюк баҳсда Бразилияни таслим этган


1945. "Динамо" "Стэмфорд Бриж"да


1949. "Торпедо" ҳамда "Нефтчи" (Боку) баҳси


1954. "Вулверхэмптон" Пушкаш ҳамда Кочишнинг "Гонведи"ни 3:2 ҳисобида таслим этди. Ўйиндан сўнг инглизлар мураббийи ўз жамоасини клублар ўртасидаги жаҳон чемпиони деб атаганди


1955. Бу Чемпионлар кубоги (Чемпионлар лигаси)даги илк ўйин. "Спортинг" Лиссабонда "Партизан"ни қабул қилмоқда 


1957. Нант, ЖЧ-1958 саралаш баҳси. Франция - Исландия 8:0


1957. Нью-Йорк, Мэрилин Монро АҚШ ҳамда Исроил клублари ўртасидаги турнирни бошлаб бермоқда


1958. Билли Райт ва Никита Симонян ЖЧ чорак финалига чиқиш учун кураш олдидан. СССР жамоаси 1:0 ҳисобида ғалаба қозонган


1960. Лев Яшин Югославияга қарши Евро-1960 финали олдидан туннелда


1960. "Парк де Пренс"даги финал. СССР терма жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган


60 йиллар. "Саутгемптон" стадионининг кўриниши


60 йиллар. Бу эса Донецкнинг "Шахтёр" клуби стадиони


1963. "Милан" илк маротаба Чемпионлар Кубогида зафар қучди. Совринни Чезаре Мальдини кўтарди


1966. Эйсебио Шимолий Кореяга қарши ЖЧ чорак финал баҳсидан олдин интервью бермоқда. Португалияликлар ўша ўйинда 0:3 ҳисобида мағлуб бўлишаётганди, аммо Эйсебио кейин покер қайд этган


1968. Жорж Бест Чемпионлар Кубоги ярим финалида "Реал"га урган голини нишонламоқда


1969. "Интер" "Рома"га қарши


1970. Бобби Мур ва Пеле Нью-Йоркдаги "Вест Хэм" ҳамда "Сантос" учрашувидан олдин суратга тушишмоқда


1972. "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" учрашуви пайтида кампирлар майдон четидан ўтиб кетишмоқда


1975. "Милан" Чемпионлар Кубоги баҳси учун Ирландиянинг Атлон шаҳрига етиб келди


1977. "Вест Хэм" дарвозабони Рэй Клеменс кучукчани кутиб турибди

Рейтинг: +11   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика