Хитой билан ўйинга ўз нархида чипта олишни истайсизми?
07 окт 2016 15:53
Янгиликлар
Хитой билан ўйинга ўз нархида чипта олишни истайсизми?
Эрон билан ўйин олдидан чиптага бўлган талаб шу қадар ошиб кетдики, чайқовчилар учун бу айни муддао бўлди.
Кассада йўқ чипталар олиб сотарларнинг қўлларида "пачка"лаб турди. 30 000 сўмли чипталарни 100 000 сўмга олганлар бўлди.
Сизда чипталарни ўз нархида олиш имконияти бор. Кеча учрашув бошланишига 20 дақиқа қолганида, кўчада тахминан 10 000га яқин чипта ўз нархида, айримлари эса ундан ҳам арзонига сотилди. Сабаби, чайқовчилар чипталарни аввалдан пул тўлаб харид қиладилар. Ўйин тугаганидан кейин уни кимга ҳам сотардилар? Шундай экан Сиз ҳам бундай имкониятни қўлдан бой берманг. Бунинг учун учрашув бошланишига 30 дақиқа қолганида стадионга келинг, истаганингизча, истаган секторингиздан, ўзингиз истаган нархда чипта олинг.
Тежалган пулни, уйингизга, оилангиз учун сарф қилинг!
Фикрлар