UZ

Сўнгги янгиликлар

12:58"Челси" вингерини маълум шартлар асосида қўйиб юборишга тайёр  0 12:31"Милан" "Штутгарт" етакчисига қизиқиш билдиряпти  0 12:05Ши Таэ Йонг: "Ўзбекистон ва Саудия учрашувини стадиондан томоша қиламан. Корея мусобақани эрта тарк этгани учун бироз хафаман"  2 11:40"Интер" эгалари ўзгариши мумкин  0 11:16"Бавария", ПСЖ ва АПЛ клублари Меньян ва Теога қизиқишмоқда  0 10:50“Ливерпуль” ва “Арсенал” 80 миллион евролик футболчи учун курашмоқда  0 10:30Жанубий Кореяни уйига жўнатган Индонезия ОТЖ ким бошқараётганини биласизми? (Мутолаа учун)   5 10:13«Манчестер Юнайтед» ходимлардан пул тежашни яна бир йўлини топди  2 09:46«Фейеноорд» устози «Ливерпул»нинг қизиқиши ҳақида фикр билдирди  0 09:19Хави «Барселона»да қолиши маълум бўлганидан сўнг нималар деди?  8 08:54«Кальяри» Шомуродовни олиб қолмоқчи. «Рома» эса терма жамоамиз сардорига нарх белгилади  11 08:30Анчелотти «Олтин тўп»га ким лойиқлиги ҳақида фикр билдирди  26 08:04Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур якунланади ва 3-тур бошланади  3 07:38Футзал. Бугун Эронга қарши финал йўлланмаси учун баҳс олиб борамиз  7 07:15U-23 Осиё кубоги. Қатар - Япония 2:4  0

Хайрия акциясида Аҳмедовнинг дўстлари Кападзе дўстларини мағлуб этди Янгиликлар

Хайрия акциясида Аҳмедовнинг дўстлари Кападзе дўстларини мағлуб этди

Бугун Одил Аҳмедов ва Темур Кападзенинг дўстларидан иборат жамоалар ўртасида хайрия акцияси бўлиб ўтди.

Юрак хасталигига чалинган Ҳасанжон Эргашевга бағишлаб ўтказилган шоу ўйини ўзгача кайфиятда ўтди. Мазкур ўйин блогер, ҳуқуқшунос, Хушнудбек Худойбердиев билан ҳамкорликда ўтказилди. Бемор укамиз учун аллақачон керакли маблағ деярли йиғилиб бўлингани учун бугунги ўйин Ҳасанжон учун ҳаётга бўлган умидини кучайтиришга бағишланди деб айтсак муболаға бўлмайди.


Шоуга Ўзбекистон миллий терма жамоаси юлдузлари, футзал бўйича Осиё чемпионатига ҳозирлик кўраётган йигитларимиздан ташқари, томошабинлар қаторидан таниқли мураббий Миржалол Қосимов, Ўзбекистон миллий олимпия қўмитасининг бош котиби Ойбек Касимов ва Ўзбекистон маданият ва спорт ишлари вазирининг биринчи ўринбосари Мурод Алиев ўрин олишгани бизни қувонтирди.

Учрашувга икки жамоа ҳам "Сен албатта соғайиб кетасан, Ҳасанжон!" номи остидаги футболкаларда залга тушиб келишди. 6 ёшли Ҳасанжон ва унинг 4 ёшли укаси Имомжон "Joma" компанияси томонидан махсус тиктирилган футболкаларда Аҳмедов ва Кападзенинг қўлини ушлаб залга кириб келишди


Одил Аҳмедов жамоаси - Темур Кападзе жамоаси 13:11

Ҳакамлар: Шуҳрат Пўлатов, Умид Пўлатов.

Голлар: Жасур Ҳасанов 3та, Азим Аҳмедов 2та, Камолиддин Мурзоев 3та, Одил Аҳмедов 4та, Дилшод Ирсалиев - Темур Кападзе 2та, Фарҳод Абдумавлонов 3та, Илтдар Магдеев 3та, Тўлабек Акромов, Дилшод Раҳматов, Сервер Жепаров. 

Одил Аҳмедов жамоаси: Рустам Умаров, Одил Аҳмедов, Камолиддин Тожиев, Илҳом Суюнов, Самандар Хамроқулов, Алишер Узоқов, Анвар Солиев, Жасур Ҳасанов, Мирзакамол Камолов, Камолиддин Мурзоев, Азим Аҳмедов, Дилшод Ирсалиев, Ислом Оҳунов (мухлис). 

Бош мураббий: Ёқуб Аҳмедов (актёр, Одил Аҳмедовнинг акаси)

Темур Кападзе жамоаси: Игнатий Нестеров, Маъмур Икромов (дарвозабонлар), Сервер Жепаров, Темур Кападзе, Анзур Исмоилов, Шавкат Муллажонов, Ильдар Магдеев, Лутфулло Тўраев, Ислом Тўхтахўжаев, Тўлабек Акрамов, Козим Муродов, Дилшод Раҳматов, Фарҳод Абдумавлонов, Умид Худойбердиев (мухлис). 

Бош мураббий: Бахтиёр Исмоилов ва Даврон Файзиев (Спорт шарҳловчиси).

Учрашувни футзал бўйича ЖЧда ҳакамлик қилган Шуҳрат Пўлатов бошқариб борди. Томонлар дарвозаларни танлаб олгач, рамзий маънода тўпга илк зарбани Ҳасанжон ва Имомжон киритиб бердилар.


Ўйин аввалида ҳеч қандай келишув бўлмаслиги ҳақида гаплашиб олдик. Ким кучли бўлса ўша жамоа ғалаба қозонсин. Ҳисобни Кападзе очди, шундан кейин Аҳмедовнинг жамоаси кетма-кет тўртта гол уриб таблода устунликни қўлга олди. Катта футбол дарвозабони кичик залда қийналишига яна бир бор амин бўлдик. Нестеров ва Икромов шу куни роса муаммоларга дуч келдилар. Одил Аҳмедов буни билган чоғи, ўз дарвозасини футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси посбони Рустам Умаровга топширди, яна Дилшод Ирсалиев ҳам жамоа сафидан жой олди. Рақиб таркибида эса Фарҳод Абдумавлонов ва Дилшод Раҳматов тўп тепдилар. Анвар Солиев эса кичик футболда анча қийналди, бир-икки тушиб қайтиб тушмади. Самандар Ҳамроқулов бир вазиятда Лутфулло Тўраевни "замах"да олиб ўтди. 

Ҳа, айтгандай. Одил Аҳмедов жамоасига унинг акаси, актёр Ёқуб Аҳмедов мураббийлик қилди. Кападзенинг жамоасига эса "Локомотив" маъмури, Бахтиёр Исмоилов ва шарҳловчи Даврон Файзиев устозлик қилди. Шу ўринда таъкидлаб ўтишни истардимки, ўйиндан кейин бу икки мутахассисга чиқиш эшиклари кўрсатилди. 


Ҳисоб тез орада тенглашди, 4:4. Шундан кейин навбати билан ҳисобда олдинга ўтишлар бўлди. Ҳисоб 9:9 бўлиб турган бир пайтда залга "Келишилган ўйинларга қарши курашиш" бўлими бошлиғи Аҳрол Иноятов кириб келдилар. Шундан кейин залда ҳазил аралаш, жиддий ўйнаш кераклиги айтиб ўтилди. Ўз навбатида, тадбиримизга ташриф буюрган "Пахтакор"нинг тарихдаги энг яхши футболчиларидан бири бўлган Аҳрол акага ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз. Ахрол ака келгач, ўйин яна ўзгарди. Аҳмедовнинг жамоаси 11:9 ҳисобида олдинга чиқиб олди, “фол”лар сони 5тага етгани сабаб "Кападзенинг дўстлари" пенальти тепиш ҳуқуқини қўлга киритдилар. Ҳисоб 12:11 бўлган пайт, яна битта голга қадар давом эттирилди. Агар Кападзенинг жамоаси гол урса дуранг ва пенальти бўларди. Лекин Аҳмедов, ўйновчи дарвозабонни олдинга чиқиб кетганидан унумли фойдаланган ҳолда ҳисобни 13:11 кўринишга олиб келди.


Футболчилар 2016 йил ҳам мана шундай йиғилишга ваъда беришди. Бу сафар Ҳасанжоннинг соғайиб кетганини нишонлаймиз ва унда албатта, мухлисларни ҳам таклиф этамиз. Биринчиси учун узр.


Ўз навбатида тадбир ташкил этилишида яқиндан ёрдам берган Ўзбекистон Футзал Ассоциацияси ижрочи директори Рустам Толибжонов, бош мутахассис Жаҳонгир Раҳматуллаев, "Локомотив" ПФК Бош директори ўринбосари Тўлабек Акрамов ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси (катта ва футзал) футболчиларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.

Видео ва фотогалереяни бугун ва эртага сайтимиз орқали томоша қилишингиз мумкин.



Нодирхўжа Юлдашев

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика