Ўзбекистон Таиланд билан ўйнайди-ми?
01 авг 2016 07:58
Янгиликлар
Ўзбекистон Таиланд билан ўйнайди-ми?
Терма жамоа кейинги йил 7 июнь санасида Тошкентда Таиланд миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказиши мумкин. Бу ҳақда иккала терма жамоанинг Википедиа сайтидаги саҳифасида маълумот берилган. ФИФА расмий сайтида ҳозирча бундай маълумот йўқ.
Кейинги йил 13 июнда Ўзбекистон ЖЧ-2018 саралаши доирасида Теҳронда Эрон меҳмони бўлади.
Таиланд ҳам ЖЧ-2018 саралаши 3-босқичида иштирок этади. Киатисук Сенамуанг бошчилигидаги жамоа 2016 йилнинг 1 сентябрь санасида Саудия Арабистони меҳмони бўлади.
Маълумот учун, Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари шу кунга қадар 7та ўйин ўтказишган. Шуларнинг фақат иккитасида Ўзбекистон ғолиб бўлган, қолган 5та учрашувда Таиланд зафар қучган. Сўнгги бор бу икки жамоа 2007 йил декабрь ойида Таиланд қироли кубоги доирасида тўқнаш келишган. Ўшанда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишган.
Фикрлар