UZ

Сўнгги янгиликлар

13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  7 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  1 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   8 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  14 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  39 10:45«Барселона» Левандовски билан янги шартнома тузишга тайёр, фақат битта шарт билан  7 10:23Виталий Левченко: "Иккинчи бўлимда назорат қўлимизда бўлишига қарамай вазиятлардан фойдаланмадик"   0 10:21Шуҳрат Қурбонов: "Бизга битта ғалаба зарур эди"  1 09:55«Ливерпуль» Слот учун «Фейеноорд»га қанча товон тўлагани маълум  5 09:31Мбаппенинг «Реал Мадрид»даги маоши маълум  5 09:05Хушбек Қосимов: "Мақсадимиз ёш футболчиларни катта футболга муносиб тайёрлаш"  1

Олий лига-2017 якунлари. "Тошкент дербиси"да ким кучли? Янгиликлар

Олий лига-2017 якунлари. "Тошкент дербиси"да ким кучли?

Олий лига-2017 якунлари ҳақида турли хил қизиқарли маълумотлар беришда давом этамиз. Мавзу сифатида чемпионатимиздаги дербиларни танлаб олдик.

Маълумки, дерби деганда бир шаҳар ёки минтақанинг икки ёки ундан ортиқ жамоалари ўртасидаги кескин тўқнашувлар тушунилади. Чемпионатимизда шу таърифга мос тушадиган бир нечта учрашувлар мавжуд. Масалан, якунига етган чемпионатимизда "Тошкент дербиси" номи остида "Локомотив", "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Обод" қарама-қаршилиги гувоҳига айланган бўлсак, "Қашқадарё дербиси"да вилоятнинг уч жамоаси "Насаф", "Машъал" ва "Шўртан" жамоалари ўзаро беллашдилар. Шунингдек, "водий дербиси" ҳам мавжуд бўлиб, унинг доирасида "Нефтчи", "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор" жамоаларининг ўзаро ҳисоб-китобларини кузатишга муваффақ бўлдик.

Бугун, "Тошкент дербиси" доирасида бўлиб ўтган ўйинлар, ундаги қизиқарли фактлар ҳақида фикр юритамиз. Чемпионатимизнинг энг кескин дербиси номига лойиқ кўриладиган "Тошкент дербиси"да "Локомотив", "Пахтакор", "Бунёдкор" ва "Обод" жамоалари ўзаро баҳс олиб боришди. Аслида дерби мақоми остида ўтказиладиган ўйинларда жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаган ўрни катта аҳамият касб этмайди, шундай бўлсада, якунига етган чемпионатимизда Тошкент клублари қўйидаги ўринларни банд этди. "Локомотив" биринчи, "Пахтакор" учинчи, "Бунёдкор" тўртинчи ва "Обод" ўн олтинчи. Кўриб турганингиздек, "Обод"ни ҳисобга олмаганда, қолган жамоалар орасида фарқ у қадар катта эмас. Келинг, аввало ўтказилган ўзаро ўйинларга назар ташлаймиз:


4-тур
30 март
пайшанба
Обод - Бунёдкор
1:1
7-тур
21 апрель
жума
Пахтакор -  Локомотив
1:2
8-тур
29 апрель
шанба
Локомотив -   Обод
7:0
11-тур
17 май
чоршанба
БунёдкорПахтакор
1:1
15-тур
24 июнь
шанба
Обод - Пахтакор
1:4
15-тур
25 июнь
якшанба
Бунёдкор-Локомотив
1:0
19-тур
26 август
шанба
Бунёдкор -  Обод
2:0
22-тур
21 сентябрь
пайшанба
Локомотив -  Пахтакор
0:1
23-тур
29 сентябрь
жума
Обод - Локомотив
1:3
26-тур
26  октябрь
пайшанба
Пахтакор - Бунёдкор
1:0
30-тур
25 ноябрь
шанба
Пахтакор -  Обод
+:-
30-тур
26 ноябрь
якшанба
Локомотив -   Бунёдкор
3:2

 

Гарчи, якуний жадвалда 3-ўрин билан чекланган бўлсада, Шота Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" жамоаси дербилар доирасидаги беллашувларда 4 та ғалаба, 1 та дуранг ва 1 та мағлубият қайд этган. Ғалабаларнинг 2 та ўз майдонида қайд этилган бўлса (26-турда "Бунёдкор"ни 2:1 ва 30-турда "Обод" билан бўлиши лозим бўлган ўйинда техник ғалаба), яна 2 таси сафардаги баҳсларга (15-турда "Обод"ни 1:4 ва 22-турда "Локомотив"ни 0;1) тўғри келади. Ҳамшаҳарлари дарвозасига 8 та гол урган "шерлар" ўз дарвозасидан 4 та тўп олиб чиқишга мажбур бўлган. Урилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбати +4 ни ташкил этмоқда. "Шерлар"нинг дуранги "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган 1-давра ўйинида қайд этилган бўлса (1:1), ягона мағлубият 7-тур доирасида бўлиб ўтган ўз майдонидаги "Локомотив"га қарши баҳсда қайд этилган. Ўша кеча пахтакорчилар бўлажак чемпионга 1:2 ҳисобида мағлуб бўлган.


Чемпион "Локомотив" дербилар жадвалида 12 очко билан 2-ўринни банд этган. 6 та ўйин ўтказган "темирйўлчилар" 2 бор мағлуб бўлган. Тўплар нисбати 15 га 6, яъни +9 ни ташкил этмоқда. Жамоа ғалабалари ўз майдонидаги "Обод" (7:0) ва "Бунёдкор"га (3:2) ҳамда сафардаги "Пахтакор" (1:2) ва "Обод"га (1:3) қарши учрашувларда қайд этилган. М.Йеличич шогирдлари 1-давранинг сўнгги ўйинида "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтган баҳсда 1:0 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, 2-даврада ўз майдонида Ш.Арвеладзе бошчилигидаги "Пахтакор" жамоасига ҳам кичик 0:1 ҳисобида ютқазган. Дербидаги тўқнашувларда энг кўп голни айнан "Локомотив" жамоаси киритган. Уларнинг ҳисобида 15 та гол мавжуд. Шундан 10 таси ўз майдонидаги баҳсларда киритилган бўлса, қолган 5 та гол сафардаги баҳсларга тўғри келади.  


"Тошкент дербиси"даги учинчи ўрин М.Қосимов бошчилигидаги "Бунёдкор" жамоасига тегишлидир. "Қалдирғочлар" 6 та ўйинда 2 тадан ғалаба, дуранг ва мағлубият қайд этиб 8 очко жамғаришга муваффақ бўлган. Рақиблар дарвозасига 7 та гол киритган "қалдирғочлар", ўз дарвозасидан 6 та гол олиб чиқишга мажбур бўлган, яъни тўплар нисбати +1. Киритилган голларнинг 4 таси ўз майдонидаги баҳсларга тўғри келади. Қолган 3 та гол сафарда киритилган. "Бунёдкор" ғалабалари ўз майдонида "Локомотив" (1:0) ва "Обод" (2:0) жамоаларига қарши бўлиб ўтган ўйинларда қўлга киритилган. Дуранглар эса чемпионатнинг 4-турида "Обод" (1:1) майдонида ва "Бунёдкор" стадионида "Пахтакор"га (1:1) қарши бўлиб ўтган ўйинларга тўғри келади. 2 та мағлубият 2-давранинг якуний қисмида "Пахтакор" (1:0) ва "Локомотив" (3:2) майдонларидаги ўйинларда қайд этилган.


Ва ниҳоят пойтахтнинг тўртинчи жамоаси мақоми "Обод"га тегишлидир. Чемпионатни якунига етказа олмаган жамоа дербиларнинг деярли барчасида иштирок этди. Фақатгина сўнгги турда ўтказилиши лозим бўлган "Пахтакор"га қарши сафар беллашуви учун "Обод"га техник мағлубият ёзилди. Жамоа ўтказилган 6 та ўйинда бор йўғи 1 тагина дуранг қайд эта олди. Чемпионатнинг 4-турида "Бунёдкор"ни қабул қилган жамоа вакиллари 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этишга муваффақ бўлган. Ана шу бир очко жамоа учун дербилардаги ягона очко ҳисобланади. Қолган учрашувларда 5 марта мағлуб бўлган (1 таси техник мағлубият) жамоа ўз дарвозасидан умумий ҳисобда 17 та тўп ўтказиб юборган. Урган голлари сони эса 3 тани ташкил этади. Тўплар нисбати ҳам ҳавас қиладиган даражада эмас -14.


Ўзаро ўйинлардан кейинги турнир жадвали эса қўйидагича кўриниш олган:


Жамоалар
Ў
Ю
Д
М
Т-Н
+/-
О
1
Пахтакор
6
4
1
1
8-4
4
13
2
Локомотив
6
4
0
2
15-6
9
12
3
Бунёдкор
6
2
2
2
7-6
1
8
4
Обод
6
0
1
5
3-17
-14
1

 

"Тошкент дербиси"нинг умимий статистикасига тўхталадиган бўлсак, 12 та беллашувнинг 2 тасидагина дуранг натижа қайд этилди. Қолганг 10 та баҳсда у ёки бу жамоанинг қўли баланд келган. 6 та ғалаба мезбонлар ҳисобида бўлса, 4 тасига меҳмонлар эришган.

Ўтказилган 12 та ўйинда дарвозаларга 33 та гол киритилди. Шундан 19 таси мезбонлар ҳисобига тўғри келса, қолган 14 та голни меҳмонлар киритган. "Пойтахт дербиси"да қайд этилган энг йирик ҳисоб "Локомотив"-"Обод" баҳсига тўғри келади. 8-тур доирасида ўтказилган баҳсда "темирйўлчилар" "Обод" дарвозасига оз эмас, кўп эмас нақд 7 та жавобсиз тўп киритган.

"Тошкент дерби"си тўпурари, худди чемпионатимиз каби, "Локомотив" аъзоси Марат Бикмаев ҳисобланади. Унинг ҳисобида 5 та гол мавжуд. Марат "Пахтакор" ва "Обод" дарвозаларини 2 мартадан ишғол этган бўлса, яна бир голни "Бунёдкор" дарвозасига киритган.

Ундан кейинги ўринларда 3 тадан гол билан "Локо" вакили Сардор Мирзаев ва "Бунёдкор" аъзоси Достонбек Ҳамдамов бормоқда.

Эслатма: Кейинги чиқишларимизда Қашқадарё ва водий дербиларидаги ўйинларга тўхталиб ўтамиз.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика