UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  6 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

МТЖ ҳақида ёхуд асосий дарвозабон ким бўлади? Янгиликлар

МТЖ ҳақида ёхуд асосий дарвозабон ким бўлади?

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси 27 августдан бошлаб Тошкентда ўз йиғинини бошлаганидан хабарингиз бор.


Терма жамоамизни Яман ва Филиппинга қарши ўйинларга кўраётган тайёргарлиги қизғин давом этмоқда. Самвел Бабаян 3 сентябрь куни ўзининг терма жамоадаги дастлабки расмий учрашувини ўтказади. Рақиб Яман терма жамоаси бўлади. Бабаян дебют ўйинини чиройли ғалаба билан бошлаши ва биз уч очко ишлашимиз жуда муҳим.

Самвел Бабаян бу йиғин олдидан маҳаллий футболчилар билан ҳам бир муддат йиғин ташкил этганди ва кўплаб футболчиларни синаб олишга улгурганди.

Бу галги йиғинда эса Бабаян ўзи истаган барча футболчиларни жалб этди. Барча легионерлар терма жамоа ихтиёрига етиб келишди. Тўлиқ таркиб мавжуд. Тайёргарликлар янгича услубда, ўзгача руҳда давом этмоқда. Умуман янги терма жамоа барпо этилмоқда десак ҳам муболаға бўлмайди.



Ҳали айтганимдек, йиғинга Бабаян хоҳлаган барча футболчилар келишди. Дастлабки 30талик рўйхатдан ўрин олган Фарруҳ Сайфиев, Илҳом Шомуродов, Шуҳрат Муҳаммадиев ва Шерзод Аъзамов каби футболчиларга эса кеча уйларига жавоб бериб юборилди.
Бу футболчилар Мустақиллик байрамимизни ўз уйларида бемалол нишонлаш имкониятига эга бўлишди. Аммо уларни кайфиятлари байрамга ҳамнафас эканлигига ишониш қийин. Ҳар ҳолда ҳар бир футболчи терма жамоа сафидан қолиб кетса ранжиши табиий.

Бундан сал аввал эса терма жамоанинг кенгайтирилган таркибидан ўрин олган яна бир "Насаф" аъзоси Одилбек Ҳамробеков ОТЖ билан Словакияга юборилган эди. Александр Мерзляков эса терма жамоанинг машғулотларида кўриниш бергани йўқ. Мерзляков жароҳати туфайли йиғинда иштирок эта олмаяпти.

Кенгайтирилган таркиб маълум қилинганидан сўнг, ушбу футболчиларнинг етти нафар аъзоси якуний рўйхатдан тушиб қолиши аниқ эди.

Ҳозирча жароҳатланган Александр Мерзляков ва "Насаф"нинг ҳали санаб ўтилган олти нафар футболчилари рўйхатдан тушиб қолишди. Демак яна бир футболчи ҳали МТЖ лагерини тарк этиши аниқ. Бу ким бўлишини эса Бабаян яқин кунлар ичида ҳал этса керак.

Таркибдан тушиб қолган футболчилар ростан ҳам айни пайтда МТЖга ёрдам бера олишмайдими? Уларнинг позициясида улардан кучлироғи борми?
Шу жойда мен Бабаяннинг Шерзод Аъзамов ва Шуҳрат Муҳаммадиев борасидаги қарорига қўшилмаган бўлардим. Бу энди ўзимнинг шахсий фикрим.
Тан олиш керак, ҳозирги кунда Шуҳрат Муҳаммадиев ўнг қанот ҳимоясида мамлакатимиздаги энг кучли футболчи. Унга бу борада рақобатлаша оладиган футболчи кам. Акмал Шораҳмедовни айтадиган бўлсак, "қалдирғочлар" аъзоси терма жамоа йиғинига умуман таклиф этилмаган. Муҳаммадиевнинг рақобатчиси Даврон Ҳошимовнинг эса айни пайтда Муҳаммадиевдан устунроқ жиҳатларини кўрмаяпман. Лекин Бабаяннинг бу борадаги фикри бошқача экан. Биз эса унинг қарорини ҳурмат қилишга мажбурмиз.
Шерзод Аъзамов хусусига келадиган бўлсак, Аъзамов узоқ муддатли жароҳатлар гирдобидан чиққанидан сўнг ўзининг оптимал формасига кириб олганди. Бу мавсумда Аъзамов чемпионатимиздаги энг барқарор марказий ҳимоячи деб бемалол айтса бўлади.
Унинг ОЧЛдаги ишончли ўйинлари ҳам фикримга исбот бўла олади. Шерзод Аъзамов шу кеча-кундузда Кримец ёки Муллажоновдан кучли бўлса кучлидир, аммо кучсиз эмас. Бу ҳам мени шахсий фикрим. Кимдир бу фикрга қўшилмас. Ҳозирча Бабаяннинг бу борадаги фикри ҳам бошқача.

Терма жамоамизнинг ҳар кунги машғулотларини стадиондан кузатиб боряпман. Тўғриси, машғулотлар жараёни ўзгача, қизиқарли тарзда ўтмоқда. Ранг-баранглик шундоқ сезилиб турибди. Аммо, асосийси бу эмас. Муҳими - Бабаян ўзининг ғояларини футболчилар миясига сингдира олишидадир. Ушбу машғулотлардаги меҳнатлар самарасини расмий ўйинларда кўриш керак. Машғулотларда асосан тактик ва жисмоний тарафлама ишланмоқда. Ҳимоядан тезлик билан ҳужумга ўтиш борасида ҳам ишлар жиддий олиб борилмоқда.


Ўтган куни терма жамоа аъзолари иккига бўлинган ҳолда "Пахтакор" стадионида ўзаро назорат учрашувида майдонга тушишди.

"Кўклар" ва "Сариқлар" ўртасида кечган баҳсда, "Сариқлар" йирик 3:0 ҳисобида ғалабани ўз ҳисобларига ёзиб қўйишди. Афтидан ўша баҳсда "Кўклар" шарафини ҳимоя қилган футболчилар асосий таркиб йиғиндиси эди. Аммо учрашувда "Сариқлар"нинг қўли баланд келгани ҳам эътиборга лойиқ. Александр Гейнрих пенальтидан, Санжар Шоаҳмедов ва иккинчи бўлимда "кўклар"дан "сариқлар" сафига ўтган Станислав Андреев Лобанов  қўриқлаган дарвозани ишғол этишди.


Ушбу ўйинда ва машғулотларда кўзга ташланаётган эътиборга молик жиҳат бу - Ислом Тўхтахўжаевнинг ўнг қанот ҳимоячиси сифатида ўйнаётганидир. Шуҳрат Муҳаммадиевга жавоб бериб юборган Бабаян ўнинг ўрнига марказий ҳимоячи Ислом Тўхтахўжаевни синаб кўрмоқда.
Катта эҳтимол билан Тўхтахўжаев Яманга қарши баҳсни ўнг қанот ҳимоячиси сифатида асосий таркибда бошлайди. Бу менимча Яман учун ҳам, биз учун ҳам кичик "сюрприз" бўлади.

Ярим ҳимоя чизиғида рақобат жуда кучли. Марказни айтмай қўя қолай. Қанотларда Сардор Рашидов, Санжар Турсунов, Жасур Ҳасанов ва ўзбек РоНОЛЬдуси сифатида қараладиган Станислав Андреев каби футболчиларимиз бор. Шоҳруҳ Гадоевни қўшиб ёзмоқчи эдим. Лекин бу футболчини на таркибда, на машғулотларда кўрдим. Демак Гадоев ҳозирда терма жамоа даражасида эмас. Олий лигада порлаётган Гадоевнинг позициясида ундан ҳам "кучлироқ" номзодни кўряпмиз. Кўпчилик нега Гадоев йўқ деб савол билан мурожаат қилмоқда. Бизга ҳам бу қизиқ. Бабаян ўйин олди матбуот анжуманига қадар журналистлар билан мулоқот қилишни маъқул кўрмади. Яхшиси кўпроқ ишлаб тураман, саволларга эса матбуот анжуманида жавоб бераман деди. Тўғри, ҳозир Бабаянни чалғитмай турганимиз маъқул. Саволларга эса эртага матбуот анжуманида жавоб олармиз.

Ҳужум чизиғида танловимиз у қадар кўп эмаски, бу ҳақида қаттиқ бош қотирсак. Таклиф этилган ҳужумчилар танлови идеал даражада.


Буёғига ҳозирда ҳамма учун очиқ қолаётган саволга жавоб излашга уриниб кўрамиз. Терма жамоамизнинг асосий посбони ким бўлади?
Яманга қарши ўйин олдидан бу у қадар долзарб мавзу бўлмас. Аммо келажак учун бу жуда муҳим. Яман каби терма жамоаларни Ўзбекистон ўзининг исталган таркиби билан ютиши керак.

Ҳозирда йиғинда иштирок этаётган дарвозабонлар - Александр Лобанов, Элдор Суюнов ва Игнатий Нестеров.


Александр Лобанов энди терма жамоамизнинг тўлақонли аъзосига айланди. Бабаян МТЖга энди бош мураббий бўлиб тайинланганидан сўнг, "Насаф"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида ушбу масала бўйича ечим топишга ҳаракат қилишини ва Лобановни ҳозирда Ўзбекистондаги биринчи рақамли дарвозабон деб ҳисоблашини таъкидлаганди.
Терма жамоа устози сифатида Бабаяннинг ушбу гаплари балки очиқ қолаётган саволимизга ўшандаёқ жавоб бериб улгургандир! Яна ким билади дейсиз?
Лобанов сўнгги икки мавсумда "Пахтакор" сафида яхшигина ўсишга эришди. Бабаян унинг имкониятларини яхши билгани боис уни МТЖга жалб этди.


Игнатий Нестеров ушбу мавсум стартини жароҳати боис ўтказиб юборди. "Локомотив" сафида Маъмур Икромов билан асосий таркиб учун кураш олиб бораётган тажрибали Нестеров доимгидек терма жамоамизнинг йиғинига таклиф олди. Тўғрисини айтиш керак, Нестеровнинг ҳозирги формаси аввалгидек эмас. Игнатий ушбу мавсумда (ЖЧ саралаш босқичи, чемпионат ва ОЧЛ) жами 11 маротаба майдонга тушди. Бу унинг ўйин амалиёти жуда камлигидан дарак беради.
Игнатий Нестеров ушбу саралаш босқичининг  1-тур ўйинида КХДРга қарши майдонга тушганини ва ўтказиб юборилган голларда унинг ҳам "ҳисса"лари бўлганини таъкидлаб ўтишимиз лозим. Нестеровнинг Суюнов ва Лобановдан устун жиҳати бу - тажрибаси. Лекин Нестеровнинг тажрибаси деб, қолган  етишиб чиқаётган киперларимизнинг келажагига бефарқ бўла олмаймиз. Суюнов ёки Лобанов шу каби ўйинларда майдонга тушиб тажриба тўплашмайдими ахир?!


Элдор Суюнов уч йилдан буён "Насаф"нинг асосий дарвозабони ҳисобланади. Суюнов охирги икки мавсумда катта ўсишга эришди ва жамоанинг ҳақиқий етакчисига айланиб улгурди. "Насаф" кўплаб ўйинларда Элдор Суюновнинг ишончли ҳаракатлари эвазига очколарни расмийлаштириб олгани ҳам эътиборга молик.Ушбу мавсумда "Насаф"нинг қайси ўйинини томоша қилган бўлсам шуни айтишим мумкинки, Суюнов ҳар бир ўйинда чинакамига маҳорат кўрсатиб, ажойиб "сейв"ларни амалга оширмоқда. Ҳозирги кунда Суюнов Лобанов ва Нестеровдан ҳам яхши формада.
ОЧЛда Элдор Суюнов дарвозабонларимиз ичида энг кам гол ўтказиб юборди. Икки марта "қуруқ" ўйин ўтказди. Ўша ўйинларда Элдор Суюнов расман учрашувнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилди. Ушбу натижани ОЧЛда бошқа ҳеч бир киперимиз қайд эта олмади.
Бу кўрсаткичлар ҳам Суюновнинг қандай салоҳиятга эга эканлигини кўрсатиб турибди.

Яхшиси ушбу учала дарвозабонимизнинг 2015 йилги мавсумдаги статистикасини сизларга ҳавола этаман. Яхшиси ўзингиз солиштиринг ва баҳо беринг.

Статистика:

Александр Лобанов - Ўтказган ўйинлари: 27, Ўтказиб юборган голлари: 25, Қуруқ ўйин: 9

Игнатий Нестеров - Ўтказган ўйинлари: 11, Ўтказиб юборган голлари: 9, Қуруқ ўйин: 4

Элдор Суюнов - Ўтказган ўйинлари: 21, Ўтказиб юборган голлари: 14, Қуруқ ўйин: 11

(Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон суперкубоги, ЖЧ-саралаш босқичи, ОЧЛ)


Ким майдонга тушишини бош мураббий ҳал этади. Ўйлаймизки, бу борада Бабаян номзодлар ичидан энг муносибини танлайди. Кимнинг майдонга тушиши муҳим эмас, тўғри. Асосийси, кўзланган мақсадга эришиш керак. Бу борада терма жамоамизга ва дебют ўйини остонасида турган Самвел Бабаянга омад тилаб қоламиз!

Умид қиламизки, терма жамоамиз Самвел Бабаян бош мураббийлиги остида кўзланган маррани забт этиб, ўзбек футболи мухлисларига қувончли онларни тақдим этишади.


Мустақиллик байрами муборак бўлсин, азиз юртдошлар!

Худо хоҳласа Мустақиллигимизнинг 26 йиллигини нишонлаётганимизда, "чўнтагимизда" ЖЧ-2018 чиптаси турган бўлсин!


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика