UZ

Сўнгги янгиликлар

20:18"Манчестер Сити" — "Челси". Де Брюйне, Фоден ва Пальмер асосий таркибда  0 20:09"Кайсериспор" — "Трабзонспор". Таркиблар маълум  0 19:57Кувайт — Ўзбекистон. Жамоамиз вакиллари стадионда  0 19:55"Боруссия"нинг ЕЧЛдаги муваффақияти МЮга 3,4 миллион фунт фойда келтирди  0 19:34"Ньюкасл" футболчиси Англияда уй қураётгани туфайли клубдан кетишни истамаяпти  6 19:10Равшан Аҳмедов: "Олимпик"нинг барча жабҳаларда "Локомотив БФК"дан устунлиги кўриниб турди"  0 19:04Сервер Жепаров: "Ўзбекистон кубогида гуруҳдан биринчи ўрин билан чиқиш вазифаси қўйилган"  2 18:55Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг Кувайтга қарши таркиби маълум  19 18:52Февзи Давлетов: "Учрашув биз учун осон ўтмади"  0 18:34Ўзбекистон Кубоги. "Олимпик MobiUZ" ва "Локомотив" баҳсида 4 та гол, 2 та қизил карточка кўрсатилди   1 18:30Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"да кутилмаган дуранг, "Олимпик"да йирик ғалаба ва бошқа натижалар  3 18:22РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди  0 18:07Ўзбекистон Кубоги. "Сурхон" "Чиғатой" билан ўйинда иродали ғалабага эришди  1 18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  1 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  3

Машҳур юлдузларнинг «хўроз» оталари Янгиликлар

Машҳур юлдузларнинг «хўроз» оталари

Теглар :  Лионель Месси
Маълумки, Лионель Месси ва унинг отаси Хорхе даромад солиқларини ўз вақтида тўламаганликлари учун 21 ой муддатга шартли қамоқ жазосига тортилдилар.

Мана шу воқеа бошқа таниқли футболчиларнинг оталари иштирокидаги можароларни ёдга олишга туртки бўлди.

НАҲОТКИ, У ФИРИБГАР?..

«Барселона» ҳамда Бразилия терма жамоаси ҳужумчиси Неймарнинг отаси ОАВ вакиллари учун «отнинг қашқаси»дек таниш. Яъни, да Сильва Сантос ҳам худди Мессининг отаси каби қонунларни назар-писанд қилмасликка одатланган. Жумладан, ўғлининг «Сантос»дан «Барса»га ўтишида музокараларда иштирок этиб, фирибгарликка йўл қўйган. Испания суди ўтган йилнинг июнида Бразилиянинг DIS компанияси шикояти асосида қўзғаган жиноий иш ҳануз ниҳоясига етгани йўқ. Унга кўра, катта Неймар, «Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу ва собиқ президент Сандро Россел трансфер борасида келишиб олишган, «Сантос» президенти Луис Алваро де Оливейра Рибейро эса музокаралардан четда қолган. Бундан қаттиқ хафа бўлган «Сантос» президенти каталониялик касбдошлари Неймар отасининг розилигини олиш мақсадида Лондон меҳмонхоналаридан бирида базми жамшид уюштирганликларини фош этди. Бундан ташқари, да Сильва Сантос ЖЧ-2014 вақтида Бразилия терма жамоасининг бош мураббийи Дунга ва бир қатор амалдорлар билан ҳамкорликда стадионларга кириш чипталарини тарқатиш жараёнида таъмагирликка йўл қўйганлиги ҳам фош этилди. Шунингдек, ўғлининг туғилган кунига бағишланган зиёфатдан қайтаётган ота ресторан йўлагида ТВ вакилларига дуч келган ва негадир улардан аччиқланиб, тасвирга олиш анжомларини пачоқлаб ташлаган.

Судга келмагани учун...

«Бавария» ва Чили терма жамоаси шарафини ҳимоя қиладиган Атуро Видаль отаси Эразмо ҳам полициянинг доимий мижозларидан. У 2011 йил декабрда синглиси Сузанна билан биргаликда наркотик моддаларни сақлаганлиги учун қўлга олинганди. 2015 йил июлида катта Видаль яна ҳибсга олинди. Бу гал ҳуқуқ-тартибот ходимлари унинг ёнидан 3 бўлак кокаин моддаси ва 2та пичоқ топиб олишди. Шу боис Эразмо ўғлининг «Бавария»даги тақдимот маросимини полиция маҳкамасида телевизор орқали томоша қилишга мажбур бўлди. Тўғри, уни 4 соатдан кейин қўйиб юборишди. Чунки гиёҳванд модданинг миқдори Чили қонунларида рухсат этилган миқдордан кўп эмасди. Жорий йилнинг март ойида Эразмо маст ҳолатда кўчанинг автомобиль қатнайдиган қисмида полициячи томонидан тўхтатилиб, ҳужжатлари текширилганда ноябрь ойи­да судга бормаганлиги аниқланди. Энди уни 18 ойлик қамоқ жазосига маҳкум этишлари мумкин.

Қалтис савдо ёхуд фитна қурбони

Машҳур Жон Террининг отаси Эдвард эса наркотик модда савдоси билан шуғулланганлиги учун 2009 йили ҳибсга олинганди. 55 ёшли катта Терридан бир журналист қаҳвахонанинг ҳожатхонасида гиёҳванд моддани харид қилганди. Тахминларга кўра, бу журналистлар томонидан уюштирилган фитна бўлган. Лекин суд Эдвардни 6 ой муддатга шартли қамоқ жазосига тортиб, 95 фунт жарима билан жазолади. Шунингдек, у 100 соатли жамоат ишларига жалб этилди.

Деворни вайрон этиб...

Бразилия термаси ва «Лацио» клуби ярим ҳимоячиси Фелиппе Андерсоннинг отаси Себастьян Гомес икки кишининг қотили сифатида 2015 йил январда ҳибсга олинганди. 51 ёшли Гомес ўз автомобилида маъшуқасининг собиқ турмуш ўртоғи бўлган 30 ёшли Бруно Сантосни таъқиб қилган. Охир-оқибат, автомобиль ва Сантоснинг мотоцикли бошқарувни йўқотиб, турар жой биносига урилган. Оқибатда Бруно Сантос ва қулаётган девор остида қолган уй бекаси - 61 ёшли Ноэмия Калдейру ҳаёт билан видолашди.

Фарзандининг қотили

Бир пайтлар «Рубин» шарафини ҳимоя қилган Сербия терма жамоаси аъзоси Саво Милошевич мудҳиш фожиани бошдан кечирди. 2011 йили собиқ футболчининг уйи­да рўй берган оилавий можаро Савонинг бобоси ва отаси ўртасидаги жиддий жанжалга сабаб бўлди. ғазабдан асабларини жиловлай олмаган катта Милошевич қўлига милтиқ олиб, ўғлининг кўксига ўқ узди. Оқибатда, Савонинг отаси шифохонага етмай жон берди.

Агент учун «сийлов»

Тунис терма жамоасининг собиқ ўйинчиси Комил бен Арфа Франция терма жамоасига жалб қилиниши тахмин қилинаётган ўғли - Хатем бен Арфа учун унинг агентидан аламини олди. Унинг таъкидлашича, футбол агенти Мишель Уазин Хатемни йўлдан урган. Шу боис, мсье Комил 2012 йилда агентни Франция ФФнинг офисида дўппослаганди. Хайриятки, тез орада кичик Бен Арфа воқеа жойига етиб келиб, агентни қутқариб қолди. Маълум бўлишича, Уазин Хатемни 2011 йилда Франциядан Англияга олиб кетган ва «Ньюкасл» билан шартнома имзолашга бош-қош бўлган экан.

Бегоналарни қўрқитиш учун ўзингникини ур. 2007 йили Молдова матбуоти «Шериф» ҳамда миллий терма аъзоси Симеоне Булгарунинг отаси полиция ходимлари томонидан калтаклангани ҳақида хабар берганди. «Шериф» клуби бу борада баёнот бериб, катта Булгару ўзининг қариндоши билан «Зимбру»га қарши ўйинга ташриф буюрганини маълум қилди. Стадионга кириш пайтида улар баланд овоз билан ўз жамоалари номини айтиб ҳайқиришган. Шу боис, уларни полиция маҳкамасига олиб кетишган ва тунги соат 3:00га қадар ушлаб туришган. Тиббий таҳлил жабр­ланувчилар қони таркибида алкоголь мавжуд эмаслигини тасдиқлади. Бироқ полиция катта Булгару ўта дарғазаб кайфиятда бўлганлиги ва полиция ходимларини ҳақорат қилганлигини рўкач қилди.

Қизил карточка «бизнеси»

Рунилар оиласининг етакчиси бўлмиш Уэйн Руни (ўғли билан исмдош) ҳам полицияга сўроқ беришга мажбур бўлди. Уни Шотландия чемпионатининг айрим учрашувларига шубҳали пул тикканликда айблашди. 48 ёшли катта Уэйн ўзининг 54 ёшли амакиси ва яна 8 нафар шериклари билан «Мазервелл» ярим ҳимоячиси Стив Женнингс «Хартс»га қарши беллашувнинг сўнгги дақиқаларида ҳакамни ҳақорат қилиб, қизил карточка билан жазоланди. Полиция Женнингс­ни ҳам ҳибсга олди. Бироқ айбловни исботлашни иложи бўлмагач, барча гумондорлар қўйиб юборилди.

20 йиллик қамоқ учун жарима

2015 йил июнь ойида Эдинсон Каванининг отаси йўл транспорт ҳодисасини содир этиб, бир кишининг ҳаётига зомин бўлди - у бошқараётган пикап мотоцикл билан тўқнашиб кетди. Оқибатда 19 ёшли йигитча шифохонада оламдан кўз юмди. Экс­пертлар Каванининг отаси маст ҳолатда бўлганлигини аниқлашди. Орадан бир неча кун ўтгач, Америка кубоги турнирида Эдинсон Уругвай терма жамоаси таркибида Чилига қарши майдонга тушди. Баҳс жараёнида ҳужумчи чилилик ҳимоячи Гонсало Хара билан тўқнашиб кетди. Тўқнашув можарога айланиб, Хаара Кавани отаси ЙТҲда одам ўлдиргани учун 20 йилга озодликдан маҳрум этилишини Эдинсонга эслатиб қўйди. Бу қилмиши учун ҳимоячи 3та ўйинга четлаштирилиб, 7,5 минг доллар жарима билан жазоланди. Кавани эса Уругвай термаси мусобақадан чиқиб кетгач, отасидан хабар олиш учун қамоқхонага ошиқди.

Паспорт йўқ - футбол ҳам...

Сербиялик ноёб иқтидор соҳиби Марко Груичнинг отаси қандайдир қонунга зид ишларда қатнашмаган бўлса-да, барибир можаро иштирокчисига айланди. Гап шундаки, қишда унинг 19 ёшли фарзандини «Ливерпуль» «Црвена Звезда»дан 7 млн. евро эвазига харид қилганди. Бироқ катта Груич Марконинг туманли ўлкага йўл олишини истамади ва ўғлининг паспортини яшириб қўйди. «Мен улар Маркони мажруҳ қилишларини истамайман. Уларда одамгарчилик ҳам, масъулият ҳам йўқ. Ҳар куни 10 марталаб қўнғироқ қилиб, ёш йигитни йўлдан уришди. Марко ҳали Англияда тўп суришга тайёр эмас. Яқинда (U-20) терма жамоаси билан жаҳон чемпиони бўлди, ҳозир «Црвена Звезда» билан чемпионликка интилмоқда. Мен унинг паспортини яшириб қўйдим. Паспорт ҳам йўқ, футбол ҳам! Ёш футболчининг АПЛда барбод бўлишини истамайман», - деди катта Груич. Бироқ яқинда Марко Груич Буюк Британияда ишлаш учун тегишли рухсатномага эга бўлди. Афтидан у олис сафарга отасини кўндирган кўринади.

C.РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика