UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланмоқда   0 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  0 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  10 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  3 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  7 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  15 12:29Зидан "Манчестер Юнайтед"даги вазиятни кузатиб бормоқда  5 11:58"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи  0 11:28«Милан» ёзда Пиолини истеъфога чиқаради. Унинг ўрнига ким бош мураббий бўлиши маълум  9 11:04«Реал Мадрид» Начонинг ўрнига кимни олиб келиши маълум  6 10:42U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради  6

Игорь Сергеев: "Бугун гол уришим учун вазиятлар ҳам бўлгани йўқ..." Янгиликлар

Игорь Сергеев: "Бугун гол уришим учун вазиятлар ҳам бўлгани йўқ..."

Ўзбекистон - Эрон (0:1) учрашувидан сўнг терма жамоамиз ҳужумчиси Игорь Сергеевдан ўйин ҳақида ва голсиз сериялари хусусидаги саволларга жавоб олдик.


- Жамоамиз Бабаяннинг кўрсатмаларини тўғри бажара олмади. Ўзим ҳақимга гапирадиган бўлсам, ўйинимдан умуман қониқмадим, дея сўз бошлади Игорь Сергеев.

- Бабаян ўйиндан аввал сизларга айнан қандай кўрсатмалар берганди?

- Мураббий уларни кучли жиҳатларини алоҳида уқтирганди. Эрон терма жамоаси стандарт вазиятларида анча хавфли ўйнашини билардик. Аммо шунга қарамай айнан жарима зарбасидан сўнг гол ўтказиб юбордик.

- Ҳаммани қизиқтираётган савол: Игорь Сергеев нега гол ура олмаяпти?

- Бугунги баҳсда гол уришим учун вазиятлар ҳам бўлгани йўқ...

- Тўғри, аммо Сергеев гол урмаганига анча бўпқолди-да.

- Билмадим.

- Гол уришингиз учун сизга нима етишмаяпти?

- Бу саволга жавобни билганимда голлар уришни бошлаб юборардим...

- Учрашувдан сўнг Бабаян ечиниш хонасида сизларга нималар деди?

- Бу гап жамоамиз ичида қолгани яхши.

- Бугун мағлубият Хитой билан бўладиган бўлажак беллашувда салбий томондан таъсир этмайдими? Руҳий томондан жамоа синиб қолмайдими?

- Ўйлашимча, йўқ. Жамоамиздаги футболчиларнинг барчаси кучли, катта тажрибага бой. Футболчилар биринчи марта бу каби ҳолатга тушиб қолишгани йўқ. Шу боисдан бугунги натижа Хитой билан бўладиган учрашувга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Хитойни мағлуб этишни уддалаймиз.


Шаҳбоз Беғамов суҳбатлашди.

Рейтинг: -124   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика