UZ

Сўнгги янгиликлар

15:34U23 Осиё Кубоги ярим финалида ўзбекистонлик мутахассис ишлайди  0 15:25Ўзбекистон кубоги. “Локомотив” – “Қизилқум”. Асосий таркиблар маълум  0 15:23Индонезия - Ўзбекистон баҳсини ким бошқаради?  8 14:52Альфонсо Дэвиснинг "Реал"га трансфери боши берк кўчага кириб қолди  1 14:30Карло Анчелотти: "ЛаЛига ғолиби бўлишимизга 4 очко қолди"  7 14:15Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади  4 13:35ВАР «отмен». Европанинг илк чемпионати юқори технологиядан воз кечди  20 13:07«Байер» юлдузи Флориан Вирцнинг келажаги маълум  2 12:33Тожикистон терма жамоаси бош мураббийи: " Бу бизга яхши тажриба бўлди ва унинг самарасини Жаҳон чемпионатида кўрсатамиз"   11 12:10Веско Стешевич: "Забиҳилло Ўринбоевнинг сафга қайтишини интиқлик билан кутмоқдамиз"  0 11:48Интервью. Станислав Андреев: "Пахтакор" ҳар қандай ҳолатда ҳам кучли рақиб. "Сўғдиёна" кубокни ютишни мақсад қилган"  3 11:46Воҳид Шамсаи: "Ўзбекистонга қарши ўйинда футзалда учратмаган ҳодисага гувоҳ бўлдим"  16 11:33Хосе Венансио Лопес: "Ушбу Осиё кубогидан мамнунман"  9 11:09Баҳодир Ҳакимқулов: "Кубок ўйинлари давомида тажриба тўпладик"  1 10:55Саудия Арабистони U-23 бош мураббийи: "Шогирдимнинг четлатилишига Ўзбекистон терма жамоасининг тактикаси сабаб бўлди"  40

Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди? Янгиликлар

Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?

"Kelajak Yulduzlari company" бу йил Ўзбекистон терма жамоаси собиқ ҳужумчиси Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги" мусобақани ташкил қилди.

Бу болалар турнирларини ўтказадиган компания учун еттинчи "Наврўз Кубоги" бўлди. Унинг бу йилдан бошлаб собиқ футболчиларнинг хотирасига ҳам урғу берилаётгани таҳсинга сазовордир. Бир ҳафта давом этган турнир айтиш мумкинки юқори савияда ташкиллаштирилди. Мусобақа Trastbank томонидан молиялаштирилди ва "Пахтакор" ҳамда "Локомотив" жамоалари билан ҳамкорликда ташкил қилинди.

Дастлаб 2014, 2015 йиллар ўртасидаги финал ўйинлари бўлиб ўтди. U-9 ёш тоифасидагилар ўртасида "Зарафшон Прогресс" ва БЎСМ-16 бронза медалларига эга чиққан бўлса, финалда "Феникс" ва "Кимёгар" жамоалари тўқнаш келишди. Унда омад "Феникс"га кулиб боқди. 


U-9 2015 йиллар

1/2 финал

24 март

"Феникс" - "Зарафшон Прогресс" 6:0

БЎСМ-16 - "Кимёгар" 1:3

25 март 

3-ўринлар учун 

"Зарафшон Прогресс" - БЎСМ-16 1:4

Финал

"Феникс"  - Кимёгар 2:0


U-10 ёш тоифасида эса бронза медаллари "Future Stars" ва "Феникс" қўлга киритди.  Чемпионлик "Уйчи  2 СМ" жамоасига насиб қилди. Улар финалда "Ёш Гвардия"дан устун келишди, 2:0. 


U-10 2014 йиллар

24 март 1/2 финал 

"Феникс" - "Ёш Гвардия" 5:5 (пенальтилар сериясида 4:5)

"Уйчи 2 СМ" - "Future Stars" 3:0

1/2 финал 5-8-ўринлар учун 

"Голеадор" - "Истиқлол БФК" 5:5 (пенальтилар сериясида 0:2)

"БФК Азия" - "Қизилқум Кидс" 2:2 (пенальтилар серияси 2:3)

 25 март 

3-ўринлар учун 

"Future Stars" - "Феникс" 2:3

Финал 

"Ёш Гвардия" - "Уйчи СМ 2" 0:2


Айтиш мумкинки, финал учрашувига ўз вақтида Дилмурод Назаров билан бир сафда тўп тепган Ёрқин Назаров, Шуҳрат Мақсудов, Павел Бугало, Жафар Ирисметов ва футболчининг фарзандлари ташриф буюрди ва болаларга келажакда омад тилаб, ўз маслаҳатларини беришди. 




Ёрқин Назаров - Авваламбор турнирнинг барча ташкилотчиларига катта раҳмат айтаман. Дилмуродни хотирлаб шундай мусобақа ўтказишгани учун миннатдорчилик билдираман. Турнирни бошлаб олдик. Энди ҳар йили анъанавий тарзда ўтказишни ният қилганмиз. Ёш футболчиларимизга омад тилайман. Ҳаммалари яхши инсон ва терма жамоа байроғини юқорига кўтарадиган футболчи бўлиб бўлиб етишишсин.

Шуҳрат Мақсудов - Жуда ҳам хайрли ишга қўл уришди. Ташкилотчиларга катта раҳмат. Дилмурод ҳақида фақат илиқ фикр билдиришим мумкин. Дилмурод нафақат футболда, балки теннис, шахмат исталган мусобақада ютқазишни ёқтирмасди. Майдонда жангчи эди. Жойи жаннатдан бўлсин. Турнирга келсак, бундай мусобақалар селекционерлар учун яхши имконият. Аслида селекцияни ҳар йили, ҳар куни олиб бориш керак.  "Наврўз Кубоги" ташкилий томонлама ҳам ажойиб ўтганига гувоҳ бўлдик. Бу йўлда меҳнат қилганларга раҳмат айтаман. Соғ-саломат бўлишсин.  



"Феникс" жамоаси "Наврўз Кубоги-2024" мусобақасининг бронза медаллари билан тақдирланди



"Future Stars" жамоаси "Наврўз Кубоги-2014" турнирининг бронза медаллари билан тақдирланди



"Ёш Гвардия" жамоаси "Наврўз Кубоги-2024" мусобақасининг кумуш медалларига эга чиқди 



Наманганнинг "Уйчи СМ 2" жамоаси 2014 йиллар ёш тоифасида "Наврўз Кубоги-2024" турнирида чемпионликни қўлга киритди.


26-28 март кунлари "Локомотив" академияси майдонларида 2012 ва 2013 йил ёш тоифасида "Наврўз Кубоги" мусобақаси давом эттирилди. 2012 йиллар ўртасида ТФА жамоаси финалда "БФК Азия" жамоасидан устун келди ва чемпионликни қўлга киритди. "Ёш Гвардия" ва "Феникс" жамоалари эса турнирни учинчи ўринда якунлади. 

2013 йилларни ўз ичига олган турнирда "Феникс" ғолибликни қўлга киритди. Улар ҳал қилувчи баҳсда "Уйчи СМ2" жамоасидан устун келишди. "Зарафшон Прогресс" ва "Умид" учинчи ўринни эгаллади. Қуйида барча натижалар билан танишинг: 


НАВРЎЗ КУБОГИ-2024

Локомотив ФА стадиони.

2012 йиллар

26 март, 1/2 финал чемпионлик

"БФК Азия" - "Феникс"  1:1 (2:1)

ТФА - "Ёш Гвардия" 4:0

1/2 финал 5-8 - ўринлар учун

"Лочин" - "Локомотив" 0:2 

"Динамо" - "Локомотив БФК" 0:4

7-8 - ўринлар учун. 

"Динамо" - "Лочин" =/-

5-6 - ўринлар учун.

"Локомотив" - "Локомотив" БФК -/+

3-ўрин учун. 

"Ёш Гвардия" - "Феникс" 0:2

Финал 

"БФК Азия" - ТФА 1:3



"Ёш Гвардия" жамоаси "Наврўз Кубоги-2024" турнирини бронза медаллари билан якунлади. 



"БФК Азия" жамоаси "Наврўз Кубоги-2024" мусобақасининг кумуш медали билан тақдирланди. 



"Наврўз Кубоги-2024" мусобақасининг 2012 йиллар ўртасидаги чемпиони - ТФА жамоаси. 


 2013 йиллар

1/2 финал чемпионлик

"Уйчи СМ-2" - "Умид" 2:0 

"Зарафшон" - "Феникс" 1:4

1/2 финал 5-8 - ўринлар учун

"Пахтакор Жуниор" - "Пахтакор Жуниор Ў" 4:0

"Прогресс" - "Умид Жуниор" 0:6

7-8 - ўринлар учун.

"Пахтакор Жуниор Ў" - "Прогресс" 1:3

5-6 - ўринлар учун. 

"Пахтако Жуниор" -  "Умид Жуниор" -/+

3-ўрин учун. 

"Зарафшон" - "Умид" 1:1 (3:2)

Финал

"Феникс"- "Уйчи СМ2" 3:2



Навоийнинг "Зарафшон Прогресс" жамоаси "Наврўз Кубоги-2024" мусобақасининг бронза медаллари совриндори бўлди. 



Наманганнинг "Умид" жамоаси "Наврўз Кубоги-2024" турнирининг бронза медалларига эга чиқди. 



Наманганнинг "Уйчи СМ 2" жамоаси "Наврўз Кубоги-2024" турнирининг кумуш медаллари билан тақдирланди.



"Наврўз Кубоги-2024" мусобақасининг 2013 йил ёш тоифасидаги чемпиони -  "Феникс" жамоаси

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
29 мар 22:37:47
Oybek Haydarov
Дилмурод Назаров яхши хужумчи Эди 1976 йил жойи жанатда булсин пвхтакорда уйнаган куп йиллар нефтчида хам уйнаган адашмасам 90йиллар
   
29 мар 21:26:55
HY
Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун. Дилмурод акани жойлари жаннатда бўлсин. Ташкилотчиларга раҳмат. Уйчи чемпион бўлибди. Ўша Уйчиданман. Яқинда Президент келган Қумтепаданман. Дарвозачилар қишлоғидан
   
29 мар 20:01:25
Burhonbek Abdumo'minov
Тож фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Дилмурод Назаров қачон вафот этганди? Неча ёшда, нима бўлганди.
2015 yil olamdan oʻtgandi menimcha qandaydir kasallik sabab
   
29 мар 19:32:46
Тож
Burhonbek Abdumo'minov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Kim tashkil qilsa ham baraka topsin. Dilmurod Nazarov men yoshlikdagi eng sevimli futbolchim edi Mirjalol Qosimov bilan birga. Joylari jannatda boʻlsin Dilmurod akani.
Дилмурод Назаров қачон вафот этганди? Неча ёшда, нима бўлганди.
   
29 мар 17:21:13
Burhonbek Abdumo'minov
Kim tashkil qilsa ham baraka topsin. Dilmurod Nazarov men yoshlikdagi eng sevimli futbolchim edi Mirjalol Qosimov bilan birga. Joylari jannatda boʻlsin Dilmurod akani.
   
29 мар 16:10:56
BAGGIO
Dilmurod Nazarovni eslab yahshi ish boshlab siz. Dilmurod ajoyib futbolchi edi.
   
29 мар 16:06:29
Ilhom Abdunazarov
Дилмурод Назаров ажойиб хужумчи эди
   
29 мар 16:06:01
Ilhom Abdunazarov
Дилмурод Назаров ажойиб хужумчи эди
   
29 мар 16:02:33
FK Navba-FK Real
Нодирхужа чарчаманг. Отангизга рахмат. Худо хохласа бу ёшлардан жахон чемпионлари чикади. ОЛГА УЗБЕКИСТОН!!!
   
29 мар 14:49:00
arma2014
Ассалому алайкум. Ажойиб иш бошланибди. Бардавом бўлсин. 2012 ва 2013 йиллар ўртасидаги турнир тақдирлаш маросимигаям таниқли футболчилардан чақириш керак эди манимча. Ёш футболчилар янада мотивация оларди.
-2   
29 мар 14:51:04
Zohidjon Usarov
кур курона урисга эргашиш мусулмончиликда инсон хотирасига курон тиловат килинади .
championat.asia
Яндекс.Метрика