UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   3 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  2 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  1 00:25Иван Бошкович: "Ғалаба осонликча келмаслигини бугунги ўйин ҳам кўрсатиб берди"  1 00:10"Жиззах" бош мураббийи: "Таркибимиз фақат маҳаллий футболчилардан иборат экани мени хурсанд қилади"  2 00:05Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ироқ - Ўзбекистон 1:4   0 00:00Саидазамат Мирсаидов: "Рақиб ким бўлишидан қатъий назар, ҳар бир учрашувда ғалаба қозонишни мақсад қилганмиз"  0 23:45Ўзбекистон олимпия терма жамоасининг бугунги машғулоти. Эртанги рақиб - Қувайт  1 23:29Ўзбекистон U-23. Навбатдаги машғулот қандай ўтди? Мирсаидов ва Одиловдан интервью  0 23:23U-23 Осиё Кубоги. Саудия Арабистони Таиландга бешта гол урди, Япония БААга имконият қолдирмади  1 22:52Элдор Шомуродов "Ювентус"га қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди!  26 22:47Абдуқодир Ҳусанов эртага ўтказиладиган "Ланс" – "Клермон" учрашуви қайдномасига киритилди  1

Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" кетма-кет иккинчи ғалабасига эришди Янгиликлар

Coca Cola Суперлигаси. "Локомотив" кетма-кет иккинчи ғалабасига эришди

Coca Cola Суперлигаси 8-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Сурхон" учрашуви якунланди

Ушбу саҳифада ўйиннинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди. 


Coca Cola Суперлига. 8-тур

6 июль, душанба
ЛОКОМОТИВ – СУРХОН 2:1
Ҳакамлар
: Ильгиз Танташев, Артём Калинин, Султонмурод Улфатов, Наим Қосимов
Назоратчи: Олег Дачев
Комиссар: Эркин Бахтиёров

Голлар: Фаррухжон Иброҳимов 20, Жаҳонгир Меҳмонов 31, Марат Бикмаев 68.

"Локомотив": 1.Игнатий Нестеров, 4.Шаҳзод Шайманов (22.Камрон Саидазимов 81), 6.Даврон Умиров, 7.Кахи Махарадзе, 10.Марат Бикмаев (70.Ойбек Қиличев 72), 19.Авазбек Ўлмасалиев (11.Темурхўжа Абдухолиқов 63), 24.Даврон Ҳошимов, 28.Шуҳрат Муҳаммадиев, 37.Шерзод Файзиев (25.Жавоҳир Алижонов 63), 77.Диёржон Туропов, 80.Фаррухжон Иброҳимов.
Захира: 35.Жавоҳир Илёсов, 8.Вадим Афонин, 9.Кирилл Погребняк, 18.Иброҳим Ғанихонов, 26.Дилшод Комилов.

"Сурхон": 1.Асилбек Амонов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, 7.Ҳусниддин Ғофуров, 8.Шерзод Каримов, 11.Александр Касьян, 19.Нуриддин Ҳасанов (10.Шавкат Саломов 70), 20.Ҳусниддин Ғофуров 1997, 21.Аъзамжон Алиев (27.Азиз Ибрагимов 87), 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 44.Дарко Станоевич, 66.Беҳруз Шайдулов ( 77.Асрор Ғофуров 83).
Захира: 12. Азамат Аҳмедов, 45.Акбар Тўраев, 9.Дилшод Жабборов, 15.Муҳаммадали Намозов, 17.Сардор Сулаймонов, 29.Нурмуҳаммад Намозов,

Огоҳлантиришлар: Ғофуров 33, Ўлмасалиев 42, Ҳошимов 61, Ибрагимов 92.



МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ


90+4. Учрашув якунланди! "Локомотив" кетма-кет иккинчи ғалабасига эришмоқда. 

90+2. Азиз Ибрагимовга сариқ карточка кўрсатилди.

90. Ҳакам иккинчи бўлимга тўрт дақиқа қўшиб берди

88. Мезбонлар навбатдаги ҳужумни уюштиришганди. Лекин, "Сурхон" дарвозабони Асилбек Амонов фаол ҳаракат қилди. Сейв!

87. Аъзам Алиев ўрнига Азиз Ибрагимов майдонга тушди.

87. Диёр Туроповга нисбатан қўпол ўйин намойиш этилди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

85. "Сурхон" футболчилари ҳужум уюштиришмоқда. Лекин бу ўз самарасини бергани йўқ. 

83. Беҳруз Шайдулов ўрнига Асрор Ғофуров майдонга туширилди. 

81. Шаҳзод Шайманов ўрнига Камрон Саидазимов учрашувни давом эттиради. 

78. Касьяннинг берган зарбаси жуда-жуда ноаниқ бўлди. 

Ўйинда урилган барча голларни телеграм каналимизда томоша қилиш мумкин: ГОЛЛАРНИ КЎРИШ 

75. Жавоҳир Алижонов қулай имкониятдан фойдалана олмади. 

74. Шавкат Саломовнинг жаримадан берган зарбасини Игнатий Нестеров эгаллаб олди.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


72. Марат Бикмаев ўрнига Ойбек Қиличев майдонга тушди. 

70. "Сурхон"да ўзгариш. Нуриддин Ҳасанов ўрнига Шавкат Саломов майдонга тушди. 

68. ГООООЛ! Марат Бикмаев Махарадзенинг ажойиб пасидан сўнг чап оёқ зарбаси билан рақиб дарвозасини ишғол қилди - 2:1.

63. "Локомотив"да ўзгариш. Авазбек Ўлмасалиев ўрнига Тимурхўжа Абдуҳолиқов, Шерзод Файзиев ўрнига Жавоҳир Алижонов майдонга тушди. 

61. Даврон Ҳошимов Касьянга нисбатан қўпол ўйнагани учун сариқ карточка билан жазоланди. 

59. Умиров Ғофуровга қарши курашда ўйин қоидасини бузди. Ҳусниддин Ғофуровга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. 

57. Термизликлар олдинга ўтишмоқда. 

55. Марат Бикмаевввв. Рақиб посбони билан "бирга-бир" вазиятга чиқди. У дарвозабонни ҳам алдаб, зарба берганди. Зарба бироз ноаниқ бўлди. Ўз навбатида ҳакамлар Бикмаевнинг "оффсайд"да эканлигини қайд этишди. 

52. Марат Бикмаев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди. 

50. Туропоооввввв!!!! У рақиб жарима майдончасида тўпни ажойиб тарзда қабул қилиб олди ва рақиб футболчисини алдашга ҳам улгурди. Лекин футболчининг тепган тўпи дарвоза тепасидан ўтиб кетди. 

46. Иккинчи бўлим бошланди!

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


Биринчи бўлим якунланди. ТАНАФФУС!

45+2. "Сурхон" ҳужум уюштирди. Ҳужум бурчак зарбаси билан якунланди. Лекин вақт тугаб қолганлиги боис ҳакам биринчи бўлим якунланганлигини билдирувчи ҳуштагини чалди.

45+1. Ҳошимовнинг етказиб берган тўпи ва Туроповнинг жудаям ноаниқ зарбаси. 

45. Биринчи бўлимга икки дақиқа қўшиб берилди. 

45. Шерзод Каримов ўнг қанотда ажойиб дриблинглар эвазига олдинга борди. Бироқ, "Сурхон" ҳужуми бартараф этилди. 

43. Ўлмасалиевнинг зарбасини Аманов эгаллаб олди. 

42. Авазбек Ўлмасалиев Ғофуровга нисбатан ўйин қоидасини бузди ва сариқ карточка билан жазоланди

39. Зарбаааа! Ҳусниддин Ғофуровнинг жаримадан берган зарбаси жуда хавфли кўриниш олди! Бироз ноаниқ. 

33. Ҳусниддин Ғофуров огоҳлантирилди. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


31. ГООООЛ! Бурчак зарбасидан сўнг бошланган ҳужумдан сўнг Жаҳонгир Меҳмонов боши билан тўпни рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

30. Хавфли вазияяяятттт!!! Аъзамжон Алиевнинг берган ажойиб зарбасини Игнатий Нестеров бартараф этмоқда! Сейв!

27. Касьян ўйиндан ташқари ҳолатда.

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


25. Хавфли вазиятттт! Тошкентликлар навбатдаги ҳужумни ташкил этишди. Бурчак зарбасидан сўнг мезбонларда гол киритиш имконияти пайдо бўлганди. Лекин "темирйўлчилар" ҳужумда фол ишлатишди. 

24. Ўйинга қайтамиз. 

22. Ҳакам футболчилар томоқ хўллаб олишлари учун бир дақиқалик кичик танаффус эълон қилди. 

20. ГООООЛ! Мезбонлар футболчиси Фаррухжон Иброҳимов стандарт вазиятдан сўнг ҳисобни очди. 

15. "Локо" футболчилари хавфли вазият юзага келтиришга уринишганди. Лекин меҳмонлар ушбу ҳужумни бартараф этишди. 

9. Ўйин темпи ҳозирча жуда паст. 

(Фото: Жаҳонгир Файзуллаев)


5. Авазбек Ўлмасалиевнинг йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди. 

3. Меҳмонлар бурчак зарбасини амалга оширишди. Лекин ҳужум самарасиз якунланди. 

1. Учрашув бошланди! Баҳсни "Сурхон" футболчилари бошлаб беришди. 

-Жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

-Ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари. ТТЗда Суперлиганинг 8-тури доирасида навбатдаги учрашув бошланмоқда. Бугун "Локомотив" Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги "Сурхон"ни қабул қилади. Учрашув бошланишига бир неча дақиқа вақт қолди.


- Учрашув соат 19:00да бошланади.


Локомотив

Фаррух Иброҳимов - 20', Марат Бикмаев - 68'

Суперлига. 8-тур

06/07/2020, 19:00

1
:
2
Тугади

Сурхон

Жаҳонгир Меҳмонов - 31'

45'
90'
20'  Фаррух Иброҳимов
20'  Шаҳзод Шайманов
42'  Авазбек Ўлмасалиев
61'  Даврон Ҳошимов
63'  Авазбек Ўлмасалиев (Темурхўжа Абдухолиқов)
63'  Шерзод Файзиев (Жавоҳир Алижонов)
68'  Марат Бикмаев
68'  Кахи Махарадзе
72'  Марат Бикмаев (Ойбек Қиличев)
81'  Шаҳзод Шайманов (Камрон Саидазимов)
31'  Жаҳонгир Меҳмонов
31'  Дарко Станоевич
33'  Анваржон Ғофуров
70'  Нуриддин Ҳасанов (Шавкат Саломов)
83'  Беҳруз Шайдулов (Асрор Ғофуров)
87'  Аъзам Алиев (Азиз Ибрагимов)
90'  Азиз Ибрагимов

Рейтинг: -2   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика