UZ

Сўнгги янгиликлар

11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  0 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  17 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  2 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  12 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  13 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  18 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  9

Анвар Ғофуров: “Етакчи жамоалар ақлли футбол намойиш этишади” Янгиликлар

Анвар Ғофуров: “Етакчи жамоалар ақлли футбол намойиш этишади”

Олий лиганинг 25-турида “Обод” клуби ўз уйида Муборакнинг “Машъал” жамоасини қабул қилади.
Ушбу баҳс олдидан “Обод” клуби ҳимоячиси Анвар Ғофуров ўз фикрларини билдирди.

“Аввалги турда сафарда “Сўғдиёна” жамоаси билан бўлган учрашувда мағлуб бўлганимиздан сўнг барчанинг кайфияти бирданига тушиб кетди. Бундан фожеа ясамаслигимиз керак. Олдимизда яна бир нечта учрашувлар бор. Ушбу баҳсларда ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз.

“Машъал”га қарши 24 октябрь куни баҳс олиб борамиз. Муборакликлар ҳам яхши жамоа ҳисобланади. Рақибларимиз тактика ва техника томондан анча яхши. Ақлли футбол ўйин кўрсатишади. Биз учун ҳар бир очко жуда ҳам зарур. Буни жамоадаги барча яхши тушиниб турибди.

Бир нарсани инобатга олиш керак. Жамоадошларимнинг кўпчилиги олий лигада илк бор иштирок этишмоқда. Уларнинг тажриса кам. Мана шу томонлама ҳам натижаларимизга ўз таъсирини ўтказмоқда деб ўйлайман. Жамоа бир маромда ўйин ўтказа олмаяпти. Биз бошқа рақибларимизнинг ўйинига эътибор қаратмасдан ўз ўйинимизда ғалаба қозонишимиз керак. Ҳар бир турга алоҳида тайёргарлик кўриб ғалаба қозонамиз деб ўйлайман. Мухлислар қолган учрашувлар биз учун осон бўлади деб ўйлашади. Лекин чемпионатдаги ҳар бир баҳс биз учун қийин бўлмоқда.

Етакчи жамоалар ўзлари ҳам футбол ўйнашади ва рақибларига ҳам ўйнаш учун имкон беришади. Улар ақл билан майдонда тўп тепишади. Қаерда қандай ўйнаш кераклигини яхши билишади. Мисол учун, “Андижон” ҳам олий лигада қолиш учун борини бериш ўйнайди. Ҳар бир жамоа рақибидан очко олиш учун майдонга чиқади”, - дейди “Обод” жамоаси футболчиси Анвар Ғофуров.

Жаҳонгир Сотволдиев
Рейтинг: +1   

Ўхшаш янгиликлар

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика