UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  6 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  21 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3

Жамшид Саидов: "Ушбу ғалаба Бухоро халқига бағишланади" Янгиликлар

Жамшид Саидов: "Ушбу ғалаба Бухоро халқига бағишланади"

“Бухоро”-“Сўғдиёна” (1:0) учрашуви якунланганидан сўнг, матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “Бухоро” жамоаси устози Жамшид Саидов иштирок этди.
“Биринчидан футболчиларимизга миннатдорчилик билдираман. Ниҳоят узоқ кутилган ғалабани қўлга киритдик. Бу ғалабани “Бухоро” ПФК ўз мухлислари ва Бухоро халқига бағишлайди”-дея гап бошлади Саидов.

-Бугунги ғалаба жуда кеч қўлга киритилмадими?

-Йўқ! Айнан шу учрашувда ғалаба бизга жуда зарур эди. Энди бизда бир ой вақ бор. Жамоамизни жиддий тарзда кучайтиришни мақсад қилганмиз. Бугун эса футболчиларга таътил эълон қиламиз. Яқин кунлар ичида йиғинни бошлаб оламиз.

-Жамоа мураббийлар штаби қачон тасдиқланади?

-Яқин 3-4 кун ичида насиб бўлса ҳаммаси аниқ бўлади.

-Йиғин тўғрисида нима дея оласиз?

-Биринчи йиғинимиз Тошкентда ташкиллаштирилади. У ерда икки ҳафта мобайнида жамоа таркиби шакллантирилади ва янги таркиб билан қатор назорат учрашувлари ташкил этилади. Шундан сўнг жамоа Бухорода, ўз қароргоҳида 16-тур учрашувига тайёргарликни давом эттиради.

-Бугунги ўйинда сизнингча пенальти бор эди-ми?

-Афсус мен ўтирган нуқтадан ушбу вазият яққол кўрингани йўқ. Менга кўрингани, пенальти йўқ эди. Лекин шеригларим билан гаплашиб олганимда пенальтини 50-50 деб баҳоладим.Нима бўлса ҳам назоратчилар бор, ҳакамларга баҳо бериш улар қўлида.

-Пламаделани нега алмаштирдингиз?

-Унда кичик жароҳат бор эди. Иккинчи бўлимда у оқсоқлана бошлади шу сабабли уни алмаштирдик.

-Селекция ишлари бошландими?

-Селекция ишларини аллақачон бошлаб юборганмиз.

-Иккинчи даврада маҳаллий футболчиларга имконият бериладими?

-Маҳаллий футболчилар доим бизда қадрланади. Лекин, афсус бугунги кунда ҳали уларда маҳорат етишмаяпти. Улардан умидимиз катта, уларни юқори чўққиларни забт этишлари учун қўлимиздан келадиган барча ишни қиламиз.

-Агамуродов давридаги “Бухоро”ни яна кўрамизми?

-У жамоа жуда мукаммал эди, стабил тарзда ўйин намоиш этиларди. Ҳозир хам Шамакович билан яхши муносабатдамиз. Доим у киши билан маслаҳатлашиб тураман. Нима бўлган тақдирда селекция ишларини жиддий тарзда олиб борамиз. Биринчи даврадан кейин футболчини жамоага олиб келиш жуда қийин. Шунақа ҳолатлар бўлади-ки, футболчини ўзи бизга келишга рози, лекин жамоаси уни қўйиб юборишни хохламайди.

Жамоани тарк этадиганлар ва янги келадиган футболчилар тўғрисида ҳозир ҳеч қанақа маълумот бера олмайман. Ҳаммаси аниқ бўлганидан сўнг расмий сайтимиз бор, энг аниқ маълумотни ўша ердан билиб борасизлар. Ҳозир шуни ваъда беришим мумкин-ки, бўладиган ўзгаришларни кўргандан кейин барча шокда бўлади. Жамоа рақибларига жиддий бош оғриқ бўлади. “Бухоро” ҳали ўз сўзини айтади! 
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика