UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Шерзод Эсанов: «Биз Андижон халқи ва »Андижон« мухлислари учун бор кучимизни майдонда берамиз»  4 10:20«Манчестер Сити»нинг ёзги асосий трансфер мақсади маълум  2 09:52Англия клублари 9 йил аввалги нохуш натижани такрорлашди  0 09:26Иброҳимҳалил Йўлдошев: «Осиё кубогига келишим жуда қийин бўлди»  3 09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  2 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   5 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2

Фотомақола. Қўқондаги ўйинда биргина гол учрашув тақдирини ҳал этди Янгиликлар

Фотомақола. Қўқондаги ўйинда биргина гол учрашув тақдирини ҳал этди

Олий лиганинг 15-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" - "Бунёдкор" (0:1) учрашувида меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувдан олдин: Рустам Абдуллаев ва Юрий Саркисян


   Иван Милошевич шу куни ҳимоя чизиғида ишончли ўйин кўрсатди ва рақиб ҳужумчисига имконият бермади


"Қўқон-1912" жамоаси биринчи бўлимни жуда яхши ўтказди. Биринчи таймда майдон эгалари рақибларига нисбатан устунликка эга бўлишди. Бироқ иккинчи бўлимда ҳам шу темпни сақлаб қола олишмади ва кейинчалик тажриба ўз сўзини айтди


Хайрулла Каримов Дониёр Усмоновни жарима майдончаси ичида шу тарзда "қўриқлади"


Андрей Бакланов бу ўйинда ўз дарвозасини ишончли қўриқлаётганди. Бироқ "Қўқон-1912" кипери иккинчи бўлимда жароҳат олиб майдонни тарк этишга мажбур бўлди


Баклановнинг ўрнини эгаллаган Азиз Ашуров ҳам ёмон ҳаракат қилмади. Ўтказиб юборилган голда эса айбни кўпроқ ҳимоячилар ўз бўйнига олишлари керак...



- Ильин: Қани пенальти?

- Анвар Ғофуров: Хайри ака, қўйворинг уни, ҳозир пенальти беришмасин яна...

- Голбан: Что с тобой Доник?

- Милошевич: Опять Хайрик за свое...

- Дониёр Усмонов: Зокир ака, мановини қаранг, пенальтию бу...?


Ориф Мамаджоновнинг бу уриниши хавфли, аммо бесамар чиқди...


  Иван Милошевич шу куни учрашувнинг энг яхшиларидан бири бўлди


   Ўйин жуда эрта бошланди. Қўқонда соат 18:00да жуда иссиқ бўларкан. Футбол ўйнаш учун бу қулай вақт эмас. Сув эса ҳар доимгиданда ҳам кўпроқ "кетди". Клуб маъмурининг иши эса анча ривож олди:-)


МТЖнинг собиқ дарвозабонлар мураббийи Абдусаттор Рахимов. Ушбу мутахассис танаффус пайтида ўз шогирдини шуғуллантирмагани кишини хайрон қолдирди. Одатда дарвозабонлар мураббийи танаффус пайтида захирадаги дарвозабон билан ишларди...


- Сергей Лушан: Воҳид, ҳужумчи гол уриши керак

- Воҳид Шодиев: Мен ҳам шуни ўйлаяпман, Сергей Иванович


Рустам Абдуллаев "Қўқон-1912"нинг сўнгги ўйинлардаги натижалари туфайли маҳаллий ишқибозларнинг "ёқимтойи"га айланиб улгурибди


Учрашувнинг тўлиқ фотогалереясини қуйида томоша қилишингиз мумкин.


Шаҳбоз Беғамов

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика