UZ

Сўнгги янгиликлар

18:01Ўзбекистон Кубоги. 2-тур баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси  1 17:41"Бобур Арена"нинг айрим секторлари ёпилиши маълум қилинди. Бунга нима сабаб бўлди?  11 17:22Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди  0 16:53УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради  2 16:25"Тоттенхэм" ҳимоячиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади  3 16:21Ривожланиш Кубоги. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Тожикистонга қарши таркиби маълум  4 15:59Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради  4 15:31"Барселона" ярим ҳимоячиси мавсум охиригача сафдан чиқди  2 15:05Ироқ ОТЖ бош мураббийи: "Чорак финалда осон рақиб бўлмайди, бироқ энг муҳими, бор кучимизни ишга солиш"  5 14:59МЮ ва "Челси" собиқ футболчилари АПЛ Шон-шараф залига киритилди  1 14:30Ўзбекистон U-23 термасининг Вьетнамга қарши тахминий таркиби билан танишинг  13 14:15Саудия Арабистони ОТЖ бош мураббийи: "Икки йил аввалги мусобақада Вьетнамни ҳам, Ўзбекистонни ҳам мағлуб этганмиз. Эътиборингиз учун раҳмат"  27 13:59Рэтклифф Тухель билан музокаралар ўтказди  5 13:31"Бавария" форварди мавсум охирида жамоадан кетади  0 13:04Вьетнам футзал термаси бош мураббийи: "Ўзбекистон — турнир фаворити"  4

Аёллар футболи. “Севинч” жамоаси “Бухоро W”ни йирик ҳисобда таслим қилди Янгиликлар

Аёллар футболи. “Севинч” жамоаси “Бухоро W”ни йирик ҳисобда таслим қилди

Кеча Қарши шаҳридаги “Геолог” стадионида XXI Ўзбекистон чемпионати, 4-турида “Севинч” жамоаси Бухоро шаҳрининг “Бухоро W” жамоасини қабул қилди.

Учрашув кутилганидек майдон эгаларининг ҳужуми билан бошланди. Жамоамиз кетма-кет ҳужумлар уюштиришди. Шундай ҳужумларнинг бирида ўнг қанотдан Танзила Зарбиева тўпни жарима майдонида турган Зебо Жўраевага ошириб берди. Зебо қийнчиликсиз тўпни дарвозага йўллаб, тезкор голи билан орадаги ҳисобни очди – 1:0. Ушбу гол унинг мавсумдаги 6-голи бўлиб ёзиладиган бўлди.

Голдан сўнг ҳам жамоамиз ҳужумларга зўр берди. Учрашув 11-дақиқасида майдон марказидан бошланган ҳужум гол билан якунланди. Бунда Феруза Турдибоева жарима майдони ичида бир неча ҳимоячилар тўсиғидан ўтиб, дарвозага зарба йўллади, дарвозабон тўп йўналишини тўғри топган бўлсада, қайтаришга ожизлик қилди – 2:0.

“Севинч”нинг навбатдаги ҳужумида дарвоза олдида пала-партишлик вужудга келди ва бу вазиятдан унумли фойдаланган жамоамизнинг моҳир ҳужумчиси дарвоза томон зарба берди, тўп ҳимоячиларга тегиб, дарвоза тўридан жой олди – 3:0.

Учрашувдаги тўртинчи голга Маҳлиё Сарикова муаллифлик қилди, меҳмонлар ўзларининг жарима майдонига яқин жойда ўйин қоидасини бўзишди, учрашув ҳаками “Бухоро W” дарвозаси томон жарима тўпи тепишни кўрсатди. Жаримани Феруза Турдибоева амалга оширди, дарвозабон тўпни қайтарди, қайтган тўпга биринчи бўлиб етиб келган Маҳлиё Сарикова енгил зарба билан тўпни дарвозага аниқ йўллади -4:0.

Учрашувнинг 25-дақиқасида майдон эгалари яна бир жарима тўпи тепишга муяссар бўлишди. Бу сафар ҳам жарима тўпини тепиш Феруза Турдибоевага топширилди, чамаси 40 метрлардан берилган зарба дарвоза тўсинига тегиб қайтди, қайтган тўпни яна Турдибоеванинг ўзи дарвозага йўллади, аммо бу зарба ноаниқ бўлди.

Ўйиндаги бешинчи гол Камола Рисқиева томонидан киритилди. 39-дақиқада Феруза Турдибоева томонидан бу сафар тўп ўйинга майдон бурчагидан киритилди, тўпга ҳаммадан баланд сакраган Камола Рисқиева боши билан дарвозага зарба берди ва дарвозани ишғол қилди – 5:0.

Орадан уч дақиқа ўтиб, жамоамиз рақиб дарвозасига яна бир гол киритишди, бу сафар майдоннинг ўнг томонидан уюштирилган ҳужумда Зумрат Назарова тўпни жарима майдон ичига ошириб берди, бу вазиятдан жамоамиз сардори дарвозага аниқ зарба йўллаб, учрашувдаги учинчи голини киритди – 6:0. Ушбу гол Жўраеванинг учрашувдаги хет-трики сифатида қайд этиладиган бўлди.

Навбатдаги 7-голни ҳам Зебо Жўраева киритди, бу сафар марказдан уюштирилган ҳужумда, ҳимоячилар билан бир чизиқда турган Зебо Жўраевага тўп оширилди, Жўраева эса бир ҳаракат билан ҳимоячиларни чалғитиб, дарвозага аниқ зарба йўллади, унинг зарбасини дарвозабон қайтаришга ожизлик қилди – 7:0. Ушбу гол орвали Зебо Жўраева ўз ҳисобига учрашувдаги ва мавсумдаги покерини ёзиб қўйишга эришди.

Учрашувнинг биринчи бўлими ана шу ҳисобда якунланди.

Иккинчи бўлим ҳам майдон эгаларининг ҳужуми билан бошланди. Ўйин тақдири биринчи бўлимдаёқ ҳал қилинган бўлсада, эамоамиз ўз ҳисобидаги голлар сонини ошириши керак эди. Шу мақсадда жамоамиз иккинчи бўлимни ҳам ҳужумкорлик руҳда бошлади. Шундай ташкил қилинган ҳужумларнинг бирида Зебо Жўраева бир неча ҳимоячиларни алдаб ўтиб дарвозага аниқ зарба берди ва учрашувдаги ўзининг бешинчи голини киритди – 8:0.

Учрашув 69-дақиқасида ҳар иккала жамоадан биттадан ўйинчилар четлатилди. Бу вазиятда рақиб ҳимоячилари Ферузага қўполлик ишлатиб, йиқитишди. Майдонда йиқилиб ётган Турдибоевага мезбонлар эътироз билдиришди ва уни ётган жойида тўртиб ҳам юборишди, бунга учрашув бош ҳаками Анна Сидорова эътибор бермади ва ўйинчиларни тинчлантиришга ҳаракат қилди ва аввал Феруза Турдибоевага кейин рақиб жамоа сардори Екатерина Лангаевага қизил карточка кўрсатиб майдондан четлаштирди.

Аламзада Екатерина Лангаева биринчи бўлиб майдонни тарк этган Феруза Турдибоеванинг орқасидан югуриб келиб тепди ва “Севинч” ўйинчиси йиқилиб тушди. Ўйлаймизки, Лангаеванинг футболчига хос бўлмаган бу ҳатти-ҳаракати тартиб – интизом қўмитаси томонидан тегишли равишда жазоланади.

Иккинчи бўлимда майдонга тушган Нилуфар Қудратова ўз жамоасининг учрашувдаги 9-голига муаллифлик қилди. У рақиб жарима майдони ичида ҳимояиларни чиройли тарзда чалғитиб, дарвозага зарба йўллади ва тўп дарвоза тўридан жой олди – 9:0. Бу гол учрашувдаги сўнгги гол сифатида қайд этилди.

Шундай қилиб, жамоамиз учрашувда ҳар томонлама устунликка эришди ва мавсумдаги илк марта йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритди.

Жамоамиз кейинги 5-турда “Шўртан Lady” жамоасини қабул қилади. Учрашув 29 май куни ўтказилади.

XXI Ўзбекистон чемпионати 4-тур

“Севинч” (Қарши) – “Бухоро W” (Бухоро) 9:0 (7:0)

26.05.2015. “Геолог” стадиони. 17:00

Бош ҳакам
: Анна Сидорова (Тошкент ш.)
Қанот ҳакамлари: Кристина Середа (Бухоро ш.), Дилфуза Рўзиева (Қарши ш.)
Заҳира ҳаками: Зилола Раҳматова (Қарши ш.)
Назоратчи: Вилоят Нажафалиев (Тошкент ш.)
ЎзАФА вакили: Алишер Файзиев.

Голлар
: Зебо Жўраева, 5-1:0, Феруза Турдибоева, 11-2:0, Зебо Жўраева, 12-3:0, Маҳлиё Сарикова, 18-4:0, Камола Рисқиева, 36-5:0, Зебо Жўраева, 39-6:0, Зебо Жўраева, 43-7:0, Зебо Жўраева, 52-8:0, Нилуфар Қудратова, 86-9:0.

“СЕВИНЧ”
: 1.Ольга Кахарова (16. Матлуба Абдирасулова 29), 5. Маҳлиё Юсупова, 25. Зумрат Назарова, 18. Камола Рисқиева (3.Мафтуна Шойимова 58), 11. Шахзода Жамолова (2. Шохида Тожиддинова 60), 4. Саида Хандамова (23. Нилуфар Қудратова 54), 17. Танзила Зарбиева, 19. Мария Моисеева, 9. Маҳлиё Сарикова (6. Фаёза Самандарова 72), 7. Феруза Турдибоева, 10. Зебо Жўраева (с).
ЗАХИРАДАГИЛАР
: 12. Лайло Тилавова.

“БУХОРО W”
: 1.Акрамова Олия, 5.Ҳакимова Дильдора, 6. Норова Азиза, 7.Ҳайитова Вазира, 4.Шманова Калдргаш, 10.Лангаева Екатерина (с), 11.Жумаева Сабина (23.Чориева Муниса 86), 14.Ҳайдарова Нигина, 15.Жўраева Муҳайё, 17.Мавланова Зебинисо(18. Ниёзова Дилшода 89), 19.Ураева Гоккажон (9.Очилова Мафтуна 25, 8.Хўжаева Сетора 42).
ЗАХИРАДАГИЛАР: 16.Ниёзова Дилноза.

Огоҳлантириш: Норова Азиза 74.

Четлатишлар: Феруза Турдибоева 69, Екатерина Лангаева 69.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика