UZ

Сўнгги янгиликлар

08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  1 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  41 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   4 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0 00:58Начо "Реал"га мавсум охирида жамоадан кетишини маълум қилди  7 00:40Ўзбекистон Қувайтга қарши ўйинда тўлиқ оқ либосда ҳаракат қилади  6 00:37Виталий Левченко: "Биз учун чемпионат ёки кубок учрашуви фарқланмайди"  2

Мундиал олдидан. Миржамол Қосимов: "Ҳеч бир рақибдан қўрққанимиз йўқ" Янгиликлар

Мундиал олдидан. Миржамол Қосимов: "Ҳеч бир рақибдан қўрққанимиз йўқ"

Ёшлар терма жамоаси аъзолари жаҳон чемпионатига жўнаб кетиш олдидан сайтимизга фикрларини билдириб ўтди.
"Ҳозир энг муҳим баҳслар олдида турибмиз. Шу боис тайёргарлик ҳам жуда яхши бўлган. Ҳамма йигитлар маъсулиятни сезган ҳолда ҳаракат қилмоқда. Пухта тайёргарлик кўрилган энди чиройли ўйин кўрсатиб юруғ юз билан қайтишни ният қилмоқдамиз. Кайфиятлар жуда юқори ва буни охиригача сақлаб қоламиз деб ўйлайман", - дейди Миржамол Қосимов.

- Белгиланган маррагача етиб боришга жамоанинг салоҳияти етадими?

Албатта, ҳамма нарсани имкони бор. Энг кераклиси машғулотларда чин дилдан ишлаб, буни майдонда кўрсатишдир. Ҳар қандай ютуқни қўлга киритса бўлади.

- Германия ёки Гондурас таркибидаги жуда юқори савияли футболчиларни кўплиги футболчиларини чўчитмаяпдими?

Йўқ. Умуман бу ҳақида ўйлаганим ҳам йўқ. Нега чўчишимиз керак? Тўғри улар Бундеслигада ўйнаши мумкин лекин улар ҳам биз қатори футболчи. Спортда битта ибора бор ҳеч қандай рақибдан қўрқма. Биз ҳам ҳеч бир рақибдан қўрққанимиз йўқ. Энг кераклиги футболчиларни ўзида бўлган хохишда. Ҳаракат қилса уддаласа бўлади .

- Ўтказилган назорат ўйинлари мос равишда Португалия (Германия мисолида), Уругвай (Гондурас мисолида), Янги Зеландия (Фиджи мисолида) билан бўлиб ўтди. Бу ўйинлар орқали рақибларни имкониятини қай даражада эканлигини билиб олишга эришдиларингизми?

Юқорида айтиб ўтилганидек мана шу назорат ўйинларида рақибларни имконият учун қулай бўлди. Уларга қарши шу рақиблар мисолини тасаввур қилса бўлади. Ҳар қандай рақибга қарши ўйнашдан қўрқмаймиз.

- Жаҳон чемпионатидан нималарни кутмоқдасиз ?

Ҳар бир футболчи учун энг катта қадам мана шу жаҳон чемпионати бўлади. Шу боис Зеландияга бориб, энг кучли ўйинларимизни намоиш этиш ва Ўзбекистон номини муносиб ҳимоя қилишдир. Европадан келаётган мураббийларни назарига тушиб хориж клубларда ўйнашдир.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика