UZ

Сўнгги янгиликлар

21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронга мағлуб бўлиб финалга чиқа олмади  45 21:33Ўзбекистон U-23 Осиё кубоги ярим финалида Индонезияга қарши баҳс олиб боради (турнир сеткаси)  0 21:14U23 Осиё кубоги. ҒАЛАБА! Ўзбекистон қийин кечган ўйинда Саудия Арабистонини мағлуб этиб ярим финалга чиқди! Олимпиадага бир қадам қолди  386 20:47Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади  1 20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  3 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  16 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  6 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  2 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  36 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  10 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11

Превью. "Сўғдиёна" - "Пахтакор". Янгиликлар

Превью. "Сўғдиёна" - "Пахтакор".

Бугун "Сўғдиёна" ҳамда "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтади.
«СЎҒДИЁНА» – «ПАХТАКОР»
23 май. 17:00.

Ҳакамлар:
А. Асимов (Тошкент), Р. Шояхметов (Тошкент), Р. Серазетдинов (Тошкент), Каримов (Тошкент)

Назоратчи:
Роман (Тошкент).

“Сўғдиёна” ҳамда “Пахтакор” клублари олий лигада шу кунгача 38 бор куч синашишган. “Пахтакор” 30та ўйинда ғалаба қозонган. 4та учрашувда “Сўғдиёна”нинг қўли баланд келган. 4та ўйинда дуранг қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик “Шерлар” томонида: 101:34. “Пахтакор” ўзаро ўйинларда 94 очкога эга бўлган, “Сўғдиёна” эса 16 очкони қўлга киритган. “Пахтакор”нинг “Сўғдиёна” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 6:1га тенг бўлса, “Сўғдиёна”нинг тошкентликлар устидан эришган энг йирик ғалабаси – 4:1.

Ўтган мавсумда Зоминда кечган баҳсда Боян Миладинович томонидан урилган гол “Пахтакор”га ғалаба келтирганди – 0:1. Тошкентда эса Игорь Сергеевнинг дубли “шерлар”нинг ғалабасини таъминлаганди – 2:0.

“Сўғдиёна” майдонида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув:
14.06.2014 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:1
05.05.2013 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:0
10.04.2011 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:2
25.04.2009 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 0:2
05.07.2008 «Сўғдиёна» - «Пахтакор» 1:2

Ўзаро ўйинлар ҳақида факт: “Сўғдиёна” ўз майдонида ўтказган 19та ўйиннинг учтасида ғолиб чиққан. 3та беллашувда томонлар очколарни бўлиб олишган. Қолган 13та учрашувда “Пахтакор” сафарда уч очкони ўзиники қилган. Сўнгги бор “Сўғдиёна” 1999 йил “Пахтакор”ни мағлуб эта олган.

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика