UZ

Сўнгги янгиликлар

08:04Италия Кубоги. «Ювентус» — дастлабки финалчи  0 07:38Осиё кубоги. Бугун футзалчиларимиз ярим финал йўлланмаси учун баҳс олиб боради  2 01:57АПЛ. Лондон дербисида "Арсенал" "Челси"га "тарсаки туширди"  24 01:30Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”  9 01:26Русланбек Жиянов: “Йўлимиздан чиққан жамоани мағлуб этишимиз керак”   2 01:15ОЧЛ. Юлдузларни ўзида жамлаган "Ал Ҳилол" турнирни тарк этди, "Ал Айн" финалда!  12 00:44"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди  6 00:27ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи  5 23:50Колумбияда ўйин пайти футболчига пичоқ улоқтирилди  0 23:34Тимур Кападзе: "Рақибимиз Саудия бўладими ёки бошқа бир жамоа, биз ўз мақсадимизга эришишимиз керак"  12 23:01U-23 Осиё кубоги. Кувайт Малайзияни мағлуб этиб, "D" гуруҳида учинчи ўринни эгаллади  0 22:31Осиё кубоги. Вьетнам йирик ҳисобда мағлуб этилди. Кейинги рақиб - Саудия Арабистони  151 22:11Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди  31 21:55"Барселона" президенти "Реал"га қарши ўйинни такрор ўтказишни талаб қилмоқчи  21 21:38Усэйн Болт: "Мен пойгада Мбаппедан тез югураман"  4

Olamsport.com: Истомин Истанбулдаги иштирокини ғалаба билан бошлади ва куннинг бошқа хабарлари Янгиликлар

Olamsport.com: Истомин Истанбулдаги иштирокини ғалаба билан бошлади ва куннинг бошқа хабарлари

Сайтимиз ҳамкори ҳисобланган Olamsport.com сайтида чиққан энг сара хабарлар билан танишинг.

Тайсон Кличко билан музокара бошлашга тайёр

Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) раҳбарияти берган баёнотга кўра, куни кеча ўз чемпионлик камарларини америкалик Брайант Женнингсдан ҳимоя қилган украиналик 39 ёшли Владимир Кличко кейинги жангини британиялик 26 яшар Тайсон Фьюрига қарши ўтказиши керак. Батафсил


Жокович Мадриддаги турнирни ўтказиб юборади

Жаҳоннинг биринчи ракеткаси Новак Жокович Мадриддаги теннис турнирида иштирок этмайдиган бўлди. У “Ролан Гаррос” мусобақасига яхши ҳолатда бориш учун шундай қарорга келган. Батафсил



Мейвезер–Пакьяо жанги 540 миллион доллар йиғади

2 май куни Лас-Вегас шаҳрида Флойд Мейвезер ва Мэнни Пакьяо ўртасида кечадиган жанг 540 миллион доллар йиғиши кутилмоқда.  Батафсил


“Уильямс” 2014 йилда 60 миллион евро зарар кўрди

“Формула-1” мусобақаларида иштирок этувчи “Уильямс” жамоаси 2014 йил якунларига кўра, 60 миллион евро зарар кўрган. Британия жамоаси ундан аввалги йилда 16,6 миллион евро фойда топганди. Батафсил


Оғир атлетика. Осиё чемпионатида медаллар шодаси

Шу кунларда оғир атлетика бўйича терма жамоамиз Иордания пойтахтида бўлиб ўтаётган Осиё кубоги баҳсларида иштирок этмоқда. Қувонарлиси, мусобақаларнинг дастлабки кунидаёқ, Амман шаҳрида Ўзбекистон мадҳияси янгради. Батафсил


Истомин Истанбулдаги иштирокини ғалаба билан бошлади

Мамлакатимизнинг биринчи рақамли теннисчиси Денис Истомин Туркиянинг Истанбул шаҳрида давом этаётган Istanbul Open турниридаги иштирокини ғалаба билан бошлади. Мавсумни омадсиз ўтказаётган ҳамюртимиз ниҳоят ушбу турнирнинг илк даврасида зафар қучди. Батафсил


Уч нафар теннисчимиз Чимкент турнирининг иккинчи даврасида

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида старт олган теннис бўйича соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат “Фьючерс” турнирида иккинчи давра иштирокчилари маълум бўлди. Ушбу мусобақада юртимиз теннисчилари ҳам иштирок этишяпти. Батафсил



Шарипова Наннингдаги иштирокини ғалаба билан бошлади

Хитойнинг Наннинг шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларини ташкил этувчи аёллар ўртасидаги турнир давом этмоқда. Ушбу мусобақада истеъдодли теннисчимиз Сабина Шарипова юртимиз спорт шарафини ҳимоя қиляпти. Батафсил


Терма жамоамиз чиқа олмаган ЖЧ-2015га қуръа ташланди

Бугун пляж футболи бўйича Португалияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатининг финал босқичига қуръа ташланди. Жаҳон чемпионлиги учун 16та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришади. Жаҳон чемпионати 9-19 июль кунлари бўлиб ўтади. Батафсил


Грузия терма жамоаси шахмат бўйича янги жаҳон чемпиони

Бугун Хитойнинг Ченгду шаҳрида шахмат бўйича аёллар ўртасида жамоавий жаҳон чемпионати якунланди. Бугун ўтказилган сўнгги 9-партияда Хитойни 2,5:1,5 ҳисобида мағлубиятга учратган Грузия терма жамоаси 17 очко билан жаҳон чемпионига айланди. Батафсил


Шахмат. Хитой эркаклар терма жамоаси жаҳон чемпиони

Бугун Арманистоннинг Цахкадзор шаҳрида шахмат бўйича эркаклар жамоалари ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳам ўз якунига етди.  Батафсил


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика