UZ

Сўнгги янгиликлар

18:00Гвардиола "Челси"га қарши ўйиндан аввал Палмерни мақтаб қўйди  0 17:38"Рома"нинг Лукакуни сотиб олишга пули йўқ  1 17:00Ироқ ОТЖ етакчиси: "Ўзбекистон кучли терма жамоа эканлигига шубҳа қилмаймиз, аммо плей-офф ҳақида ўйлашга ҳали эрта"  11 16:36Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?  12 16:19"Тоттенхэм" "Арсенал" собиқ ҳужумчисини сотиб олмоқчи  1 16:00Ўзбекистон кубоги. Бугунги ўйинлар бошланди   3 15:20"Севинч" ва "Сўғдиёна" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 15:00РПЛ. "Рубин" - "Локомотив": Ашурматов ўйинни асосий таркибда бошлайди  1 14:55Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"  16 14:36Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0 14:20Ўзбекистон кубоги доирасидаги Жиззах дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0 13:57Серу Гирасси учун курашга яна бир клуб қўшилди  0 13:35Ҳусанов, Файзуллаев ва бошқалар. Бугун яна қайси легионерларимизнинг ўйинлари бор?  5 13:13Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг тахминий таркиби билан танишинг  9 13:02Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган  18

Даврон Файзиев: "Ҳаёт тўхтаб қолмайди" Янгиликлар

Даврон Файзиев: "Ҳаёт тўхтаб қолмайди"

"Нефтчи" - "Сўғдиёна" ўртасидаги ўйиндан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида меҳмонлар устози Даврон Файзиев иштирок этди.
"Нефтчи" жамоасини ҳаққоний ғалаба билан табриклайман. Рақиб жуда ҳам яхши тайёргарлик кўрганини билардим. Учрашувдан олдинги превьюларни ўқидим, охирги икки йилда "Сўғдиёна" "Нефтчи"ни мағлуб этиб, дуранг ўйнаб келаётганди. Бироқ ўтган йилги таркибни сақлаб қола олмадик. Ҳаёт тўхтаб қолмайди. Сўнгги пайтларда жамоамиз ҳақида кўп гап сўзлар тарқалмоқда. "Нефтчи"ни табриклайман", - дейди Даврон Файзиев.

"Мавсум бошидан буён жамоамдан шижоат талаб қилаяпман. Лекин биз деярли нолдан жамоа туздик. Ўтган йилги таркибдан фақат 2 киши қолган. Олдин ҳам айтгандим, Жиззахдаги янги стадионда тезроқ ўйин ўтказишни истаймиз. Агар учрашув бошида тезкор голлар ўтказиб юбормаганимизда ҳисоб йирик кўриниш олмаслиги мумкин эди".

"Бугун биз ҳимоядан ўйнадик. Лекин режамиз амалга ошмади. Иккита йўқотиш бор эди, Илҳом Комилов ва Муқим Тошматов жароҳат туфайли майдонга туша олишмади".
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика