UZ

Сўнгги янгиликлар

15:09Ўзбекистон кубоги. 3-тур расмийлари маълум  0 14:23"Челси" "Арсенал"га йирик ҳисобда имконият бой берилгач, Почеттинони ишдан ҳайдаши мумкин  4 14:08Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистонига қарши кечадиган баҳс олдидан нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  15 13:56"Манчестер Юнайтед" Марсьялнинг нархини эълон қилди  3 13:32Гвардиола Канселунинг келажаги ҳақида фикр билдирди  0 13:05"Шеффилд Юнайтед" АПЛ антирекордини ўрнатди  0 12:37Давлат Турдиалиев таваллудига 62 йил тўлди   7 12:04"Челси" скаутлари "Милан дерби"сини стадиондан кузатишган  1 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон - Вьетнам 2:1  0 11:15ФАКТ. Ўзбекистон футзал терма жамоаси кетма-кет бешинчи Осиё кубогида ярим финалга чиқди  9 10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  11 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  14 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  12 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  6 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  6

"Краснодар" "Локомотив"ни кичик ҳисобда мағлуб этди Янгиликлар

"Краснодар" "Локомотив"ни кичик ҳисобда мағлуб этди

Россия Чемпионати 25-туридан ўрин олган "Краснодар" - "Локомотив" учрашуви якунланди.

«Краснодар» - «Локомотив» 1:0

Гол: Перейра 37 (пен),

«Краснодар»: Дикань, Калешин, Гранквист, Сигурдссон, Петров, Аҳмедов, Широков, Перейра, Измайлов, Мамаев, Ари.

«Локомотив»: Гильерме, Денисов, Логашов, Чорлука, Пейчинович, Шешуков, Михалик, Касаев, Самедов, Миранчук, Ниассе.




Учрашув якунланди!


90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.


83. "Локомотив" ҳужумга ўтишга ҳаракат қиляпти, аммо мезбонлар ҳозирча бунга йўл қўяётгани йўқ.


80. Аҳмедов узоқ масофадан рақиб дарвозасига зарба берди. Ноаниқ. Одил майдонга ноқулай йиқилди ва жароҳат олган кўринади.


76. Денисов ўйинни ўзига олмоқда. Жамоадошларининг суст ўйинидан зериккан Виталий бир ўзи нималардир қилишга уринмоқда.


71. Денисов узоқ масофадан зарба берди, бироз ноаниқ.


Ўзгариш. Перейра ўрнига Вандерсон ("Краснодар").

70. Аҳмедов "Локомтив"нинг ҳужумини бартараф этди.


64. Бироз олдин ЦСКА ғалаба қозонди ва улар "Краснодар"дан бор-йўғи 1 очко ортда қолишмоқда.


63. Мезбонлар бор кучи билан ҳужумга ўтаётгани йўқ, чунки уларни шу ҳисоб ҳам қониқтиради.


62. Ўзгариш. Михалик ўрнига Фернандеш ("Локомотив").


56. Мамаев ва Михалик тўқнашиб кетишди.


49. Самедовнинг зарбасидан сўнг Дикань тўпни қайтарди 

46. Иккинчи бўлим бошланди 


Россия чемпионати турнир жадвали


Биринчи бўлим якунланди.


45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.


37. ГОЛ! Перейра! 11 метрлик жарима тўпини аниқ амалга оширди.


36. ПЕНАЛЬТИИИ!!!!! Одил Аҳмедов чап қанотда тўпни ҳимоядан ҳужумгача олиб бориб, тўпни жарима майдончасига ташлаб берди. "Краснодар" футболчиси тўпни қўйиб юборди, Ари эса тўпга зарба бермоқчи бўлганида ҳимоячи уни йиқитди.


35. Ҳозирча ҳисоб очилгани йўқ. Иккала жамоа бирин-кетин ҳужумлар уюштиряпти, аммо уни янулашда ҳужумчи адашяпти ёки ҳимоячи бунга тўсқинлик қилмоқда.


25. Ўзгариш. Шешуков ўрнига Шишкин.


19. "Краснодар" кўпроқ тўпга эгалик қиляпти, Одил Аҳмедов ҳозирча бирор марта тўпни йўқотгани йўқ ва тўп оширишларида хато қилмади.


15. Ҳозирча иккала жамоа голга тортадиган хафвли ҳужум уюштиргани йўқ. Аҳмедов ва Денисов ҳам кўп кўзга ташланмаяпти.



2. Петровнинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

Илк дақиқада "Локомотив" ҳимоячиси Перейрага нисбатан қўполлик ишлатди ва "Краснодар"да гол уриш учун ажойиб имконият.

1. Ўйин бошланди. 


- Майдонга иккала жамоа вакиллари чиқиб келмоқда.


- Яна бир бор ассалому алайкум ҳурматли футбол мухлислари.


Ушбу учрашув "Кубань" стадионида бўлиб ўтади


"Локомотив" футболчилари стадионда



Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика