UZ

Сўнгги янгиликлар

20:31Дунёнинг етакчи лигалари ФИФАни судга бермоқчи  0 20:15"Локомотив" "SWM Motors" билан ҳамкорлик шартномаси имзолади  0 20:00Руслан Аҳмедов: "Биз натижа учун ўйнаяпмиз. Чиройли ўйин иккинчи даражали"  0 19:55Суперлига. "Динамо" – "Металлург" 0:1 (матнли трансляция)  8 19:50Улуғбек Бақоев: "Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради"  5 19:33Кварацхелия "Наполи"дан кетмоқчи эмас  2 19:11"Арсенал" Йозуа Киммихга қизиқмоқда  6 18:15ПРО лига. Тошкентда ўтган "Бухоро" - "Хоразм" учрашувида дуранг қайд этилди  14 17:43Винченцо Итальяно мавсум охирида клубдан кетади  0 17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  1 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  14 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  13 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  4 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1

"Эспаньол" - "Барселона" 0:2. Каталония дербисида меҳмонлар ғалаба қозондилар! Янгиликлар

"Эспаньол" - "Барселона" 0:2. Каталония дербисида меҳмонлар ғалаба қозондилар!

Испания Чемпионати 33-туридан ўрин олган "Эспаньол" - "Барселона" учрашувининг матнли трансляцияси билан шу ерда танишиб боришингиз мумкин бўлди.


Эспаньол – Барселона 0:2

25 апрель, 19.00, «Корнелья Эл Прат»

Голлар:  0:1 – 17 Неймар, 0:2 – 25 Месси.

Эспаньол
– Касилья, Дуарте, Морено, Гонсалес, Альварес (Монтаньес, 74), Васкес, Гонсалес (Севилья, 61), Каньяс, Арбилья, Гарсия, Кайседо (Стуани, 70).

Барселона – Браво, Дани Алвес, Бускетс, Пике, Альба, Рафинья (Матье, 65), Маскерано, Иньеста (Хави, 88), Неймар, Месси, Суарес (Ракитич, 80).

Огоҳлантиришлар:  Гарсия (22), Альба (54), Дани Алвес (58), Арбилья (62), Васкес (72), Каньяс (80), Бускетс (83), Морено (90).

Четлатишлар:  Альба (54), Морено (90).


Қизиқарли кечган ўйинда меҳмонлар 0:2 ҳисобида ғалаба қозондилар. Ушбу ғалаба билан "Барселона" мухлисларини табриклаб қоламиз. Биз билан бирга бўлганлигингиз учун ташаккур! "СА"дан узоқлашманг! Бугун ҳали яна бир қанча матнли трансляциялар кутиб турибди.


90+3. Сўнгги зарба. "Эспаньол" футболчисининг жаримдан берган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди. Ҳакам эса ўйинни якунлади.


90+1. Эктор Морено асабийлашгани учун майдондан четлатилди.


90. Ҳакам иккинчи бўлимдаги тўхталишлар учун 3 дақиқа қўшиб берди.


88. Хави майдонга тушиши билан сардорлик боғичини қабул қилиб олди. Шунингдек, у бугун Ла-Лигадаги 500-ўйинида майдонга тушди.


87. Ўзгариш. Иньеста ўрнига Хави майдонга тушди.


86. Хавфли вазияяяяятттт! Стуанининг берган зарбасини Браво ушлаб олди! Ажойиб имконият юзага келганди мезбонлар футболчисида.


83. Энди Бускетсга сариқ карточка кўрсатилди. Рақиб футболчисини ушлаб қолгани учун.


81. Каньяс Бускетсга нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.


80. Ўзгариш. Суарес ўрнига Ракитич майдонга тушди.


78. Мезбонлар футболчиси томонидан берилган зарбани Браво қийинчилик билан қайтариб қолди. Зарба ҳам, сейв ҳам ажойиб чиққанди!


77. Неймааааар! Бразилиялик футболчи ажойиб тарзда рақиб жарима майдони томон ёриб кириб, тўпни Мессига узатганди. Аммо, ҳимоячилар таъқиби остида қолган Лео ҳеч нарса қила олмади.


75. Зарбааааа!!! Стуаниииии!!! Унинг берган зарбаси меҳмонлар дарвозаси юқорисидан ўтиб кетди. Ҳавфли вазият юзага келганди. Аммо, у нимагадир ҳакамга эътироз билдирмоқда.


73. Альварес ўрнига Монтаньес майдонга тушди.


72. Лукас Васкец симуляция учун огоҳлантирилди.


71. Кайседо ўрнига Стуани майдонга тушди.


70. "Барса" футболчилари яна бир ҳужумни амалга оширишганди. Аммо, мезбонлар ҳимоячилари жон-жаҳдлари билан ҳимояланмоқдалар!


67. Мессининг жаримадан берган зарбаси рақиб жонли деворига тегиб қайтди.


65. Рафинья ўрнига Матье майдонга туширилди.


62. Арбилья Неймарга нисбатан қўпол ўйнагани учун огоҳлантирилди.


61. Мезбонлар таркибида ўзгариш. Гонсалес ўрнига Севилья майдонга тушди.


60. Шунингдек, ушбу ҳолат юзасидан ҳакамга эътироз билдирган Дани Алвес ҳам огоҳлантирилди.


59. Мессига нисбатан қўполлик ишлатгани учун Алваро Гонсалезга сариқ карточка кўрсатилди.


57. Зарбаааа! Мессининг берган зарбаси дарвоза устунига тегиб майдон ташқарисига чиқиб кетди.


54. Хорди Альбага ҚИЗИЛ КАРТОЧКА кўрсатилди! У ҳакамга нисбатан очиқчасига эътироз билдиргани учун майдондан четлатилди! Футболчи тўпни жаҳл билан уриб юборди.


53. Дуарте майдон марказида Мессига нисбатан қўполлик ишлатди.


51. Неймарда ҳисобни ошириш учун яхши имконият юзага келганди. Аммо, дарвозабон яна маҳорат кўрсатди!


50. Маълумотларга қараганда, Каталония дербисини 30 253 нафар томонабин стадиондан томоша қилмоқда.


49. Кайседо томонидан берилган зарба ҳавфли кўриниш олди. Аммо, ён ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатни қайт этди.


48. "Эспаньол" футболчилари кетма-кет икки маротаба бурчак зарбасини амалга оширишди.


46. Иккинчи бўлим бошланди! Умуман, ушбу ўйин дерби мақомини олгани учун "Эспаньол"дан яхшигина қаршилик кутилганди. Аммо, мезбонлар ўзларидан кутилган ўйинни намойиш эта олмаяптилар.


ИККИНЧИ БЎЛИМ БОШЛАНМОҚДА!


ТАНАФФУС!


45. Биринчи бўлим якунланди. Ҳакам тўхталишлар учун вақт қўшиб бермади.


45. Суарезнинг чамаси 25 метрлардан берган зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди.


43. Тўп назорати бўйича статистика: 24% - 76%. Ўйинда устунлик "Барселона" томонда.


40. Зарбаааа! Неймарнинг зарбаси! Касильядан сейв! Суарес унга ажойиб тарзда тўп ошириб берганди.


36. "Эспаньол" футболчилари қарши ҳужум ташкил қилишга ҳаракат қилишганди. Бироқ, Кайседо тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди. Акс ҳолда, ҳавфли вазият юзага келиши мумкин эди.


35. Мезбонлар сардори Серхио Гарсия рақиб дарвозаси томон рейд уюштиришга ҳаракат қилди. Бироқ, меҳмонлар ҳимоячилари унга имкон беришмади.


33. Иньеста майдон марказида рақиб футболчисига нисбатан қўполлик ишлатди.


31. "Барса" яна олдинга ўтишга ҳаракат қилмоқда.


28. "Эспаньол" футболчиларининг рақиб томон берган илк зарбаси муаллифи Кайседо бўлди. Унинг зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.


25. ГОООООЛЛЛЛЛ!!!! ЛЕО МЕСССИИИ!!!! Суаресдан тўпни қабул қилиб олган Месси ўткир бурчакда бўлишига қарамасдан тўпни дарвозага йўллади. Устунга теккан тўп эса дарвозанинг узоқ бурчагига бориб тушди. 0:2!


22. Серхио Гарсияга огоҳлантириш.


21. Ўйиннинг айнан мана шу дақиқасида мезбонларнинг собиқ футболчиси Этернони эслаб ўтишди.


18. Бразилиялик футболчи чемпионатдаги 19-голини киритди.


17. Зарбаааа!!! ГОООООЛ!!! НЕЙМАР! Чап қанотдан Альбанинг етказиб берган тўпини Суарез ўтказиб юборди. Неймар эса ўзига етиб келган тўпни дарвозага йўллаб ҳисобни очди! 0:1!


16. Тўп назорати бўйича статистика: 23% - 77%. Меҳмонлар фойдасига.


13. Яна зарба! Дарвозабонга қойил! Аммо, ушбу вазиятдан сал аввалроқ Суарез ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан!


11. Зарбааааа!!! Мессининг тўп оширишидан сўнг кутилмаганда Неймарда ажойиб имконият юзага келганди. Аммо, унинг йўллаган зарбаси дарвоза юқорисидан ўтиб кетди.


9. Голнинг ҳиди келмоқдааааа... Тўп назорати ҳалиям "Барса" томонда!


6. Ҳавфли вазияяяяят! Мессининг тўп оширишидан сўнг аввалига Альба, кейинчалик эса Суарес фойдалана олмади.


5. Неймар марказдан рақиб дарвозаси томон ёриб киришга ҳаракат қилди. Бироқ, кутилмаганда йиқилиб тушди.


3. Зарбааааа! Дарвозабон! Неймарнинг берган зарбасини дарвозабон қайтариб қолди. Қайтган тўпга эса унинг жамоадошлари етиб кела олмадилар.


1. Тўп назорати ҳозирча меҳмонларда.

Демак, бошладик!

Мезбонлар ўзларининг оқ-кўк либосларида ҳаракат қилмоқдалар. "Барса" эса қизил рангли либосда ўйнайди!

Футболчилар майдонга чиқиб келишмоқда.

"Эспаньол" 42 очко тўплаган ҳолда турнир жадвалининг 10-ўрнини эгаллаб турибди. 78 очкога эга "Барселона" эса  чемпионат пешқадами ҳисобланади!

Эслатиб ўтамиз, ўйинни шунингдек, www.aleziya.com сайти орқали ҳам томоша қилишингиз мумкин.


Таҳминлар борми? Бугунги ўйин натижаси қай тарзда кўриниш оларкин?

Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари! championat.asia'да футбол оқшоми давом этади. Демак, навбатдаги ўйин "Эспаньол" ҳамда "Барселона" жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Қизиқарли ўйин томоша қиламиз деган умиддамиз!


Ўйин соат 19:00да бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика