UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  5 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  29 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

"Локомотив" имкониятни бой берди ва ... Янгиликлар

"Локомотив" имкониятни бой берди ва ...

ОЧЛ 5-туридан ўрин олган "Локомотив" - "Ал Ҳилол" учрашувининг матнли трансляциясини шу ерда кузатиб боринг.
ОЧЛ. 5-тур. "C" гуруҳи
“ЛОКОМОТИВ” – “АЛ ҲИЛОЛ” 1:2
21 апрель 2015. Тошкент. “Локомотив” стадиони. 16:00
Бош ҳакам: Нагор Амир бин Нур Муҳаммад (Малайзия)
Қанот ҳаками 1: Сиванесан Мунианди (Малайзия)
Қанот ҳаками 2: Моҳд Шаҳрен бин Че Омар (Малайзия)
Захира ҳаками: Али Реда (Ливан)
Ҳакамлар эксперти: Али Ҳамад Ал Бадвави (БАА)
Комиссар: Винсент Юен (Гонконг)

Голлар: Наваф Ал Абид 56, - 0:1  Абдулла Ал Досари 73, - 0:2, Темурхўжа Абдухолиқов 90+4 - 1:2

"Локомотив": 12.Маъмур Икромов, 3.Шавкат Муллажонов, 8.Сардор Мирзаев, 10.Марат Бикмаев (11.Темурхўжа Абдухолиқов 55 ), 13.Лутфулла Тўраев (,99.Дамир Кояшевич 76) , 16.Жасур Ҳасанов (кичик) (18.Темур Кападзе, 41), 17.Салим Мустафоев, 22.Санжар Шоаҳмедов, 28.Икром Алибоев, 31.Неманья Яничич, 77.Жасур Ҳасанов (катта).
Захира: 1.Игнатий Нестеров, 4.Бобур Юлдашев, 7.Руслан Корян, 33.Олег Зотеев,

"Ал Ҳилол": 1.Холид Шараҳили, 4.Абдулла Ал Досари, 7.Тиаго Невес, 12.Ёсир Ал Шаҳрони, 13.Салман Ал Фараж, 14.Сауд Карири, 23.Квак Таэ Хви, 24.Наваф Ал Абид, 26.Дигао, 29.Салим Ал Давсари, 70.Муҳаммад Жаҳфали.
Захира: 28.Абдуллоҳ Ал Сдайри, 9.Ҳамад Ал Ҳамад, 10.Муҳаммад Ал Шлҳуб, 16.Юсуф Ал Салим, 17.Абдуллоҳ Ал Ҳафиз, 25.Файсал Дарвиш, 35.Аҳмад Шараҳили.

                                   МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ
                                          

90+4.  Учрашув якунланди.
"Локомотив" ўз майдонида "Ал Ҳилол"га имкониятни бой берди. Бир вақтлар "Машъал" ушбу клубни Қаршида мағлуб этган эди.

90+4.  ГОООЛЛЛ. Темурхўжа Абдухолиқов гол киритди. Афсуски бу ғалаба учун етарли бўлмади.

90+4. Огоҳлантириш:
Темурхўжа Абдухолиқов ва Дигао огоҳлантирилди.

Ўйин якунланишига кам қолганда стадионда футболчилар ўртасида кичик келишмовчилик келиб чиқди. Ўйин тўхтаб турибди.

90+2. Хавфли вазият !
"Локомотив" ҳисобни қисқартириши мумкин эди. Кояшевич бирга биз вазиятдан фойдалана олмади.

90.
Учрашувга 4 дақиқа қўшиб берилди.

86.
Ўзгариш. Салим ад-Довсарий ўрнига Муҳаммад аш-Шалҳуб тушди

"Пахтакор" ярим ҳимоячиси ва сардори Кахи Махарадзе ўйинни стадионда кузатиб бормоқда. Демак эртага Кахи жамоасига ёрдам бера олмайди.

84. Ўзгариш.
Наваф Ал Абид  ўрнига майдонга Юсуф Ал Салим тушди.

80.
Сардор Мирзаевнинг жаримадан ижро этган зарбаси жуда ҳам ноаниқ.

76. Ўзгариш.
"Локомотив". Лутфулла Тўраев ўрнига Дамир Кояшевич тушди

73. ГОЛ! Наваф Ал Абиднинг пасидан сўнг Абдулла Ал Досари чап қанотдан жарима майдонига кириб бориб гол урди - 0:2

70.
"Локомотив" вакиллари тўпни бир бирларига узатиб туришибди. Шоаҳмедов тўпни ўнгга Икромга узатди, Алибоев чарчагани кўриниб қолди

68. Огоҳлантириш. "Ал Ҳилол".
Сауд Карири

67. Меҳмонлар яна бир жарима тўпини амалга оширишди. Салмон Ал Фаражнинг зарбаси дарвоза ТЎСИНИга тегиб қайтди!

64.
Яничич рақибга нисбатан қўпол ўйнади. Жарима тўпини Невес амалга оширди, ноаниқ! 

63. ЗАРБАААААААААААААААААААА! Қандай ажойиб зарба! Сардор Мирзаевнинг 25 метрлардан йўллаган зарбаси салгина ноаниқ чиқди!

62.
"Локо" гол ўтказган катта куч билан ҳужумга ўтмоқда, Алибоевнинг ўнг қанотдан узатган тўпини ҳимоячилар майдон ташқарисига чиқариб юборишди.

59.
Карири Мустафоевни йиқитди, ҳакам жарима тўпи белгилади. Бироқ карточка йўқ

56. ГОЛ! 0:1. Тиаго Невеснинг зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди, дарвоза ёнида турган Наваф Ал Абид тўпни дарвозага йўллади...

55. Ўзгариш. "Локомотив".
Марат Бикмаев ўрнига Темурхўжа Абдухолиқов тушди

54. ЗАРБААААА!!! Жасур Ҳасановнинг ажойиб пасидан сўнг Икром Алибоев дарвозага зарба берди, дарвозабон тўпни қайтарди!

52. ЗАРБА!!!! Ҳасанов яна чап қанотдан тўпни оширди, Бикмаев тўпни дарвозага йўллади, ноаниқ!

51.
Жасур Ҳасанов чап қанотдан тўпни оширди, ҳимоячилар Шоаҳмедовга тўп боришига имкон беришмади

49.
Меҳмонлар бурчак тўпини ишлаб олишди. Ҳимоячилар тўпни қайтаришди, Квак Таэ Хвининг зарбаси ноаниқ чиқди

49. ЗАРБА! Санжар Шоаҳмедовнинг зарбасидан сўнг посбон тўпни ушлаб олди!

48.
Яна бир ҳужум, қанотдан узатилган тўпни ҳимоячи майдон ташқарисига чиқариб юборди, "Локо" таймни ҳужумкор бошлади.

47. ЗАРБААААААААА! Жасур Ҳасановнинг жарима майдони ичидан йўллаган кучли зарбасини дарвозабон қайтарди!

46. Иккинчи бўлим бошланди!


45+2.
Биринчи бўлим тугади

45+1. Яничич рақиб футболчисига нисбатан хавфли ўйнади. Ҳакам эркин зарба белгилади. Невеснинг узатган тўпини Карири дарвозага йўллади, жуда хавфли лекин ноаниқ зарба...

45.
Дастлабки бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди

44. ЗАРБАААААААААААААА! Сардорнинг кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон муштлари ёрдамида қайтариб юборди, "Локо"нинг ўйиндаги дастлабки хавфли ва аниқ зарбаси!

43.
Рақиблар яна Мустафоевни йиқитишди. Жарима майдонига яқин жойда жарима тўпи тепилади. Мирзаев тўп ёнида

42. ЗАРБА! Салим Мустафоевнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди

41. Ўзгариш. "Локомотив".
Кичик Жасур Ҳасанов ўрнига Темур Кападзе тушди

40.
Майдонга Кападзе тушишга тайёр...

39.
Тиаго Невес ўйиндан ташқари ҳолатда туриб зарба берди, ноаниқ. Ҳакамлар бу вазиятда рақиб футболчисини оғизаки ҳам огоҳлантиришмади

38. ЗАРБА! Ал Давсари уч нафар ҳимоячидан ўтиб кетди ва жарима майдони ичига кириб борди, унинг якуний зарбаси ноаниқ кетди

37.
Карири олдинга тўп узатди, Ал Абид тўпга ета олмади

36.
Жарима тўпини Мирзаев Ҳасановга узатди, Жасурнинг тўп узатишини ҳимоячилар қайтаришди

35.
Салим Мустафоев илк бор чап қанотдан олдинга ўтди, уни Салим Ал Давсари йиқитди. Жарима тўпи

33. "Бу сизларга Ўзбекистон чемпионати эмас, югуринглар!", - деган ҳайқириқ стадиондаги мухлислар орасидан чиқди

32.
Икром Алибоев анча фаол лекин тўп узатишларда кўп ноаниқликка йўл қўймоқда. Шоаҳмедовнинг пасидан сўнг катта Ҳасанов олдинга ўтди, Ёсир Ал Шаҳрони унга имкон бермади 

29. ХАВФЛИ ВАЗИЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯЯТ! Рақибнинг ҳужумидан сўнг Тиаго Невес бирга бир вазиятга чиқиб борди, унинг зарбаси йўлига Яничич тўғаноқ бўлди!

28.
"Локомотив" ҳужумга ўтмоқда, аммо якуний зарба бериш учун пас йўқ, жарима майдонига етиб бориб тўп орқага узатилмоқда, мухлисларга бу табиийки ёқмаяпти

27.
"Ал Ҳилол" бош мураббийи майдон четида ўз шогирдларига қаттиқ қаттиқ тарзда кўрсатма бериб турибди

26.
Энди Бикмев ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди

24.
Невес ўйиндан ташқари ҳолатда туриб ноаниқ зарба берди. 

23.
Тиаго Невес рақиб сафида фаоллиги билан ажралиб турибди, лекин барибир оёғи оғриётгани билиниб турибди.

20.
Айни пайтга келиб стадион 60-70 фоизга тўлди

19.
Ўнг қанотдан иккита Ҳасанов ҳужум қилишга уринишди, ноаниқ пас туфайли ҳужум тўхтади

17.
ЗАРБА! Тўп аааанчагина юқоридан кетди...жуда ҳам ноаниқ зарба

17.
Сардор Мирзаев ўнг қанотдан жарима тўпи ишлади. Жасур Ҳасановнинг каттаси тўп ёнида

15.
Икром Алибоев марказда Дигаони йиқитди, ҳакам Икромни оғизаки тарзда огоҳлантирди. "Нима қиласан рақибни тепиб, коптокни теп" деди шекилли

11.
Иккала жамоа ҳам кўп бор тўп узатишларда хатога йўл қўйишмоқда.

9.
Мезбонларнинг ҳужуми, кичик Жасур Ҳасановнинг ўнг қанотдан оширган тўпи дарвозабонга насиб қилди

7.
Чап қанотдан меҳмонлар ҳужум қилишди, Ал Досари тўпни шерикларига оширишда хатога йўл қўйди, Икромов ўз ўрнида

5. ЗАРБА! Меҳмонлар сафида Салим Ал Давсари зарба берди, тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди!

5.
Бурчак тўпидан сўнг Алибоев, Шоаҳмедов зарба берди, тўп дарвозага етиб бормади

4.
Катта Ҳасановнинг фаоллиги эвазига бурчак тўпи ишлаб олинди. Сардор Мирзаев тўп ёнида

3.
Санжар Шоаҳмедов майдон марказида тўпни эгаллаб Бикмаев сари оширди, Марат ҳужумни ўнг қанотдан давом эттиришга уринди. Ўхшамади...

2.
Дастлабки дақиқаларда жамоалар бир бирларини ўрганишмоқда дейиш мумкин.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ! "Локомотив" ОЛҒА!

- Айтганча сизлар билан яқин соатлар ичида Нарзулла Сайдуллаев бирга бўлади.

- Ўйинни "Ал Ҳилол" футболчилари бошлаб беришади, "Локо" дастлабки бўлимда чап томонда ўйнайдиган бўлди.

- "Локо" оқ, "Ҳилол" кўк рангли формада ўйнайди.

- Диққат қилинг жамоалар майдонга тушиб келишмоқда.


- Стадионга мухлисларнинг ташрифи у қадар юқори эмас, учрашув бошланишига 30 дақиқа вақт қолди

- "Ал Ҳилол" сафида ҳужумчи Носир Ал Шамрони дисквалификация туфайли майдонга туша олмайди.

- Айни пайтда иккала жамоа футболчилари ўйинолди чигалёзди машғулотларини ўтказишмоқда.

- Ассалому алайкум қадрли футбол мухлислари, "Локомотив" стадионидан репортажимизни бошлаймиз! Бугун "Локомотив" ўз майдонида Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубини қабул қилади. 

- Учрашув соат 16:00да бошланади.


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика