UZ

Сўнгги янгиликлар

09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  0 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  2 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  1 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  6 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  24 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2

Азарнинг голи туфайли "Челси" МЮни мағлуб этди. Янгиликлар

Азарнинг голи туфайли "Челси" МЮни мағлуб этди.

"Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги учрашуви якунланди.

"Челси" - "Манчестер Юнайтед" 1:0

Гол: Азар 38.

"Челси" – Куртуа, Зума, Кэйхилл, Терри, Аспиликуэта, Фабрегас, Матич, Иванович, Оскар, Азар, Дрогба.
"Манчестер Юнайтед" – Де Хеа, Макнэйр, Смоллинг, Шоу, Феллайни, Эррера, Валенсия, Янг, Мата, Фалькао, Руни


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ


90+4. ПЕНАЛЬТИИИ!!!! ЙЎЎҚҚ!!! Эррера атайин йиқилиш учун сабаб қидирган экан ва ҳақли равишда сариқ карточка олди.


90+4. Сўнгги сониялар ўтиб бормоқда ва тўп билан МЮ футболчилари.


90+3. Азар ўрнига Виллиан.


90+2. Ўзгариш. Фабрегас ўрнига Микел.

90. Учрашувнинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.


86. Энг ҳаяжонли 5 дақиқа бошланди.


Сэр Алекс Фергюсон



83. МЮ қанотлардан ҳужум уюштиришга ҳаракат қилмоқда. Аммо ҳозирча бефойда.


80. Ўзгариш. Шоу ўрнига Блэкетт.


77. ФАЛЬКАО!!!! Фалькао чап қанотдан жарима майдончаси ичига кириб, чап оёғи билан зарба берди ва яна ўша омадсиз (омадли) чап устун гол бўлишига йўл қўймади.


Меҳрибон "Челси" мухлислари



Мана ўша устун


70. Ўзгаришлар. Янг ўрнига ди Мария. Мата ўрнига Янузай.


68. Ўзгариш. Оскар ўрнига Рамирес.


67. ФАЛЬКАООООО!!!! Радамель узоқ масофадан Куртуа дарвозасига зарба берди. Колумбиялик бир неча сантиметрларга адашди.


65. Феллайни Шоу чап қанотдан етказиб берган тўпни гавдаси билан тўхтатиб Рунига ташлаб берди. Уэйннинг зарбасига ҳимоячилар тўсқинлик қилди. Бурчак тўпидан эса "қизил иблислар" унумли фойдалана олмади.


63. Сариқ карточка. Оскар огоҳлантирилди.


61. ПЭДДИ МакНЕЙР!!! Унинг зарбасини қийинчилик билан Куртуа қайтариб қолди.



58. Стандартдан фойда чиқмади.


57. Сариқ карточка. Иванович ўз жарима майдончаси ёнгинасида Шоуни тўхтатиб қолди. Дарвозанинг чап тарафида жарима зарбаси. Тўп қаршисида Мата ва Янг.


54. Дрогба бир ҳимоячи қаршисида эди. У ҳимоячини гавдаси билан тўсиб дарвоза томон зарба берди, тўп ҳимоячининг оёғига тегиб де Хеа устидан ошиб ўтди ва устунга тегди. Орқароқда келаётган "кўклар" футболчисининг берган зарбаси ҳам худди ўша устунга тегди. Бу устун омадлими ёки омадсиз?


54. Дрогбанинг қўполликлар сони ошиб кетди ва сап-сариқ карточкали бўлиб олди.


52. "Кўклар"нинг қарши ҳужуми гол билан эмас, бурчак тўпи билан якунланди.


Жуда маъноли ва чиройли сурат



50. Шоу Оскарга нисбатан қоида бузди.


46. Иккинчи бўлим бошланди.

Жозе Моуриньо ва унинг ажойиб бўйинбоғи




"Челси" ва Азар мухлислари учун маҳсус совға



Танаффусда зерикмасдан Англия чемпионатининг турнир жадвалини кўздан кечириб туришингиз мумкин.


Биринчи бўлим якунланди.

Жаноб де Хеа жарима майдончаси ташқарисида қўл билан ўйнаш мумкин эмас



45. Биринчи бўлимга 1 дақиқа қўшиб берилди.


41. Англия чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси учун номзодлар баҳсида ҳозирча Азар устун келмоқда.


Сеск-Оскар-Азар комбинацияси гол билан якунланди. Жуда чиройли ҳужум ва ажойиб гол. Азарнинг чап оёғи билан берган зарбасини де Хеа қайтара олмади.

38. ГООООООЛЛЛ!!! АЗАРРРР!!!


34. Иванович майдон марказида иккинчи қаватда тўп учун курашда жароҳат олди, аммо тўп "кўклар"далиги боис ҳакам хуштак чалмади. Бунинг устига де Хеа жарима майдони ташқарисида тўпга қўли теккан экан.


Ниқобли сеҳргар



29. Фалькао ўз жарима майдончаси яқинида Азарга нисбатан қоида бузди. Жарима зарбаси жонли деворга тегди.


28. Сеск Фабрегас бошининг орқасида ҳам кўз борга ўхшайди. Унинг орқага қарамай берган тўп оширмалари жуда чиройли чиқяпти.


26. "Челси" қарши ҳужумда рақибни "қармоққа илинтирмоқчи".


25. Бугун мухлислар сафида Андрей Шевченко ҳам бор. 


Мана шу вазиятда тўп майдонни тарк этишни истамади


22. "Манчестер Юнайтед" мухлислари "Жозе Моуриньо, сен иш изла" дея куйлашмоқда.


Мана ўша нишонлаш


19. Тўпга эгалик қилиш фоизларда: 33% - 67%


15. Андер Эррера бугун жуда фаол. Мексикалик сўнгги учрашувларнинг деярли ҳар бирида ўзини кўрсатяпти.


14. Ҳозирча "қизил иблислар" лондонликлардан яхши кўринишмоқда.


13. Кечагина Руни билан гольф ўйнаб юрган Пэдди МакНейр дарвозага хавфли зарба берди. Тўп йўл-йўлакай рақиб футболчисига тегиб майдонни тарк этди. Бурчак тўпи.


12. Ҳозирча МЮ тўпга кўпроқ эгалик қиляпти. Улар рақиб майдонида қўрқмай ҳаракатланишмоқда.


9. Тўп майдонни тарк этган Иванович бунга эриша олмади. Тўп чиқиз устида тўхтаб қолди. Майдондан чиқишни истамаган тўп яна ўйинга қайтди. Жуда қизиқи вазият.


8. Сеск бурчак тўпи ишлаб олди. Стандартдан етказиб берилган тўпга Дрогба зарба берди. НОАНИҚ.


7. "Стемфорд Бриж"да инглизча футбол бошланди. Туртилишлар, қоидабузарликлар ва буларнинг барига ҳакам индамайди.


4. ГОООООЛЛ!!!! Де Хеа голни нишонлаяпти!!! Йўқ, афсуски Рунинг зарбаси дарвоза тўрига орқа томондан теккан экан. Жуда қизиқ, Давид де Хеа ҳам худди мен каби бу вазиятни гол деб ўйлади.


3. Ўйин курашларга бой бошланди. Ҳар икки жамоа ҳам майдоннинг ҳар бир сантиметри учун баҳс олиб бормоқда.


1. Учрашув бошланди.


- Иккала жамоа таркиблари аниқ. "Стемфорд Бриж" мухлислар билан лиқ-тўла.


- Ассалому алайкум қадрли сайтимиз ўқувчилари, футбол мухлислари. Бугун Англия чемпионатининг марказий учрашуви, "Челси" - "Манчестер Юнайтед" баҳсини сиз билан бирга кузатиб борамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика