UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   13 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7 23:54"Барселона" мухлислари ПСЖга учралган мағлубиятдан илгари ўз жамоаси автобусига ҳужум қилишди  3

Олий лига. "Нефтчи" ва "Андижон"да ғалаба, "Сўғдиёна"да илк очко Янгиликлар

Олий лига. "Нефтчи" ва "Андижон"да ғалаба, "Сўғдиёна"да илк очко

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган 3та ўйин бўлиб ўтди.
Андижонда ўйинда дастлабки хавфли вазият мезбонлар томонидан ташкил этилди. Рустам Аъзамовнинг йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. 12-дақиқада Иброҳим Отахоновнинг қанотдан жарима майдонига узатган тўпига ҳеч ким ета олмади. 23-дақиқада Вуйовичнинг оширган тўпига Абдумалик Абдуллаев ета олмади.

40-дақиқада Абдумалик Абдуллаев имкониятдан фойдаланди. Ҳужумчи бирга-бир чиқди дарвозани ишғол қилди - 1:0.

Учрашувнинг биринчи тайм қўшимча дақиқасида "Бухоро" дарвозасига пенальти қўйилди. Иброҳим Отахонов нуқтадан адашмади - 2:0. 56-дақиқада "Бухоро" футболчиси жарима тўпини амалга оширди. Дилявер Абибуллаевни зарбасини ҳимоячилар бартараф этишди.

79-дақиқада ҳисоб қисқарди. Майдон эгалари хатосидан сўнг Отабек Нарзуллаев гол урди - 2:1. Учрашув мана шу ҳисоб билан якунланди.

16:00 - «Андижон» (Андижон) – «Бухоро» (Бухоро) 2:1
Ҳакамлар
: Р. Эрматов (Тошкент), А. Расулов (Тошкент), Ж. Саидов (Тошкент), Р. Копадзе (Фарғона)
Назоратчи: В. Валицкий.
УзПФЛ вакили: Р. Черников.
Голлар: Абдумалик Абдуллаев 40, Иброҳим Отахонов 45+1 пенальти, - 2:0 (Рустам Аъзамов). Отабек Нарзуллаев 79, - 2:1.
“Андижон”: 12. Геннадий Мошняга, 3.Даврон Турсунов, 6.Иброҳим Отахонов, 10.Предраг Вуйович, 11.Абдумалик Абдуллаев, 17.Тимур Васильев, 18.Рустам Аъзамов (14.Абдулатиф Абдуқодиров, 89), 21.Жавлон Гусейнов, 23.Санжар Асқаралиев (20.Сайриддин Ғаффоров, 83), 28.Расулжон Раҳмонов (с), 70.Фаррух Шотурсунов (8.Шукур Жумабоев, 67).
Захира: 34.Лочинбек Долимов, 9.Лочин Солиев, 19.Дониёр Усмонов, 33.Умрилло Рамазонов.

“Бухоро”: 21.Фаррух Турдиалиев, 3.Саидкомил Акбаров, 4.Хасан Асқаров (19.Жамолиддин Убайдуллаев, 46), 5.Вадим Кравческу, 7.Суҳроб Неъматов (11.Отабек Исроилов, 63), 8.Виталий Пламадэле, 10.Зайниддин Тожиев, 17.Отабек Нарзуллаев, 18.Дилявер Абибуллаев, 23.Богдан Хауши, 30.Аҳрор Умаржонов.
Захира: 12.Александр Корнейчук, 6.Евгений Кочнев, 14.Вячеслав Пономарёв, 16.Жамшид Ҳасанов, 20.Ислом Холиқов.

Огоҳлантиришлар: Ҳасан Асқаров 23, Расул Раҳмонов 28, Иброҳим Отахонов 33, Даврон Турсунов 80, Отабек Исроилов 81, Богдан Хауши 84.

----------

Янгиердаги учрашувнинг 8-дақиқасида Элёр Жаҳонов ўнг қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, Анвар Ражабов қулай вазиятдан дарвозани ишғол қила олмади. 12-дақиқада Бобир Қосимов рақиб жарима майдони ичига ёриб кириб ноаниқ зарба берди. Ҳозирча устунлик мезбонлар томонида. 26-дақиқада Жавлон Мирабдуллаев жароҳат олиб майдонни тарк этди, унинг ўрнига Алишер Зиёвуддинов тушди.

68-дақиқада Элёр Жаҳонов ўнг қанотдан жарима майдонига ёриб кирди, унинг узатган тўпига Жасур Ҳакимов зарба берди, ноаниқ.

79-дақиқада Шаҳзод Нурматов гол урди, аммо ҳакамлар у ўйиндан ташқари ҳолатда эканини қайд этишди ва гол инобатга олинмади.

85-дақиқада Жасур Ҳакимовнинг боши билан дарвозага йўллага зарбаси хавфли бўлди. Дарвозабон ўз ўрнида!

Ўйинда 0:0 ҳисоби қайд этилди.


16:45 - «Сўғдиёна» (Жиззах) – «Металлург» (Бекобод) 0:0
Ҳакамлар:
О. Толибжонов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), В. Лушин (Гулистон), К. Расулов (Қарши)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.

"Сўғдиёна": Михаил Спиридонов, Илҳом Комилов, Элёр Орипов (Сайдулла Раҳматов, 75), Акбар Саттаев, Собир Ҳамидов, Санжар Рашидов, Сухроб Қобилов (Жасур Ҳакимов, 63), Анвар Ражабов (Акмал Абдураҳмонов, 82), Элёр Жаҳонов, Вусол Магеррамов, Бобир Қосимов.
Захира: Михаил Наумов, Сардор Қаҳҳоров, Асил Бегимқулов, Санжар Рихсибоев.

"Металлург": Сухроб Султонов, Ҳикмат Ҳошимов, Дилмурод Каримов, Дониёр Одилов, Шахзодбек Нурматов, Даврон Каримқулов, Мирғиёз Сулаймонов, Муроджон Тошматов, Миртўра Акбаров (Шохназар Норбеков, 62), Саиджон Абдужабборов, Жавлон Мирабдуллаев (Алишер Зиёвуддинов, 26).
Захира: Зафар Сафоев, Аюбхон Нўъмонов, Александр Ковалев, Руслан Вагапов, Зоҳид Абдуллаев.

Огоҳлантиришлар:
Санжар Рашидов 83


----------

Фарғонадаги ўйин 15 дақиқа олдин бошланди. 3-дақиқада Муртазоевнинг пасидан сўнг Зафар Тўраев дарвозага зарба берди, Черемисин тўпни қайтарди. 9-дақиқада Рўзимбой Аҳмедовнинг жарима майдончаси чизиғида берган кучли зарбаси тўсин ёнидан ўтиб кетди. 25-дақиқада Жамшид Хасанов Қўзибоевни бирга-бир вазиятга чиқариб юборди. Ҳимоячи ўз вақтида ортга қайтди. Мансур Саидов ортда қолган чорак қисмда жуда ҳам фаол. Унинг зарбасидан сўнг тўпни Қувватов қайтарди.

30-дақиқада Рўзимбой Аҳмедовнинг зарбасини Ҳамроев қийинчилик билан майдондан чиқариб юборди. Бурчак тўп анча ноаниқ. 32-дақиқада Бахтиёр Ёқубов жуда қулай имкониятда зарба бера олмади. Хавфли вазият жуда ҳам! Биринчи бўлим якунланди.

47-дақиқада Сирож Ҳамроев иккинчи бор огоҳлантирилиб майдонни тарк этди.

61-дақиқада Аббос Махсталиев 5 метр масофадан дарвозага аниқ зарба бера олмади. 65-дақиқада Акмал Холматовнинг пасидан сўнг Ёқубов дарвозага йўллай олмади.

78-дақиқада Акмал Холматовнинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли лекин ноаниқ чиқди.

85-дақиқада Мансур Саидовнинг ошириб берган тўпини Отабек Ҳайдаров боши билан дарвозага йўллади - 1:0. Ўйин мана шу ҳисоб билан тугади.

16:45 - «Нефтчи» (Фарғона) – «Машъал» (Муборак) 1:0
Ҳакамлар
: Р. Бобомуродов (Навоий), Р. Самандаров (Навоий), О. Жумаев (Навоий), А. Шукуруллаев (Тошкент)
Назоратчи: А. Попов (Тошкент).
УзПФЛ вакили: В. Леткин.
Гол: Отабек Ҳайдаров 85, - 1:0 (Мансур Саидов).
"Нефтчи":
30.Евгений Черемисин, 3.Шукурали Пўлатов, 6.Бахтиёржон Ёқубов (11.Отабек Ҳайдаров, 77), 7.Мансурбек Саидов (c), 18.Жавоҳир Расулов (8.Акмал Ҳолматов, 61), 20.Дилёрбек Ирматов, 22.Рўзимбой Аҳмедов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Сардор Раҳмонов, 38.Аббосбек Махситалиев, 44.Умиджон Қодиров.
Захира:
1.Сергей Смородин, 4.Ойбек Нурбоев, 5.Достонбек Турсунов, 21.Муҳсинжон Убайдуллаев, 28.Абдулло Олимов.

"Машъал":
1.Санжар Қувватов, 5.Ғиёсжон Комилов, 7.Жаҳонгир Жиямуродов, 9.Ҳумоюн Муртозаев (25.Ихтиёр Тошпўлатов, 88), 10.Жамшид Хасанов (70.Шоҳруҳ Достонов, 54), 13.Шаҳзод Шайманов, 20.Шерзод Файзиев, 22.Сирожиддин Ҳамроев, 26.Зоҳир Қўзибоев (c), 55.Микита Букаткин, 90.Зафар Тўраев (77.Достон Абдураҳмонов, 70).
Захира:
30.Ботир Носиров, 4.Иқболжон Бобохонов, 16.Холмурод Холмуродов, 27.Владислав Иванов.

Огоҳлантиришлар:
Рўзимбой Аҳмедов 18, Сирож Ҳамроев 37, Умид Қодиров 90

Четлатиш:
Сирож Ҳамроев 47


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика