UZ

Сўнгги янгиликлар

09:01Клопп жамоасини Европа лигасидан чиқиб кетгани ҳақида фикр билдирди  0 08:36Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-турга старт берилади  0 08:10Футзал. Бугун терма жамоамиз 2-турда майдонга тушади  0 07:47«Байер» навбатдаги рекордни ўрнатди   4 07:05U-23 Осиё кубоги. Иордания - Қатар 1:2   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Индонезия - Австралия 1:0   0 06:55Европа лигаси. "Марсель" - "Бенфика" 1:0 (Пенальтилар 4:2)   0 06:50Европа лигаси. "Рома" - "Милан" 2:1   0 06:45Европа лигаси. "Аталанта" - "Ливерпуль" 0:1   0 06:40Европа лигаси. "Вест Хэм" - "Байер" 1:1   0 03:36ЕКЛ. Ярим финал иштирокичилари маълум  2 02:01Европа лигаси. "Милан" ва "Ливерпуль" мусобақани тарк этди, "Байер" ва "Рома" эса ярим финал иштирокчисига айланди  17 01:17Мартинес ўйин давомида икки марта сариқ карточка олди, аммо майдондан четлатилмади. Бу қоидаларга зид эмасми? Йўқ!   14 00:53Аршавин: "Ливерпул"га қарши тўртта гол урган ўйиним фаолиятимдаги энг яхшиси эмас"  3 00:36Машариповнинг жамоадоши мухлисини бағрига босгани учун жазоланди  7

ОЧЛ. 1-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

ОЧЛ. 1-тур рамзий терма жамоаси

Яхши биласиз, 24-25 февраль кунлари Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичи 1-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
"Пахтакор" ва "Насаф" ўз майдонида Эрон клубларини мағлуб этган бўлса, "Бунёдкор" Саудия Арабистонидан дуранг билан қайтди. "Локомотив" эса Осиёнинг энг кучли клубларидан бири "Ал Ҳилол"га мағлуб бўлди. Сайтимиз ходимлари билан ўзаро маслаҳатлашган ҳолда жамоаларимиз иштирокидаги ўйинлардан келиб чиқиб ОЧЛ 1-тур рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик.

1-тур рамзий терма жамоасига "Бунёдкор"дан бешта, "Насаф" ва "Пахтакор"дан уч нафардан футболчи киритилди. "Локомотив"дан эса ҳеч кимни олмадик. Бунга сабаб жамоа мағлубиятга учрагани эмас, балки "Локо" таркибида алоҳида бир ўйинчининг ажралиб турмагани учун. Демак, қуйида ўзини кўрсата олган 11 нафар футболчини келтириб ўтамиз.

ДАРВОЗАБОН
Акбар Тўраев ("Бунёдкор")

Шубҳасиз, "Ал Наср" билан кечган баҳсда Акбар Тўраев зўр ўйин намойиш этди. У бир неча бор ўз дарвозасини муқаррар голлардан сақлаб қолди. Қолаверса, тўпга чиқишларда ҳам ишончли ҳаракат қилди. Бемалол айтишимиз мумкин, шу куни Акбар Тўраев ҳам дарвозабон, ҳам охирги ҳимоячи сифатида ўйнади.

ҲИМОЯЧИЛАР
Акром Комилов ("Бунёдкор")
Артём Филипосян ("Бунёдкор")
Ҳамза Каримов ("Насаф")
Даврон Ҳошимов ("Пахтакор")

Чап қанот ҳимоясида Акром Комилов жуда ишончли ҳаракат қилди. У рақиб ҳужумларини бартараф этиш билан бирга тез-тез ҳужумга ҳам қўшилиб турди. Самарқандлик Артём Филипосян марказий ҳимояда яхши ўйин кўрсатди. У рақиб ҳужумчиларига деярли имкон қолдирмади.

"Насаф" вакили Ҳамза Каримов эса жамоасига ғалаба келтирган гол муаллифи бўлди. Натижада ушбу ғалаба "Насаф"га ОЧЛда илк уч очкони тақдим этди. Ҳимоячилардан "Пахтакор" таркибида Даврон Ҳошимов ажралиб турди. Даврон ҳам худди Акром сингари имкон бўлди дегунча жамоаси ҳужумига қўшилиб турди. Шунингдек, ўз жойини ҳам унутиб қўймади.

ЯРИМ ҲИМОЯЧИЛАР
Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
Одил Ҳамробеков ("Насаф")
Кахи Махарадзе ("Пахтакор")
Сато Минори ("Бунёдкор")
Сардор Рашидов ("Бунёдкор")

"Нафт Теҳрон" билан кечган баҳснинг иккинчи бўлимида майдонга туширилган Жалолиддин Машарипов тезда ўйинга киришиб кета олди. У бир неча бор ўзининг алдамчи ҳаракатлари билан рақиб ўйинчиларини шошириб қўйди. Натижада унинг фаоллиги "Пахтакор"га ғалаба келтирди.

Ёш ярим ҳимоячи Одил Ҳамробековдан эса кўпчлик бундай ўйинни кутмаганди. Бироқ у катта ўйинда ўзини йўқотиб қўймади ва ишонч билан тўп сурди. "Пахтакор" етакчиси Кахи Махарадзега келсак, грузиялик легионер ҳар доимгидек жамоасини қийин вазиятдан олиб чиқиб кета олди. Бу эса майдон эгаларига қўшимча куч бағишлади.

Япониялик Сато Минорига келсак, бу футболчи айнан Сергей Лушан қўл остида ўзининг бор маҳоратини намойиш этса ажаб эмас. Сато жамоасининг навбатдаги ўйинида ҳам яхши ҳаракат қилди. Унинг тўп узатишлари ва дарвоза томон берган зарбаси яхши чиқди. Охирги пайтларда тилдан тушмаётган Сардор Рашидовга эса кўз тегмасин. Рашидов ўйиндан ўйинга яхши ҳаракат қилмоқда. Шу боис бу футболчини ҳам рамзий термага киритмасак бўлмасди.

ҲУЖУМЧИ
Илҳом Шомуродов ("Насаф")

Қаршида бўлиб ўтган ўйинда "Насаф" қийинчилик билан Эрон клубини мағлуб этди. Мазкур баҳсда Илҳом Шомуродовнинг ҳисобни тенглаштирган голи муҳим роль ўйнади. Умуман олганда, Шомуродов ёмон ўйин кўрсатмади. У гол уришдан ташқари тўп учун курашларда ҳам фаол ҳаракат қилди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика