UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43"Манчестер Юнайтед" ва "Атлетико" "Болонья" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 18:27Суперлига. "Қизилқум" – "Локомотив". Таркиблар маълум  0 18:01Суперлига. ОКМК - «Бунёдкор» таркиблари маълум  0 18:00Максим Шацких: "Украина терма жамоаси ҳозирги таркиб билан Еврода узоққа бориши мумкин"  3 17:26Про лига. "Машъал" сафарда "Олимпик-MobiUz" билан дуранг ўйнади  3 17:11АПЛ болбойларнинг ўйинга таъсирини чеклайди  1 16:45МЮ "Ювентус" футболчиси учун ўз вингерини беришга ва қўшимча тўлов қилишга тайёр  1 16:11"Барселона" тарбияланувчисини қайтармоқчи  1 15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  7 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2

Ўзбекистон - Иордания учрашувининг энг яхши футболчиси – Л.Тўраев Янгиликлар

Ўзбекистон - Иордания учрашувининг энг яхши футболчиси – Л.Тўраев

Терма жамоамизда иккинчи таркиб деган тушунча йўқолиб бораётгандек.
Иордания терма жамоасига қарши ўйинни етакчиларисиз ўтказган МТЖнинг савиясида ўзгариш кузатилмади. Гарчанд, асосий таркибнинг 5 нафар футболчиси майдонга тушмаган бўлсада, жамоамиз ишончли ва ҳужумкор ўйин кўрсатди.

Иорданияга қарши кечган учрашувни асосий таркибда бошлаган футболчиларга балл қўйиб чиқдик.



Игнатий Нестеров - 8
Аслида ўйинда Нестеровга кўп ҳам иш топилмади. Ўйинни дастлабки дақиқалари асосан майдон марказида кечди, кейин ташаббусни бизникилар қўлга олишди. Аммо янгиланган ҳимояни бошқариб туриш ҳам керак. Буни Игнатий уддалай олди. Ўтказиб юборилган голда ҳам унинг айби йўқ. Ўйин сўнггида тепилган жарима зарбасини ҳам маҳорат билан бартараф этди. Сал ўтиб эса бурчак зарбасидан етказиб берилган тўпга биринчилардан бўлиб чиқиб ҳисобни ўзгаришини олдини олди.

Фаррух Сайфиев - 8
Фаластин билан ўйинда хатоларга йўл қўйган Фаррух бу ўйинда жуда яхши ҳаракат қилди. Қанотдан ташкил қилинган ҳужумларда ҳам фаол иштирок этди. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида дарвозамизнинг ўткир бурчагига етказиб берилган пасни қийинчилик билан, аммо моҳирона хавфли зонадан узоқлаштира олди. Ҳисобни тенглашишига сабаб бўлган пенальтини айнан "Насаф" футболчиси ишлади.

Анзур Исмоилов - 8
Бу ўйин Исмоилов учун катта синов бўлди. Бу вазифани у ўртача уддалади. Авваллари Ашурматов, Фёдоров ва Алиқулов каби тажрибали ҳимоячиларнинг ортида ўйнаган футболчи, энди ўз ортидан ёшларни эргаштириши керак. Иккинчи қаватда ўйин бермади. Бироқ аввалгидек ҳужумларда фаоллик қилмади. Аслини олганда бурчак зарбаларни ўзи кам бўлди. 20-дақиқаларда амалга оширилган бурчак зарбасини гол билан якунига етказиш учун унга бироз омад етишмади.

Егор Кримец - 7.5
Агар қанот ҳимоячилари кўп вазиятни ҳужум қилиш билан ўтказишса, бундай паллада марказий ҳимоячилар учун ўта қийин бўлади. Аммо ўтказиб юборилган голда вазият бироз енгилроқ эди. Шунчаки ҳимоячи бу вазиятда ҳатоликка йўл қўйди. Кримец терма жамоамизнинг эртаси экан, унга бундай хатолар ярашмайди. Мазкур хатосини иккинчи бўлимда тузата олди. Агар ўз вақтида дарвоза чизиғи ёнига етиб келмаганида, бўш қолган "қутига" кираётган тўпни гол билан якунланар эди.



Шуҳрат Муҳаммадиев - 7.5
"Насаф" футболчисига олий лиганинг кучсизлиги панд беряпти. Ҳимоячи сифатида ҳужум ташкил этишига яхши баҳо берамиз, аммо ҳимояланишга келганда баъзи хатолар кўзга ташланди. Бу кўпроқ унда халқаро, олий лигада эса сифатли ўйинни кўрмаганлигидан. Муҳими истеъдод бор, фақат уни шакиллантириш керак. Фаррух Сайфиевга балл келтирган вазиятни яратилишига сабаб, Иордания футболчисини Муҳаммадиевдан ўтиб кетгани сабаб бўлган эди.

Жавлон Иброҳимов - 8
Бу футболчини ўйинда кўрмайсиз, аммо уни бажарадиган ишлари кенг кўламда бўлади. Жавлон бугун яхши ҳаракат қилди, бир маротаба узоқдан аниқ зарба берди. Асосий эътиборини бари-бир ҳимояга яқин нуқтага қаратди.

Темур Кападзе - 8
Терма жамоамизни сардор сифатда майдонга бошлаб тушган Кападзе тажрибага таянган ҳолда ўйнади. У менга "Трактор"даги Нўъмон Ҳасановни эслатиб юборяпти. Танланган тактика "Копа" учун айни муддао эди. Икки ёнида, ўзига ўхшаб ўйнайдиган футболчилар, Лутфилло Тўраев ва Жавлон Иброҳимов. Тимур эса тўпни қабул қилиб олганда, турган жойида аниқ пас бера олиши билан ажралиб турди.

Лутфилло Тўраев - 8.5
Бу футболчига энг катта бални қўйишга лозим топдим. Сўнгги йилларда ОЧЛда ўйнаб ўрганиб қолган футболчи "Локомотив"да олий лига билан чекланишга мажбур бўлди. Терма жамоа эса ҳудди унга, иссиқда ташна бўлиб ўтирган кишига сув бергандек бўляпти. Халқаро ўйин унга сув бўлиб кўриняпти. Ўзи футболда шунақа, битта "момент"да яхши ўйнаворсангиз, иштахангиз очилиб кетади. Тўраев рақиб ҳужумини бузиш ва ўз жамоасиникини яратиш бўйича ўйиннинг энг фаол футболчиси бўлди.



Жамшид Искандеров - 8
"Пахтакор" аъзоси бу ўйинда ўнг ва чап қанотда Рашидов билан алмашиб ҳаракат қилди. Сайфиевнинг "пенальтиси"га тўпни Жамшид узатиб берган эди. Жамшидни камчилиги тўп билан кўп ўйланиб қолаётганлигида бўляпти. Катта тезликка эга бўлмаган олий лигамизда бу нарса кўзга ташланмайди, аммо МТЖдаги рақиблар анча жиддий. Кишини қувонтирадигани Жама, қайси қанотда тўп тепмасин Рашидовни аниқ кўра оляпти. Рашидов эса собиқ ҳужумчи сифатида кўпгина вазиятларга ўзи нуқта қўйишга ҳаракат қиляпти. Ҳуллас, Искандеровнинг иши беш, аммо янада аъло бўлиши учун, МТЖдаги фахрийлардан кўп нарсани ўрганиши керак.

Сардор Рашидов - 8
Рашидов ўйинни қанотдаги ҳужумчи сифатида ўтказди. Жепаров ва Аҳмедов майдонга тушмаганлиги боис, кўпчилик унга ўйнади. Кўп вақтини чап қанот ярим ҳимоясида ўтказди. Белгиланган пенальтини ҳам совуққонлик билан амалга оширди. Амир Шафидек дарвозабонни алдаган ҳолда, тўпни дарвозабон турган нуқтага яқин бўлган жойга ҳаволатиб жойлаб қўйди. Ундан ташқари ўйин давомида кўплаб имкониятларга эга бўлди. Етакчилар тушмаганги сабаб бўлса керак, балки унга босим бўлди. Ироқ билан ўйинда унинг ҳаракатларига янада аниқроқ баҳо беришимиз мумкин бўлади.

Баҳодир Насимов - 7.5
Насимов кўп вақтини ўйин амалиётисиз ўтказиб юборгани билиниб қолди. Биринчи бўлимда унда иккита зўр имконият бўлди. Биринчисида терма жамоамиз Иордания жарима майдончаси ичида ҳақиқий штурмни амалга оширдилар. Шу вазиятлар содир этилаётган пайтда Насимов қайчи услубида зарба бериб мухлислар олқишига сазовор бўлди. Бу ерда Шафи позицияни тўғри танлагани учун тўпни қайтариб қолди. Иккинчи яхши вазиятда эса у тўпга бироз ноаниқ зарба берди. Унга балл, ўйинда иштирок этган дақиқаси асосида қўйилганини таъкидлаб ўтган бўлар эдим.


Албатта бу мутахассис фикри эмас, шунчаки журналист кўзи билан кўрилган вазият. Танқид бор жойда эса ўсиш бўлади, агар у асосга эга бўлса.


Нодирхўжа Юлдашев
Дубай
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика