UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00"Бавария" мухлислари Тухель қолишини исташади  1 19:54Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон – Эрон 2:1 (матнли трансляция)  18 19:41Роналду "Манчестер Юнайтед"да Рангникка ультиматум қўйган  4 19:23Максим Шацких: "Асосийси кейинги босқичга йўл олдик. Ўйин ҳақида эса гапиришни истамайман"  4 19:18Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" – "Металлург" 1:1. Highlights  0 19:05Бошкович: "Ғалаба қозондик, аммо кўрсатган ўйинимиздан хафаман"  1 19:02Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Сўғдиёна" 2:3. Highlights  0 19:00U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан курашмоқда (матнли трансляция)  205 18:45Ўзбекистон Кубоги. "Арал" "Цемент"чига "хоҳлаганича" гол урди, "Қўқон-1912" "Жиззах"ни ютолмади ва гуруҳда қолиб кетди  2 18:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд – илк финалчи, Тожикистон 3-ўрин учун ўйнайди  6 18:30Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" "Сўғдиёна"га мағлуб бўлди, лекин кейинги босқичга йўлланма олди  35 18:26Ўзбекистон кубоги. "Нефтчи" ва "Металлург" муроса кўчасини танлади  9 17:57Ўзбекистон олимпия термаси "Халифа" стадионига етиб келди!  11 17:07U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони учрашувига превью. Саудияни бир маротаба ютганмиз, улар эса бизни уч марта  6 16:58Кварацхелия янги мавсум "Барселона" футболчисига айланиши мумкин  7

Мўйдин Мамазулумов: “Машъал”даги фаолиятимдан қониқдим" Янгиликлар

Мўйдин Мамазулумов: “Машъал”даги фаолиятимдан қониқдим"

Қишки тайёргарлик жараёнида футболчиларнинг ўз клубини алмаштиришлари одат тусига айланган.
Айни пайтга келиб жамоалар аста-секин дастлабки машғулотларга киришмоқдалар. Табиийки, футболчилар ҳам жамоасини ўзгартираётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Ушбу фикрни Мўйдин Мамазулумовга нисбатан ҳам қўлласак бўлади. Негаки, у “Машъал” билан хайрлашди.

Мазкур ҳужумчи муборакликлар сафида бир мавсум тўп сурди. Ўтказилган ўйинлар давомида рақиблар дарвозасига етти марта тўп киритди. Унинг яна “Машъал”да қолиши кутилаётган бир паллада футболчи шартномани узайтирмасликка қарор қилди. Натижада у 2015 йилги мавсумни бошқа жамоада ўтказиши ойдинлашди. Нима сабабдан “Машъал”ни тарк этдингиз, дея унга мурожаат қилганимизда, қуйидагича жавобни олдик:

-   Жамоани тарк этишимга келсак, биринчидан, клуб раҳбарлари билан бир тўхтамга кела олмадик. Иккинчидан уйимга ҳам узоқлик қилаётганди. Шуларни ҳисобга олиб, жамоамни ўзгартириш ниятида юргандим. Фаолиятимни “Машъал”да давом эттирмаслигим аниқ.
-   
Мамазулумовнинг Муборакдаги фаолияти ёмон кечгани йўқ. Ҳар тугул, “Машъал”нинг 5-ўринни қўлга киритишида ҳам унинг ҳиссаси бўлди. Кейинги йил учун Мўйдиннинг бошқа режалари борга ўхшаб турибди. Чунки бошқа жамоалар билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида маълумотлар йўқ эмас. Масалан, “Навбаҳор”га ўтиши тўғрисида хабарлар пайдо бўлди. “Яширмайман, бир-иккита вариантлар бор. Ҳозир шуларни кўриб чиқяпман. Ўзимга маъқул келганини танламоқчиман. Уйимга яқинроқ жамоада ўйнамоқчиман. “Навбаҳор”га келсак, Баҳтиёр ака Ашурматов билан гаплашганман. Ҳаммаси мураббийга боғлиқ, деди Мамазулумов.  

Маълумки, Ашурматов Мамалузумов билан 2013 йили “Гулистон”да бирга ишлаганди. Ўшанда иккинчи даврада қўшилган ҳужумчи тўпурарлик салоҳиятини кўрсатиб мураббийнинг ҳам ишончини қозонган. Лекин “Машъал”да киритган голлари ярим мавсум давомида “Гулистон” сафида урган голларидан озроқ бўлди. “Машъал”даги фаолиятимдан қониқдим – деди, футболчи. – У ерда яхши мураббийлар йиғилган. Шунинг учун ҳам футболчи сифатида “Машъал”да ўйнаб кам бўлганим йўқ. Аммо боя айтган гапимни яна қайтараман, раҳбарият билан бир тўхтамга кела олмадик. Биринчи даврадаги ўйинларим яхши кечди. Чукни бешта тўп киритгандим. Иккинчи даврада эса фақат иккита тўп киритдим холос. Менимча, кўп нарса омадга ҳам боғлиқ. Умид қиламанки, янги мавсумда ҳамма мен учун омадли кечади”.

ФИРДАВСХОН.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика