UZ

Сўнгги янгиликлар

15:53Футзал. Эрон кетма-кет 9 марта Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 15:26АПЛда «Олтин қўлқоп» учун асосий даъвогар маълум бўлди  0 15:05"Фейеноорд" бош мураббийи топ-клублардан бирида иш бошлаши мумкин  1 14:45"Ўзбекистон ҳеч кимдан қўрқмаслигини намойиш этди". Сайтимизнинг россиялик ходими Вьетнам устидан қозонилган ғалаба ҳақида қандай фикрда?  7 14:25Футзал. Тожикистон ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига чиқди!  12 14:20Обит яна футбол ўйнай оладими?  0 14:08Карлос Тевес шифохонага тушиб қолди  0 13:51"Барселона" ёзги трансфер ойнасида ярим ҳимоячисини сотади  2 13:15Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубоклари тарихида энг кўп легионер билан иштирок этмоқда. Аввалги турнирларда вазият қандай бўлган?  9 12:482 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?   9 11:35Биринчи лига. "Пахтакор-79"га иккинчи турда ҳам техник мағлубият ёзилди  2 11:15"Оқ бўрилар" қаршисида яна "яшил лочинлар". Арабча ҳисоб-китобга нуқта қўйиш вақти келди  7 10:45Алонсо ва Аморим билан келиша олмаган «Ливерпул»нинг янги устози ким бўлиши маълум  6 10:19Микель Артета Лондон дербисидаги ғалабадан сўнг нималар деди?  5 09:51«Реал Мадрид» футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  19

Кундалик. Биринчи ўйинга 23 кун қолганда БААдаги иккинчи йиғин бошланди Янгиликлар

Кундалик. Биринчи ўйинга 23 кун қолганда БААдаги иккинчи йиғин бошланди

Аввало бу сафарги машғулотларда иштирок этиш режаси йўқ эди. “Футбол Экспресс” газетаси Жанубий Корея ва БААда бўлиб ўтган 2 ойлик меҳнатимизни юқори баҳолаган ҳолда бизга БАА чиптасини туҳфа этди.
Бу ерда мураббий ва футболчилар бизни қучоқ очиб кутиб олдилар. Марказ ҳам йўқ демади. Ҳайрон қоляпсизми, йиллар давомида танқид қилинадиган ташкилот сизларни нега кутиб олди деб. Гап шундаки, агар танқидингиз асосга эга бўлса, ҳеч ким сиз билан сен-менга бормайди. Мураббий ва футболчилар ўз ишини қилганидек, биз ҳам ўз ишимиз билан шуғулланамиз. Агар ошириб юборсак, унда узр сўрашни ҳам билишимиз керак. Хуллас айни пайтда ҳаммаси жойида. Терма жамоа ичидаги муҳит росманасига аъло даражада. Барча бир-бири билан иноқ. Ҳазил-ҳузуллар авжида. Денисов ҳар қандай гуруҳни кулдира олади. Санжар эса “породия” қилишга уста. Муллажонов ҳам роса ҳазилни ёқтирадиган футболчилар тоифасидан. Четдан жиддий кўринган Игнат “молодой”лар билан ҳазиллашишни яхши кўради.



Тошкент – Дубай йўналишидаги парвозимиздан сўнг БААга учиб келдик. Барча ҳужжатли ишлар жой-жойига қўйилди, терма жамоамиз билан “Мовенпик” меҳмонхонасига жойлашдик.  Тонгда Виталий Денисовнинг ўзи меҳмонхонага етиб келди.



Шу куннинг ўзидаёқ кечки машғулот ўтказилди. “Ал Васл” стадионига қарашли яшил майдон бизни кутиб турган эди. Одатга кўра Миржалол Қосимов футболчиларни давра ҳосил қилишга чақирди. Дастур билан таништиргач, Пётр Гизимчукни “Локомотив”га ўтганлиги билан табриклашди. Бу ўтиш ҳаммадан ҳам Игнатий Нестеров учун фойдадан ҳоли бўлмаса керак деб ўйлайман. Энди у клубида ҳам терма жамоа мураббийи  билан ишлайди, бу эса терма жамоамиз учун ўта муҳим.



БААга келишимдан аввал Алишер ака мени “Ал Шабаб” – “Ал Айн” ўйини бўлиб ўтиши ҳақида огоҳлантириб, истасам аккредитациядан ўтишим мумкинлигини айтган эди. Табиийки, Азиз Ҳайдаров иштирокидаги БАА чемпионатининг муҳим ўйини мен учун қизиқ. Керакли ҳужжатларни тўлдириб БАА ПРО лигасига юбордим. Икки кун ўтиб Дубайга етиб келдим ҳамки, Алишер ака менга БАА Про лигасининг расмий аккредитацияси ва “жилет”ни бердилар. Жуда тезкор ва сифатли хизмат. Худди ОЧЛникига ўхшайди.

Ҳозирча шулар, эртагача...

Нодирхўжа Юлдашев.  
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика