UZ

Сўнгги янгиликлар

15:41"Ницца" АПЛ клублари қизиқаётган ҳимоячиси учун нарх белгилади  0 15:30Про лига. "Олимпик-MobiUz" – "Машъал" 0:0 (онлайн ҳисоб)  1 15:10ПСЖнинг 2 нафар футболчиси сафга қайтди  0 14:08Шенсни "Юве"да қолиши учун маоши камайишига рози бўлиши керак  0 13:40Гризманн қайтди  1 13:21Дилмурод Назаров хотирасига бағишланган "Наврўз Кубоги-2024" мусобақаси қандай ўтди?  5 13:09"Бавария" "Штутгарт" вингерига кўз тикди  0 12:46"Манчестер Юнайтед" Каземирога ўринбосар топди  2 12:20Эшитдик-да! ФИФА "Бунёдкор"га илк санкцияни қўллади  21 11:48Клоппнинг ассистенти "Аякс" бош мураббийига айланиши мумкин  1 11:24Ўзбекистон – Гонконг учрашувида майдонга югуриб тушган мухлислар маъмурий жавобгарликка тортилди, 2 нафар шахс 5 суткага қамалди  22 10:57Пеп Гвардиола «Манчестер Сити»даги келажаги борасида бир қарорга келди  7 10:28«Бавария» Алонсони қўлга кирита олмаганидан сўнг бошқа бир топ мураббий билан шартнома тузмоқчи  1 10:00ЦСКА устози РПЛнинг энг кучли футболчиси кимлигини айтди  8 09:3410 ойга четлатилган Тонали яна узоқ муддатга дисквалификация қилиниши мумкин  3

БАА йиғини олдидан, майдондаги сўнгги машғулот фотолари Янгиликлар

БАА йиғини олдидан, майдондаги сўнгги машғулот фотолари

Қор ёғадими ёки ёмғир, терма жамоамиз яшил майдондаги машғулотларини бир зум бўлсада тўхтатмади.
28 ноябрдаги машғулотлар ҳам "ЖАР" стадионида бўлиб ўтди. Бу сафар фотоаппарат "рули"да Хайрулла Холиқов бўлди. Марҳамат, суратларни томоша қилинг.



  • Терма жамоамизнинг ишонган дарвозабонлари. Улар бизни Осиё Кубогида муқаррар голлардан сақлашларига ишонамиз!



  • Бугунга келиб терма жамоамизда 22 нафарга яқин футболчи шуғулланяпти. Уларнинг олдига яна 7 нафар легионерларимизни қўшадиган бўлсак, рақобат анча кескин. Осиё Кубогига бор йўғи 23 нафар футболчи боради. Шулардан уч нафари дарвозабонлар. Осиё Кубоги бу катта форум, бу бозор, бу тарих... Буни ҳамма тушуниб турибди, унга ҳамма тайёргарлик кўраяпти. Унда ҳамма иштирок этишни истайди. Шундай экан, тиним билманг йигитлар!



  • Гарчанд рақиблар дарвозасини кўп ҳам ишғол қилавермасада, камида иккита ҳимоячини ўзи билан эргаштириб юрувчи, жамоадошини эркин зонага чиқариб қўя олиши билан мухлисларга ёқадиган Мурзоев, Осиё Кубогига бора оладими? Буни ҳам албатта вақт кўрсатади.



  • Осиё Кубогидан кейин ҳудди шундай кўринишда, Сардор Рашидов ҳам кетиши мумкин. Лекин қаерга? Фақат арабларга эмас, бу ёшда камида Шарққа ёки бизга яқин бўлган Европага.



  • Ҳаттоки Копадзе ҳам ўз тақдирини Осиё Кубогидан кейин ҳал қилиш ниятида эканлигини такидлаб ўтди. Терма жамоадаги сўнгги 2та ўйини (Янги Зелландия ва БАА) уни иккинчи ёшлигини ўз бошидан ўтказаётганлигини билдираётгандек. Австралиядаги Осиё Кубоги "Копа" учун сўнггиси. Буни ўзи ҳам яхши тушуниб турибди. Бу ярим ҳимоячининг футболчилик фаолиятидаги ТЎРТИНЧИ Осиё Кубоги бўлади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика