UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  18 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  2 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  1 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  14 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячиси трансфери устида ишламоқда  0 23:23 Хосе Венансио Лопес: "Эронга қарши баҳс жуда қийин ва мураккаб бўлиши аниқ, бироқ биз ўз потенциалимизга ишонамиз"  5 22:50"Барселона" ва Хави ўртасида музокаралар ўтказилди. Лапорта мураббийни олиб қолмоқчи  2 22:28Эрлинг Холанд "Сити"нинг АПЛдаги ўйинини ўтказиб юборади. Гвардиола буни тасдиқлади  1 22:05Перес "Эл Класико"дан олдин ҳакамларнинг ёнига бориб, улар билан саломлашган. "Барса" ўйинчилари бу ҳолатнинг гувоҳи бўлишган  30 21:45МЮнинг тен Хаг даврида амалга оширган трансферлари рейтинги тузилди – Антони охирги ўринда, Онана эса...  4 21:20Ральф Рангник "Бавария" у билан боғланганини тасдиқлади  1 20:55Футзал. Ўзбекистон Вьетнам устидан камбэк амалга оширди ва ярим финалга йўлланма олди  64 20:31ОЧЛ. "Йокогама" пенальтилар сериясида "Ульсан Хюндай"ни мағлуб этиб, финалга йўл олди!   4 20:22Оливье Жиру "Лос Анжелес" билан шартнома имзолагани маълум бўлди  3

Лондонликлар "шаҳарликлар"ни енгишди. "Вест Хэм" 2 – 1 "Манчестер Сити" Янгиликлар

Лондонликлар "шаҳарликлар"ни енгишди. "Вест Хэм" 2 – 1 "Манчестер Сити"

АПЛ 9-туридан ўрин олган "Вест Хэм" – "Манчестер Сити" учрашуви 2:1 ҳисобида ўз якунига етди.

Вест Хэм 2 – 1 Манчестер Сити 
25 октябрь, 16.45, «Болейн Граунд» 

Голлар: Амалфитано 21, Сако 74, Сильва 76.

Огоҳлантиришлар: Амалфитано 6, Компани 43.
Вест Хэм Адриан, Крессуэлл, Дженкинсон, Коллинз, Рид, Сонг, Нобл, Амальфитано (Куяте 65), Даунинг, Сако (Нолан 88), Э. Валенсия (Коул 76). 
Манчестер Сити Джо Харт, Сабалета, Мангаля, Компани, Клиши (Коларов 78) , Яя Туре, Фернандо (Милнер 78), Навас, Сильва, Агуэро, Джеко (Йоветич 59).



Сайтимиздан узоқлашманг икки соатлардан сўнг "Эль-классико" бошланади ва бу ўйинни ҳам сайтимиз орқали кузатиб боришингиз мумкин.

Барча "Вест Хэм" мухлисларини ғалаба билан табриклайман, "шаҳарликлар" мухлисларига эса ҳамдардлик билдиришдан бошқа илож йўқ.

Учрашув ўз ниҳоясига етди. 

90+5. Мухлислар ғалабани нишонлашмоқда. Шундай микин?

90+4. Бугунги ўйин қаҳрамони ким бўлади, Сакоми, Валенсиями ёки АДРИАНМИ??

90+3. ЗАРБАААА!!! КОЛАРОВВ! Бурчак тўпи.

90+2. Йоветич, зарбааааа!!!! Адриан жойида.

90.  Учрашувга 5 дақиқа қўшиб берилди. +5

89. Яя Туре яқин масофадан зарба берди, бу зарбага ҳимоячи ҳалақит қилди, аммо тегмади.

88. Ўзгариш. Жароҳат олган Сако ўрнига Кэвин Нолан майдонга тушди.

86. Адриан ишончли ҳаракат қиляпти, Пеллегрини ҳавотирда, "Сити"нинг ҳужумлари ўхшамаяпти.

85. Яна ҳужумда "шаҳарликлар".

84. Фейр-плей қоидасига асосланиб мезбонлар тўпни трибунага тепиб юборишди. Аммо мухлислар тўпни бермоқчи эмас.


83. "Вест Хэм" футболчиси рақиб жарима майдончасида ётибди.


82. "Шаҳарликлар" ўз ўйинларини энди топишгандай. Тўпни у қанотдан бунисига ўгириб ҳужумлар сонини кўпайтиришмоқда.
81. Адриан шошмаяпти, у шу йўл билан ўйин темпини туширмоқчи.

80. "Сити" футболчилари рақиб майдонини эгаллаб олишди.

78. Адриан дарвозаси олдида хавфли ҳужумлар кўпайиб бормоқда.

76. ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!! Давид Сильва рақиб жарима майдончаси ичида икки ҳимоячини алдаб ўтиб, узоқ бурчакка зарба берди. БРАВОООО!!!!! БЮТИФУЛ!!!

76. Карлтон Коул Валенсия ўринга майдонга тушди.

75. Голни аниқлаш тизими ҳам сўзларимизни тасдиқлади. Баракалла Сако!!!

74.ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!! САКОООО!!!! Унинг бош билан берган зарбасини Харт дарвозанинг ичидан қайтарди.

73. ЗаАаааррбббаааАА!!! Яя Туренинг жарима майдончаси ичидан берган зарбаси, дарвозанинг устунига тегиб ташқарига чиқиб кетди.

72.Сонг майдонда ётипти, аммо "шаҳарликлар" ўйинни тўхтатаётгани йўқ. 

71. ЗАРБАААА!!! Сахонинг 20 метрдан берган зарбаси яна дарвоза устидан ўтиб кетди.

70. Учрашув темпи бироз пасайди. 

67. Яя Туре марказда икки футболчини алдаб ўтди, аммо жамоадоши унга тўпни қайтариб бера олмади.

66. Мезбонлар хатто Хартга прессинг уюштиришдан ҳам уялишмаяпти. Баракалла азаматлар!
 
65. Ўзгариш. Амалфитано ўрнига Куяте энди "Сити"га азоб беради.

65. Яя Туре узоқ масофадан зарба берди, яна омад кулиб боқмади.

64. Агуэронинг 5 метрдан берган зарбаси дарвоза устунига тегди, иккинчи зарбани эса Адриан ушлаб қолди.

63. Ўйин борган сари қизиб боряпти.

62. "Шаҳарликлар" ҳужумларни кўпайтиришмоқда. 

61. "СА" ўқувчилари жуда хушёр.

59. Йоветич Эдин Жеконинг ўрнига майдонга тушди.

59. Chelsea_Alisher ва NeY MaR JoN 1997 суратдаги инсон Энди Кэррол эмаслигини сезиб қолишди. Бу учрашувда мухлис сифатида машҳур Голливуд актёри Рассел Бренд иштирок этмоқда

56. "Сити" футболчилари бир амаллаб ҳужумга ўтишга ҳаракат қилишмоқда, аммо рақиб бунга йўл қўймаяпти.

54. "Барселона"нинг собиқ футболчиси Сонг учрашувни ёмон ўтказаётгани йўқ.

51. Сонг жарима зарбасидан қайтган тўпни, ўз жамоадошига етказиб берди, хавфли зарба, аммо ноаниқ.

50. Жарима тўпи. Харт энди 25 метрлардан йўлланадиган зарбани қайтаришига тўғри келади.

49. Валенсия ўйиндан ташқари ҳолатда.

48. Навбатдаги "угловой". "Сити" бу стандартдан фойдалана олмади.

46. Сариқ карточка. Алекс Сонг. Қарши ҳужумни тўхтатилди.

46. Бурчак тўпи омадсиз ўйналди.

45. Иккинчи бўлим мезбонларнинг ҳужуми билан бошланди. Бурчак тўпи. "Сити" ҳимояда.


Стадионда Энди Кэррол.



Биринчи бўлим статистикаси.
Тўп билан эгалик қилиш: 33,5 - 66,5
Бурчак тўплари: 3 - 4
Қоида бузиш:  10 - 7
Ўйиндан ташқари ҳолат: 1 - 2
Қизил карточка: 0 - 0
Сариқ карточка: 1 - 1
Дарвозага зарба: 5 - 6
Дарвозага аниқ зарба: 2 - 1




Биринчи бўлим ўз ниҳоясига етди. 1:0  


45+2. Бурчак тўпи. Ситининг ҳужумларини дарвозабон Адриан тўхтатди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди. +2

44. Ўнг қанотдан етказиб берилган тўпга Сако ета олмади. Бурчак тўпи.

43. Компани яна Валенсияни тўхтатиб қолди. Бу сафар сариқ рангдаги "мукофот"га лойиқ кўрилди. Сариқ карточка.

42. Ҳозирча ўйин қайдномасида фақатгина Амалфитанонинг исми ёзилган. 

41. Мезбонлар қулай вазиятдан фойдалана олишмади. "Вест Хэм" ҳужумларни тўхтатмаяпти.

38. "Вест Хэм" футболчилари жамоавий ўйинда рақибни ортда қолдиришмоқда. Бурчак зарбасини мезбонлар ўйинга киритади.

37. Яя Туренинг зарбаси жонли деворни бузиб ташлай олмади. 

36. Агуэро симуляция билан жарима зарбаси ишлади. Тўп дарвозадан 17 ёки 18 метр узқоликда.

35. Сако Силвани "ўрди", аммо оғзаки огоҳлантириш билан қутилиб қолди.

34. Қоидабузарлик. Сонг Агуэрони йиқитди. Дарвозадан 30 метрлар узоқликдан Навас тўпни ўз жамоадошларига етказиб берди. Мангала ҳам бош билан аниқ ўйнай олмади.

32. "Вест Хэм" футболчилари ҳимояда ўйнашни хоҳлашмаяпти. Уларнинг хар бир ҳаракатини "Болэйн Граунд"га йиғилганлар олқишлаб туришибди.

31. Агуэронинг зарбаси кучли, лекин ноаниқ.

30. Эдин Жеко майдон марказида тўпни олиб қўйишда ҳам иштирок этмоқда. Бугун Агуэро асосий ҳужумчи шекилли.

28. Валенсия фаол. У рақиб ҳимоячиси Мангалани бугун роса тер тўкишга мажбур қилади шекилли.

27. Ҳужум кетидан ҳужум, аммо мезбонлар ҳам жим туришмаяпти. Даунинг қарши ҳужумни гол билан якунлаши мумкин эди, аммо унинг боши рақиб дарвозасига тўпни йўллай олмади.

26. Мезбонлар тартибли ҳимояланишмоқда.

25. "Сити" майдоннинг хар бир бурчагида тўп учун жон бериб курашишмоқда.

24.Ана энди ўйин ўзгача руҳда давом этиши аниқ. Мангаланинг хатоси "шаҳарликлар"га қимматга тушмаса бўлди.

23. Меҳмонлар ҳужумларни кучайтиришмоқда. Бурчак тўпи. Жеконинг берган зарбаси ноаниқ.

21. Валенсия ўнг қанотда қочиб кетиб, бўш қолган Амалфитанога пас берди, ярим ҳимоячи эса бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди.

20. ГОООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!! АМАЛФИТАНО!!!!

19. Хартнинг аҳволи яхши.

18. Валенсия жарима тўпидан етказиб берилган пасни дарвозага йўллашга кеч қолди. Харт "Сити"ни голдан қутқариб қолди. Ҳужумчи дарвозабонга урилиб кетди.

17. Компани қарши ҳужумга қочиб кетаётган Валенсияни тўхтатиб қолди. Шунчаки оғзаки огоҳлантириш.

16. Мезбонлар уйғонгандек. "Сити" қаттиқ прессинг остида қолишмоқда.

14. Жамоалар тўпни бир-бирига улашишдан уялаётгани йўқ.

13. Бурчак тўпи Агуэронинг зарбаси билан якунланди, аммо унинг чап оёғи ўнги каби аниқ эмас экан.

12. Хесус Навас бурчак тўпи ишлаб олди.

11. Ўйин вазиятларга бой бўляпти дейиш қийин, аммо  жамоалар ухлаб ҳам қолишаётгани йўқ.

9. Бугун "Вест Хэм" иккинчи жамоа бўлиб ҳаракат қилади шекилли. Чунки "Сити" ҳужумлар уюштиришда давом этмоқда, мезбон эса уларни кутиб оляпти.

8. Мангаланинг хатоси Хартга қимматга тушиши мумкин эди, аммо дарвозабон тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Мезбонлар бурчак тўпини шунчаки рақибларига топширишди.

7. Меҳмонлар рақиб жарима майдончаси чап қанотидан стандартни амалга оширишди. Компанининг боши билан берган зарбаси дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.

6. Сариқ карточка. Амалфитано.

5. "Шаҳарликлар" жарима тўпини Давид Сильва амалга оширди, бироз ноаниқ.

4. Мезбонлар жарима майдончаси олдида фол.

3. Жеко майдон марказида рақибга қўполлик ишлатди. Карточкалар ҳозирча йўқ.

2. "Сити" футболчилари секин асталик билан тўпга эгалик қилиш бўйича статистикани ўз томонларига оғдиришмоқда.

1. Меҳмонларнинг илк ҳужуми Агуэронинг зарбаси билан тугади ва рикошет. "Шаҳарликлар" бурчак тўпидан фойдалана олишмади.

0. Ўйин бошланди.

- Майдонда "Вест Хэм"нинг кайфиятни кўтарувчи пуфакчалари учиб юрипти.

- Бугун сиз билан "Вест Хэм" - "Манчестер Сити" учрашувини O'zbek номи остидаги "СА" ҳодими кузатиб боради.

- Иккала жамоа ҳам ўйин олди чигал ёзди машғулотларини ўтказишмоқда.

- "Манчестер Сити". "Шаҳарликлар" саккизинчи турдан кейин 17 очко билан иккинчи ўринда боришмоқда.

- Жамоаларнинг бу мавсумдаги Премьер-лигадаги натижалари. Мезбонлар "Вест Хэм" жамоаси саккиз турдан сўнг  турнир жадвалида тўртинчи ўринни эгаллаб турибди.

- "ХЕЛЛО" дея Англия Премьер-лигасининг 9-тур дастлабки учрашуви "Вест Хэм" - "Манчестер Сити" баҳсини матнли трансляция қилишни бошлаймиз.

- Учрашув соат 16:45да бошланади.


Вест Хэм 2 – 0 Манчестер Сити
25 октябрь, 16.45, «Болейн Граунд» 
Голлар: Амалфитано 21, Сако 74.
Огоҳлантиришлар: Амалфитано 6, Компани 43.
Вест Хэм – Адриан, Крессуэлл, Дженкинсон, Коллинз, Рид, Сонг, Нобл, Амальфитано, Даунинг, Сако, Э. Валенсия.
Манчестер Сити – Джо Харт, Сабалета, Мангаля, Компани, Клиши, Яя Туре, Фернандо, Навас, Сильва, Агуэро, Джеко.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика