UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:35Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  50 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  16 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Инчеондан ёзамиз. 8-кун кундалиги. ...Кундалик ўзи нима? Янгиликлар

Инчеондан ёзамиз. 8-кун кундалиги. ...Кундалик ўзи нима?

21 сентябрь кундалигини икки қисмда ёзишга қарор қилдим. Келинг, аввал Осиё ўйинларидаги мақсадим ҳақида қисқача ёзиб ўтсам.
Ўзбекистон терма жамоаси 1994 йили Осиё ўйинларида ғалаба қозонганига роппа-роса 20 йил бўлди. Мазкур натижани такрорлаш учун жуда ҳам яхши имкониятга эгалигимиз боис, мусобақага ташриф буюрган эдим. Инчеон жуда катта шаҳар, кўплаб спорт ўйинлари Инчеондан ташқарида бўляпти. Масалан, Ўзбекистон терма жамоаси "Гоянг" стадионида машғулот ўтказади. Бу биз ишлайдиган ҳудуддан чамаси бир ярим соатлик йўл дегани. Машғулотга кеч қолмаслик учун тонгда бошланаётган спорт ўйинларига бора олмайсиз, машғулот якунига етганидан сўнг Тошкентга видео материалларни юбориш керак. Қолаверса, компьютер олдида ўтириб кундалик ва ахборотлардан ёзиш керак. Қарабсизки, сизда биронта спорт ўйинига боришга вақт бўлмайди. Кунига автобусда тахминан 4 соатга яқин вақтни ўтказяпмиз. Бу ҳар куни Тошкендан Самарқандга бориш деганидир.



Фикрларни қолдирмай ўқиганлигим боис, кеча кундалик ўрнига бошқа спорт турларини ёритиш буйруғини олдим. Шу жойига бир нарсани айтиб кетай, бу ФУТБОЛ сайти! Қолган барча спорт хабарларини olamsport.com сайтида ёритяпмиз. Балки буни Сиз билмайсиз, аммо ноўрин танқидга мен ҳарҳолда жавоб бераман. Ўринли танқид устида эса ишлайман. Агар сизга спорт ёқса, марҳамат olamsport.com сайтига киринг. Яна бир нарсани таъкидлаб ўтишни истардим, кундалик бу биринчи шахс томонидан кун давомида қилинган ишлар баён қилинадиган лойиҳа. У ерда муаллиф ўқувчига ҳисобот беради.



Ундан ташқари Осиё ўйинларида қатнашаётган ҳар бир федерациянинг матбуот котиблари, яъни раҳбарларнинг қариндош-уруғлари бор. Афсуски, мана шундай мусобақалар давомида, уларнинг мутахассис эмас, шунчаки амакисининг ўғли ёки гапдаги дўстининг укаси эканлиги билиниб қолади. Улар учун биз ишлашга мажбур эмасмиз, бизнинг вазифа битта, футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси иштирокидаги машғулотлардан репортажлар, видео ва фотоларни Сизларга тақдим этиш. Ундан кейин менинг иссиқ жойим ҳеч кимга керак эмас, менинг иссиқ жойим аслида жуда совуқ, турган-битгани ўз ёнингиздан харажат.



Эрта тонгда Мираброр Усмонов спортчи ва футболчиларимиз билан учрашиш мақсадида, спорт шаҳарчасига ташриф буюрдилар. Соат 9:00да бўлиб ўтган тадбирда Мираброр Зуфарович дастлаб барча спорт турлари бўйича мураббийларни қабул қилдилар. Ўз навбатида мураббийлар, Усмоновни Осиё доирасида катта унвонни қўлга киритгани билан табриклашди. Спортчилардан кейин Мираброр Зуфарович футбол делегациямиз вакиллари билан алоҳида суҳбат қурди. Терма жамоалар Марказининг техник директори Рустам Акрамов айни пайтдаги ҳолат ҳақида қисқача ахборот берди ва 20 йиллик ғалабани такрорлаш учун йигитларда барча шароит борлигини айтиб ўтди. Тадбир сўнггида барча қўлга киритиладиган олтин медаллар учун Ўзбекистон ҳукумати 6 000 АҚШ доллари қийматида мукофот пули ажратганлиги маълум бўлди.



Сайтда ҳамманинг кўнглини бирдек овлаш қийин. 40 000 нафар ўқувчидан ҳеч йўғи биттасига ишингиз ёқмаслиги аниқ. Кундалик эса жуда кўпчиликка манзур келаётгани учун ёзиляпти. Бунга Москвага саёҳат қилганимда амин бўлгандим.




21 сентябрь. Жанубий Корея, Инчеон

Нодирхўжа Юлдашев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика