UZ

Сўнгги янгиликлар

19:19"Барселона" ва "Сити" вакиллари "Лейпциг" футболчиси агенти билан учрашишди  0 18:54УЕФА "Барселона"ни жаримага тортди  3 18:15Келаси мавсум Англия Кубогида жиддий ўзгариш рўй беради  2 18:00Футзал. Қирғизистонликлар амалдаги Осиё чемпионини мағлуб этишди  3 17:42Ўзимизнинг карикатура. Улар қандай қилиб ЕЧЛдан чиқиб кетишди?  0 17:20Ўзбекистон Кубоги. 2-турда ишлайдиган ҳакамлар ва ВАР фойдаланиладиган ўйинлар маълум бўлди  3 16:42Пенальтилар қайтаришда Лунинга ким ёрдам бергани маълум бўлди  12 16:17Иродали Усмонов!  1 16:11Артета: "Биз ҳали ҳам АПЛ чемпионлиги учун курашяпмиз"  1 16:00Setanta Sports+ Спортнинг ҳақиқий мухлислари учун  3 15:10"Эл Классико"ни бошқарадиган ҳакам номи маълум бўлди  2 15:00Зафармурод Абдираҳматов: "Мусобақа энди бошланди, хотиржамликка берилиш керак эмас"  11 14:42Мбаппенинг бир гапидан сўнг "Барселона" ва ПСЖ вакиллари ўртасида 60 кишилик жанжал юзага келди  10 14:25Руслан Жиянов: "Ажойиб ва рақобатдош таркиб йиғилган"  3 13:52Нойер: "Бавария" муваффақиятининг сири - интизом"  3

Ўсмирларимиз бу сафарги Осиё чемпионатида қандай натижа кўрсатишади? Янгиликлар

Ўсмирларимиз бу сафарги Осиё чемпионатида қандай натижа кўрсатишади?

6 сентябрь куни Таиландда ўсмирлар ўртасидаги ҳисоб бўйича 16-Осиё чемпионати бошланади.
Унда Александр Мочинов бошчилигидаги Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси ҳам иштирок этади.

2012 йил Эронда ташкил этилган ўсмирлар ўртасидаги ОЧда Дилшод Нуралиев бошчилик қилган Ўзбекистон қитъада тенгсиз бўла олганди. Шу боис бу сафарги мусобақага биз амалдаги Осиё чемпиони сифатида борамиз.

Шу кунгача ўсмирларимиз 7 марта ушбу мусобақада иштирок этишган. Уч марта жамоамиз саралашдан ўта олмаган. Яна шунча марта Осиё чемпионати гуруҳ босқичи биз учун сўнгги манзил бўлиб қолган.

Бир бор чорак, икки бор ярим финалга чиқилган. 2010 йил Тошкентда бўлиб ўтган Осиё чемпионатида Алексей Евстафеев бошчилигидаги ўсмирларимиз финалга қадар етиб бориб КХДРга ютқазиб қўйишган. 2012 йил Теҳронда юқорида ёзилганидек Дилшод Нуралиев шогирдлари Осиё чемпиони бўлишган.

Таиланддаги мусобақада Александр Мочинов бошчилигидаги ўсмирларимиз қандай натижа кўрсатишар экан?

1994 йил - Гуруҳда қолиб кетган
1996 йил - Гуруҳда қолиб кетган
1998 йил - Осиё чемпионатига чиқа олмаган
2002 йил - Ярим финал
2000 йил - Осиё чемпионатига чиқа олмаган
2004 йил - Гуруҳда қолиб кетган
2006 йил - Осиё чемпионатига чиқа олмаган
2008 йил - Чорак финал
2010 йил - Финал
2012 йил - Чемпион
2014 йил - ?
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика