UZ

Сўнгги янгиликлар

16:01"Барселона" Ханси Фликни эҳтимолий бош мураббий деб ҳисобламайди  0 15:53Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор", "Нефтчи" ва "Металлург" иштирокидаги ўйинлар бошланмоқда  1 15:32"Манчестер Юнайтед" 3 нафар ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда  0 15:00Ибороҳимҳалил Йўлдошев: "Қайрат" жамоаси мени илиқ кутиб олди ва жамоага яхши киришиб кетдим. Корея ва Япония терма жамоалари Осиё кубогида фаворит"  0 14:58Нагельсманн "немис машинаси" билан шартномани узайтирди  1 14:32Футзал бўйича ФИФА Жаҳон чемпионати-2024 мезбон шаҳарлари эълон қилинди  10 14:15Ўзбекистон клублари нега доим футболчилардан қарз бўлаверади? Камолиддин Мурзоев билан интервью  5 14:07Ўзбекистонлик ҳакам футзал бўйича Осиё Кубоги 2-турига тайинланди  0 13:51"Бавария" ҳимоячиси ёзда жамоани тарк этишни истамаяпти  0 13:25"Барселона" ярим ҳимоячиси билан шартномани узайтирмоқчи  0 12:57"Реал" вингери "Барселона"га қарши ўйинни ўтказиб юбориши мумкин  4 12:30МЮ ҳужумчисига харидорлар маълум қилинди  2 12:05Неймар ижтимоий тармоқларда Мбаппени ҳақорат қилди  10 11:43Ўзбекистон футзал терма жамоасининг Ироққа қарши учрашувини баҳрайнлик рефери бошқаради  4 11:22"Пахтакор-79" ПФЛ талабини бажармагани учун Биринчи лигадан четлаштирилиши мумкин  5

Иордания ва Янги Зеландияга қарши ўйинлар учун терма жамоа таркиби маълум Янгиликлар

Иордания ва Янги Зеландияга қарши ўйинлар учун терма жамоа таркиби маълум

30 августдан эътиборан, Ўзбекистон терма жамоаси Миржалол Қосимов бош мураббийлигида пойтахтимиздаги "Жар" стадионида ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Хабар берганимиздек, кеча йиғиннинг иккинчи куни терма жамоамиз "Пахтакор" клуби билан ўртоқлик учрашувида 2:2 ҳисобини қайд этишди.

Эътиборлиси, ўйиндаги барча голлар "пахтакорчилар" томонидан киритилди. Терма жамоа сафида Игорь Сергеев ва Владимир Козак ўзларини кўрсатишган бўлса, "Пахтакор" таркибида Баҳодир Пардаев ва Анвар Солиев голларга муаллифлик қилишди.

Маълумки, 4 сентябрь куни "Пахтакор" марказий стадионида Иордания миллий терма жамоасига қарши ўтказиладиган ўртоқлик учрашувида Осиё ўйинларига йўл оладиган футболчиларимиз майдонга тушишади.

Терма жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимовнинг бизга хабар беришича, ҳозирча йиғинда қуйидаги футболчилар иштирок этишяпти. 

Дарвозабонлар:  Элдор Суюнов ("Насаф"), Никита Рибкин ("Пахтакор")

Ҳимоячилар:  Егор Кримец, Даврон Ҳошимов (иккиси "Пахтакор"), Бобур Йўлдошев, Ислом Тўхтахўжаев, Салим Мустафоев (ҳаммаси "Локомотив"), Шерзод Файзиев ("Машъал"), Азамат Исроилов ("Олмалиқ").

Ярим ҳимоячилар:  Акбар Исматуллаев, Владимир Козак, Жамшид Искандаров (ҳаммаси "Пахтакор"), Азимжон Аҳмедов ("Навбаҳор"), Фозил Мусаев ("Локомотив"), Дилшод Жўраев, Сардор Рашидов (иккиси ҳам "Бунёдкор"), Фаррух Сайфиев ("Насаф").

Ҳужумчилар:  Игорь Сергеев ("Пахтакор"), Фарҳод Тожиев ("Локомотив"), Шаҳзодбек Нурматов ("Металлург"), Наврўзбек Алимов ("Қизилқум").

Тиззасидаги жароҳат сабаб "Нефтчи" ҳужумчиси Павел Смоляченко терма жамоа лагерини тарк этиб, ўз клуби ихтиёрига қайтиб кетди. Легионерлардан эса Сервер Жепаров, Темур Кападзе ва Азиз Ҳайдаров Тошкентга етиб келишди.

Бугун тунда Одил Аҳмедов, Санжар Турсунов ҳамда Виталий Денисовнинг келиши кутиляпти. Хитойнинг "Чангчун Ятаи" клубида тўп тепиб келаётган ҳимоячи Анзур Исмоилов эса эртага терма жамоа сафини тўлдиради.   

8 сентябрь куни Янги Зеландияга қарши ўтказиладиган учрашувда асосий ва шу билан бирга бугунги кундаги энг кучли таркиб майдонга тушади. Бўлажак ўйинда "Локомотив"дан Игнатий Нестеров, Жасур Ҳасанов (каттаси) ва Шавкат Муллажоновнинг ҳам майдонга тушиши кутиляпти. Боиси, бу футболчилар ҳам йиғинда иштирок этишади.

Камолиддин АЛИМОВ
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика