UZ

Сўнгги янгиликлар

17:25Альфонсо Дэвис "Бавария" билан янги шартнома имзоламайди  0 17:01"Бунёдкор" янги бош мураббий номини эълон қилди  6 16:20"Евро-2024"да ҳеч ким Англия билан тенглаша олмайди"  5 15:57"Қизилқум" "Локомотив" билан ўйин учун қайдномасини эълон қилди  0 15:44ПРО-Лига. Турнинг марказий учрашуви асосий таркиблари маълум  2 15:26Суперлига. 4-тур учрашувларини ўтказиб юборадиган футболчилар  2 15:10Маркус Рэшфорд Евро-2024га бора олмаслиги мумкин  1 14:38Парехо Винисиус ҳақида: "Ажойиб спортчи, аммо ўйинчилар ўзини футболга бағишлаши керак. Мени пиёниста дейишарди, лекин бунга эътибор бермаганман ва жавоб қайтармаганман – бундай одамлардан юқорироқ бўлиш зарур"  1 13:47Суперлига. 9та клуб дастлабки 3та турда фақат бир хил формадан фойдаланди. Бунга сабаб нима?  5 13:44"Манчестер Юнайтед" "Реал" футболчисини сотиб олмоқчи  1 13:23Хавининг дисквалификацияси бўйича апелляция рад этилди   1 12:50Ўзбекистон кубогининг саралаш босқичига қуръа ташланди  3 12:15Месси: "ЖЧ-2022да ғолиб бўлмаганимизда, мен терма жамоадан кетардим"  8 11:53Начо ва Васкес "Реал" билан шартномасини узайтиради  2 11:23"Шўртан"нинг мавсумдаги илк ғалабаси қандай қўлга киритилди?   0

FIFA.UZ: Испаниядан кимни жамоага олиш керак? Янгиликлар

FIFA.UZ: Испаниядан кимни жамоага олиш керак?

Инглиз мавсуми Англия Суперкубогидаги Санти Касорланинг ажойиб голи билан очиб берилди, бугун эса биз Испаниядаги мавсум келажагига назар ташлаймиз.
Испаниядаги трансфер мавсуми олдинги 3-4 мавсумникидан қизиқроқ бўлди. Шу билан бирга ўткан мавсумда, “Атлетико” “Реал” ва “Барселона”га тенг рақиблигини кўрсатиб қўйди.

Дарвозабонлар
Бундай қилманг. Испан клубларидаги дарвозабон билан боғлиқ ҳолат ҳозирча аниқ эмас. Касиляс (75) Кейлор Навас(75)га ўз ўрнини бўшатиб берадими, “Marca” нашри ўқувчилари кимни танлашади?  “Барселона”да рақобатни ким ютиб чиқади – тер Штегенми (75) ёки Браво (70)? Буни ҳатто мураббийлар ҳам билишмайди,  шу сабабли мен сизларга фолбинлик қилмасликни ва сентябрни кутишни маслаҳат бераман. Туйғуларга берилманг, Очоани(70) ҳам танлаш нотўғри бўлади. У зўр йигит, аммо Очоа 15та дахшатли сейв қилиб, 2 та гол ўтказиб юборса бу сиз учун салбий натижа бўлади. Бундан ташқари, “Малага”ни мавсум бошида кучли жамоалар кутиб турибди.
 


Катта тахмин. Ян Облак (75) “Атлетико” да навбатдаги Тибо Куртуа бўлади. Мадрид жамоасининг ҳимоя чизиғи ҳар қандай дарвозабонга ёқиши табиий, шу билан бирга, Облакда ҳудди “Барса” ёки “Реал”дагидек рақобатчилари йўқ. Мавсумолди ўйинларида Мойя майдонга тушаётган бўлсада, Облак яқин вақт ичида кичик жароҳатидан қутилади.

Ишончли танлов. Юқори даражадаги клубларда биринчи рақамли футболчини аниқлаш ишлари олиб борилаётган бир пайтда, “Валенсия”да бу ҳолат бўйича саволларга ўрин йўқ. Клуб ваниҳоят ажойиб дарвозабонларни қийнашни бас қилиб Гуаитуни “Хетафе”га жўнатиб юборди. Диего Алвесда (70) чемпионатдаги ёрдамчилар ёмон эмас ва улардаги ўйинлар жадвали унчалик қийин эмас.

Арзонроқ вариантлар. Бошқа фентезиларда унинг нархидан хусусиятлари устун бўлган нотаниш футболчи  “sleeper” ибораси билан аталади. Айнан шундайлар орасидан “Леванте” дарвозабони Хесус Фернандес (65) ва примерага кўтарилган “Эйбар” дарвозабони Ируретуни(60) танлаган бўлардим. “Реал” тарбияланувчиси Хесус сўнгги йиллар давомида ишончли дарвозабонлардан бирига айланиб келмоқда. Ирурета эса “Эйбар” билан эса сегунда ғолиби бўлиб, примерага чиқишди.

Ҳимоячилар
Бундай қилманг
. “Райо Валекано”, “Алмерия” ва “Барселона” ҳимоя чизиғи сиз учун энг муҳими эмас. Биринчи икки жамоа шунчаки кўп ўтказиб юборувчи клубдир. “Барса”га келадиган бўлсак, ҳимоя чизиғини қайта қуриш билан жамоа кўп “қуруқ” ўйинлар ўтказмаса керак. Аммо Алба бу ҳавотирлардан ташқарида , чунки у кўп маротаба ҳужумларга қўшилиб туради, кетиш тараддудида бўлган Алвес, тайёр бўлмаган Пике, жароҳатланган Вермален ва энди жамоага кўникаётган Матьеларни танламаган бўлардим.



Ишончли танлов. “Реал” ҳимоячиларининг статистикаси билан ҳаммаси жойида. Серхио Рамос, Маресло ва Пепе (ҳаммаси 75дан) учлигидан менга бразилиялик варианти кўпроқ ёқади, чунки у жуда кам карточка олади. Пепе бу мавсумда Варан билан жиддий рақобат қилиши кутилмоқда. “Атлетико”даги Диего Годин ва Миранда (иккаласи 75) орасидан ўзингизга ёққанини танланг – уругвайлик гол уришни яхши кўради, аммо Миранда эса 2 марта кам карточка олади. Бундайлар сафига стандартлардан гол уришни ёқтирадиган “Атлетик” футболчиси Микел Сан Хосе ҳам киради.

 
Арзонроқ вариантлар. Дани Карвахал (65) ҳам мадридликлар ҳимоясининг бир қисми ҳисобланади, аммо у арзонроқ ва жиддий рақобатчиси ҳам йўқ. “Эспаньол”дан Диего Колотто (70) ҳам рақиб дарвозасига гол уришга мойил. Ўйинни тўлиқ ўтказадиганларга “Малага” футболчиси Антунеш (70) киради. Антонио Рукавина (70) “Вильяреал” ўнг қанотини жаонлантира олади. Агар футболчининг исми Коке бўлса, у “Атлетико”да эмас “Севиля”да  ўйнаса ҳам, бу футболчини жиддий кўриб чиқиш керак. 

Sleepers. Хесус Гамеснинг (60) “Атлетико”га ўтиши ёши ўтиб бораётган Хуанфраннинг майдондаги вақтини қисқартириши мумкин. Жуда кўп гол ўтказмайдиган “Малага” футболчиси Велингтоннинг (55) нархи арзон. Бундайлар сафида яна “Селта”дан Мальо (55) ва “Эспаньол”дан Хави Лопеслар бор.

Ярим ҳимоячилар.
 Бундай қилманг. 
Кимнинг келажаги аниқ бўлмаган бўлса уларни жамоангизга қўшишга шошилманг. “Реал”дан кетишга бел боғлаган Ди Мария (90), яқиндагина жамоага қўшилган Кроос (90), Хамес Родригес (90) ва рақобат туфайли йўқолиб бораётган Иско (90)ларни танлашга ҳозир жуда эрта. Андрес Иньестанинг (100) ёрқин ўйини фентезида олган очколари тўғри келмайди. Қисқасини айтганда бу нархга у тўғри келмайди.  Жамоани тарк этишига бир баҳия қолган Хавини  (90) ҳам олишга шошилманг, чунки Луис Энрике унга майдонда қанча вақт бериши номаьлум. Педро (90) мавсум бошида жуда фойдали бўлиши мумкин, аммо Луис Суарес қайтганидан сўнг у захира футболчисига айланиши мумкин.
Катта тахмин. Гарет Бейл (100) жуда қиммат туради, аммо уларни танқид қилишга тилим бормайди. Уэлслик ўтган мавсумда ўзини яхши кўрсатган, ҳозирги вақтда эса “Реал”нинг энг яхши футболчиси бўлиб кўриняпти. Ўтган мавсумда ҳудди шундай фойдалилик “Сосьедад” футболчиси Карлос Велада (95) ҳам кузатилганди. “Атлетико”га келиб қўшилган Антуан Гризман эса голли тўп оширишлари билан сизни хурсанд қилиши мумкин.



Янги футболчилардан эҳтиёт бўлиш тўғрисидаги гаплар Иван Ракитичга (95) тегишли эмас. Коке (95) “Атлетико”да ўзини жуда яхши кўрсатган, “Атлетик” футболчиси Маркел Сусаета (95) эса голли тўп оширишларда етакчилардан бири бўлиши мумкин. Нега кўпчилик “Селта”дан Нолитони (90) олишдан қўрқишади. У катта фойдалилик коэфицентига эга бўлган энг арзон танлов (ўтган мавсумда 14та голли пас берган). Ҳатто ундан машҳурроқ бўлган Муниаинда (90) кўрсаткичлар пастроқ, аммо нарх бир ҳил. Айтганча, “Атлетико” сардори Габи ҳужум бузувчи ярим ҳимоячиларни олмаслик қонунини бузишга катта ёрдам берди ва бир нечта голли паслар беришга муваффақ бўлди.

Ўртача савия. Жамоага кичикроқ клублардан ҳам қўшимча куч керак. Бу категорияда менинг севимли футболчим – “Райо”дан Альберо Буэно (85). Лафита (85, “Хетафе”) ва Кани (75, “Вильяреал”) очко йиғиш борасида бир мувозанатда юришади.  Верса (85, “Алмерия”) ва Рубен Пардолар (85, “Реал Сосьедад) ҳам сизга очко йиғишда катта ёрдам беришади. Ваниҳоят, Витоло (85) Эмери қўл остидаги “Севиля”да ўйини очила бошлади (ўткан мавсумда 4 гол+ 6 пас).

Эьтиборга қаратишга арзийдиган 80 дан паст йигитлар – Алекс Лопес (“Селта”), стандартлар устаси Трашоррас (“Райо”), Диего Кастро (“Хетафе”), Акино (“Райо”) ва Начо Камачо (“Малага”).

Sleepers. “Барселона”даги Рафиньяни (80) кузатинг. Луис Энрике бу футболчининг қобилиятларини жуда яхши билади. Ҳозир Каталонияда ўзгаришлар вақти ва саҳна марказида умуман кутилмаган футболчи пайдо бўлиб қолиши мумкин. Серхио Каналес (70, “Реал Сосьедад”) Антуан Гризман кетганидан сўнг, жамоанинг янги етакчисига айланиши мумкин. Итурраспе (75, “Атлетик”) ҳужум бузувчи ролида ўйнайди, аммо Андер Эррера “Манчестер Юнайтед”га кетганидан сўнг, у марказий ярим ҳимоячига айланиши мумкин.

Мавсумолди ўйинларида “Депортиво” янги футболчиси Фаринья (65) ўзини жуда яхши кўрсатяптию. “Эйбар” ярим ҳимоячиси Дани Нието (65) ҳам чакки кўринмаяпти. Де Галареттни (50) “Атлетик”да янгиАндер Эррерага айлантиришмоқчи.



Ҳужумчилар
Бундай қилманг.

Қизиқ, лекин фентезининг ҳар ўнтадан битта иштирокчиси ўз жамоасига Луис Суаресни (110) олган, аммо у икки ой майдонга тушмайди. Неймар (100) эса жароҳатидан тузалишда давом этмоқда. Карим Бензема (100) ўтган мавсумда ёмон ўйин кўрсатгани йўқ. “Валенсия” футболчиси Жонас (90) бошқа ҳужумчилардан қимматроқ туради, аммо унинг асосий таркибда бўлиши аниқ эмас.  Ҳеч қачон “Депортиво”дан Арисмендини (70) танламанг. Бу ўз жамоасини сегундага тортувчи, ланатланган футболчи.
 
Ишончли танлов. Бу хат боши Роналду ва Мессиларсиз (иккаласи 120дан) ўйнашни хуш кўрадиганларга фойдали бўлиши аниқ. Икечукву Уче (85, “Виляреал”) Жиовани дос Сантосдан кам жойи йўқ ва арзон туради. “Сельта” – Шарлес ва Ларривей 85 дан баҳоланган, иккаласи ҳам яхши. Менга “Валенсия”дан Пако Алькасер варианти жуда ёқади, аммо ҳозир у ерда Родриго бор.

Sleepers. Икки ҳужумчилик вариантни танлайдиган бўлсангиз, “Реал Сосьедад” сизга Агиррече (80) ва Финнбогасонни (75) таклиф қилади. “Эспаньол”дан Кристан Стуани (80) ҳам ёмон эмас.  Адриан Колунга (75) “Хетафе”даги жуда барқарор футболчи. Сегундада 25та голи билан энг яхши тўпурарга айланган Борха Вигера (60) “Атлетик” сафига келиб қўшилди ва бу ердаги унинг ягона рақиби 33 ёшли Адурисдир. 


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика