UZ

Сўнгги янгиликлар

01:41Арда Гюлер ажойиб натижа қайд этмоқда  0 01:35Меҳди Тареми Италия чемпиони сафига қўшилади! (Фабрицио Романо)  0 01:20Ла Лига. "Реал Мадрид" аралаш таркиб билан "Сосьедад" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  51 01:12"Арне Слот – "Ливерпул"нинг янги бош мураббийи!" – Фабрицио Романо  6 00:55Жасур Жалолиддинов: "Бу жамоа билан анча олдин бошланган ўзаро ҳисоб-китобимиз бор эди"  4 00:45U-23 Осиё кубоги. Ироқ минимал ҳисобда Вьетнамни енгди ва ярим финалга йўл олди. Кейинги рақиб – Япония  16 00:40U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:0  3 00:25Хосе Венансио Лопес Эронга қарши учрашувдан кейин қандай фикрлар билдирди?  5 23:46"Персеполис" Ўрунов гол урган ўйинда пенальтилар сериясида мағлубиятга учраб, Эрон кубогини тарк этди  3 23:20Саудия чемпионати. "Ал Ҳилол" - "Ал Фатех" 3:1   1 23:15Футзал бўйича Осиё Кубоги. Таиланд - Тожикистон 3:3 (пенальтилар 6:5)  0 23:10Футзал бўйича Осиё Кубоги. Вьетнам - Қирғиз Республикаси 2:3  0 22:58Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Саудия Арабистони устидан қозонилган ғалабадан сўнг (2:0) нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)  39 22:11Ўзбекистон футзал термаси Осиё кубоги бронза медали учун Тожикистонга қарши ўйнайди (турнир сеткаси)  6 21:35Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон финал остонасида Эронга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди  95

Жаҳон чемпионатларининг 10та энг машҳур можаролари Янгиликлар

Жаҳон чемпионатларининг 10та энг машҳур можаролари

Бугун сизга жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг машҳур 10та можароларни тақдим этамиз.
10. Нигерия терма жамоаси
1998 йилда Франциядаги мундиалда сенсация қайд этиб ўз гуруҳидан чиққан Нигерия терма жамоаси футболчилари ўзларини ҳақиқий юлдуз сифатида ҳис қилишади. Нимчорак финал ўйини олдидан нигериялик футболчилар машғулот ўтказиш ўрнига, мукофот пулларини ошириш ҳақида қайғуришган. Нигерия футбол федерацияси билан бўлган бахс, кўпчилик кўз ўнгида кулгили томошага айланади ва жамоанинг ғалабали руҳи бутунлай йўқолади. Бунинг натижасида данияликлар Африка вакилларини ортиқча қийинчиликсиз 4:1 ҳисобида енгишади.
 


9. Йохан Кройф ва Руд Гуллит

Голландия терма жамоаси 1978 йилги жаҳон чемпионатига ўзининг асосий футболчиси Йохан Кройфсиз йўл олади. Бу ҳодиса атрофида турли хил миш-мишлар юради. Баъзилар футболчига кимдир таҳдид қилган деса, бошқалар эса у сирли келишув сабабли ЖЧга бормаган дейди. Кўпчилик бу ҳодиса томонлар маош борасида келиша олмаганини сабаб қилиб кўрсатишган.  

16 йилдан сўнг Голландия терма жамоаси яна асосий футболчисидан айрилади, бу сафар футболчи мураббий билан келиша олмай қолади. Руд Гуллит Дик Адвокат билан майдондаги ўрни ҳақида бахслашади. Улар келиша олишмайди ва Гуллит терма жамоани бутунлай тарк этади.

   

8. Штефан Эффенберг

Немис ярим ҳимоячиси доимо одобсиз қилиқлари билан бошқалардан ажралиб турган. Муштлашувлар унинг учун оддий ҳолат эди. 1994 йилда АҚШда бўлган жаҳон  чемпионатида Эффенберг ўйин пайтида мухлисларга ўрта бармоғини кўрсатади – мухлислар жавоб тариқасида ҳуштакбозлик уюштиришади. “Немис машинаси”нинг бош мураббийи Берти Фогтс футболчини уйига жўнатади.
 


7.Жоржо Киналья

Жоржо Киналья Италия терма жамоасининг ўсиб келаётган юлдузи эди. 1974 йилдаги жаҳон чемпионатида Италия илк ўйинни Гаитига қарши ўтказади. Жоржо ўйиннинг 70-дақиқасида алмаштирилади. Бундан жаҳли чиққан футболчи бош мураббий Феруччо Валкарежини сўкиб ташлайди, кийиниш хонасида эса у икки шиша идишни синдиради. Жоржо бу билан тўхтаб қолмайди ва йўлида учраган нарасни вайрон қилади. Бу воқеа унинг терма жамоадаги фаолиятига нуқта қўйади.

6. Пол Гаскойн

1990 йилдаги жаҳон чемпионатида Пол Гаскойн Англия терма жамоасининг асосий ёш юлдузи бўлган эди. Немислардан мағлубиятга учраб, йиғлаётган футболчининг суратлари бутун дунёга тарқалиб кетади. 1994 йилда Англия мундиалда иштирок этмайди. Шу сабабли Пол 1998 йилдаги дунё мусобақаси ўзи учун жуда муҳим деб ҳисоблайди. Аммо Англия терма жамоаси бош мураббийи бошқача ўйлаган. Мураббий уни жамоага олмаслигини билган Гаскойн, унинг меҳмонхонадаги хонасига бостириб киради ва тартибсизликка сабаб бўлади, аммо бу ҳодиса муштлашувларсиз тугайди.

 

5. Ромарио

Биринчи бешликни бразилиялик юлдуз Ромарио очиб беради. У 1998 йилги мундиалдан олдин жароҳат олади, аммо Францияга кетишгача бу муаммодан қутилади. Бразилия терма жамоаси бош мураббийи Марио Заггало ёрдамчиси Зико билан маслаҳатлашиб, Ромариони терма жамоага олмасликка қарор қилади. Буни билган футболчи, ўз тунги клуби хожатхонасида икки мураббийнинг карикатурасини чизади. Бу воқеа судлашув билан якун топади ва Бразилия терма жамоаси финалда мағлуб бўлади.



4. Златко Захович

2002 йилдаги мундиалда Словения терма жамоаси Испания билан тўқнаш келади.  Словенияликлар бош мураббийи Сречко Катанец иккинчи таймда Златко Заховични алмаштиришга қарор қилади, футболчи бўлса бу қарордан ўзининг норозилигини намойиш қилади. У шундай дейди: “Сен бўшашган футболчи эдинг, ҳозир эса бўшашган мураббийсан. Мен сенга сенинг оилангни ва отингни олиб бера оламан”. Мураббийга бу сўзлар ёқмайди ва уни уйига жўнатади. Словения гуруҳдан чиқа олмайди, Златко эса мундиалдан сўнг яна терма жамоага қайтади.
 


3. Рой Кин

Рой Кин тилига эрк берган футболчи эди. У “Манчестер Юнайтед”да жамоадошлари ва Алекс Фергюсонни ҳам сўккан. У Ирландия терма жамоаси билан 2002 йилги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётганда, унга машғулотлар ёқмайди ва мураббий билан айтишиб қолади. Мураббий эса уни терма жамоадан ҳайдаб юборади.


 
2. Жан-Франсуа Ларио

Жадвалимизнинг биринчи иккилиги французларга берилади. Жан-Франсуа Ларио ажойиб футболчи ва Жон Террининг “устози” бўлган. Франция терма жамоаси 1982 йилги мундиалга тайёргарлик кўраётган дамларда, ОАВда Ларио билан Мишел Платинини хотини ҳақида гап сўзлар тарқалади. Жамоада атмосфера ўзгармаслиги учун , раҳбарият Жан-Франсуани терма жамоа таркибидан чиқариб юборади.
 


1. Франция терма жамоаси

Ваниҳоят жадвалимиз етакчисига ҳам етиб келдик. Бу – Франция терма жамоаси! 2010 йилда ЖАРда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Франция терма жамоасида ғалати ҳодиса юз беради. Мексикага қарши гуруҳ босқичининг иккинчи тур ўйинида Николя Анелька бош мураббий Раймон Доменекни “ўткир” сўзлар билан сийлайди ва ўйиндан сўнг кечирим сўрашни хоҳламайди. Франция футбол федерацияси футболчини терма жамоадан ҳайдаб юборади. Буни билган бутун жамоа футболчи жамоага қайтмагунча машғулотларга киришмаслигини маьлум қилади. Аммо Анелька барибир терма жамоага қайтмайди, Франция терма жамоаси бу воқеа натижасида хатто гуруҳдан ҳам чиқа олмайди.



Жасур Асланов тайёрлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика