UZ

Сўнгги янгиликлар

22:35Эрон. "Истиқлол" навбатдаги ғалабага эришди. Машарипов 78 дақиқа ўйнади  0 22:26СПЛ. Роналдусиз "Ал Насср" "Ал Файҳа"ни мағлуб қилди. Садио Манедан дубль  0 21:40Ўқинг, қизиқ! Максим Саррафнинг онаси ПФЛдан миннатдорлигини билдирди  4 21:40"Сирдарё ФА" бош мураббийи: "Кубок ўйинлари биз учун тажриба мактаби бўлаяпти"  1 21:25"Дўстлик" бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов: "Ўзгаришларсиз футбол бўлмайди"  0 21:05"Барселона"ни таслим этган Усмон Дембеле ЕЧЛда ҳафта ўйинчиси деб топилди  8 20:44Муҳсин Низомиддинов: «Ҳар икки жамоани ажойиб ўйин билан табриклайман»  0 20:32Футзал бўйича Осиё Кубоги. Ўзбекистон иккинчи турда Ироқни мағлуб этди  7 20:30Максим Шацких: "Захирада деярли ёш болалар ўтиришди"  6 20:10U-23 Осиё Кубоги. Корея Ли Ён Жуннинг дубли эвазига Хитойни мағлуб этди  1 19:54Ўзбекистон Кубоги. "Нефтчи" Сирдарё ФАга 5 та гол урди, "Металлург" ишончли ғалабага эришиб, плей-оффга чиқди, "Қўқон-1912" сафарда "Пахтакор" билан дуранг ўйнади  22 19:29Ўзил "Эл Класико" даражаси тушишида "Барселона"ни айблади  8 19:05Ўзбекистон Кубоги. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" 0:0. Highlights  1 18:45"Камп Ноу"нинг очилиш санаси маълум бўлди  2 18:20АПЛнинг икки жамоаси "Лейпциг" ҳужумчисига даъвогар  1

Роман Абрамович «Челси»нинг «Ливерпул»га қарши иккинчи таркиб билан ўйнашини маъқуллади Янгиликлар

Роман Абрамович «Челси»нинг «Ливерпул»га қарши иккинчи таркиб билан ўйнашини маъқуллади

Лондоннинг «Челси» клуби эгаси Роман Абрамович жамоа бош мураббийи Жозе Моуриньюнинг якшанба куни Англия Премьер-лигаси доирасида «Ливерпуль»га қарши ўйинда асосий бўлмаган таркиб билан ўйнаш қарорини қўллаб-қувватлади.
Бу ҳақда «Интерфакс» ахборот агентлиги хабар бермоқда.

The Telegraph’нинг ёзишича, 27 апрель, якшанба куни бўладиган «Ливерпуль»га қарши ўйиндаги мағлубият «Челси»ни Англия чемпионлиги йўлидаги имкониятларини тўла йўққа чиқариши мумкин бўлса-да, «Челси» раҳбарияти жамоа бош мураббийининг ҳозирги қарорига қарши эмас.

«Челси» 30 апрель, чоршанба куни Европа Чемпионлар лигаси ярим финали доирасида Лондондаги «Стэмфорд Бридж» стадионида Испаниянинг «Атлетико» жамоасига қарши жавоб ўйинини ўтказади ва шу сабаб Моуринью асосий ўйинчиларнинг саломатлиги билан таваккалчилик қилмоқчи эмас.

Португалиялик мутахассиснинг бу қарори Англия футбол мутахассислари томонидан кескин танқидлар билан кутиб олинди, хусусан, чемпионлик пойгасида фаол иштирок этаётган «Манчестер Сити» жамоаси бош мураббийи Мануэль Пеллегрини ушбу ғояни қоралаб чиқди.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика