UZ

Сўнгги янгиликлар

01:46"Фулхэм" стадион трибунасида очиқ бассейн қурмоқчи  0 01:29Абдуқодир Ҳусанов "Лилль" билан ўйинни ўтказиб юборади  0 00:52Италиялик жаҳон чемпиони Қозоғистонга ташриф буюрди  0 00:35Роналдунинг либосини кийган таниқли блогер Мессига алоқадор ресторандан ҳайдаб юборилди  4 00:18Вадим Абрамов: Самарқанд — иккинчи пойтахт. Шундай экан, бу ерда яхши жамоа бўлиши керак"  4 23:37БАА футбол федерацияси ёшини сохталаштирган 18 нафар мисрлик футболчини депортация қилди  1 23:10Веско Стешивич: "Биринчи бўлимда яна битта гол урганимизда, ғалаба бизники бўларди"  0 22:40Мексикадаги матбуот анжуманида бутун жамоа иштирок этиб, мухлислардан узр сўради  0 22:23Клублар миқёсида халқаро турнирларда энг кўп “қуруқ” ўйин ўтказган дарвозабонлар маълум бўлди  0 22:06Роналду Саудия Арабистони чемпионатидаги энг омадсиз ҳужумчи бўлиб турибди  26 21:49Уругвай термаси техник ҳамкорсиз қолди, жамоа брендсиз либосларда ўйнамоқда  2 21:26Суперлига. "Динамо" — "Металлург" 2:1. Highlights  0 21:07"Бухоро" ва "Хоразм" ўртасидаги марказий учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  2 20:57Футзал. Ўзбекистон иккинчи ўйинда Қирғиз Республикасини мағлуб этди  0 20:56Суперлига. "Динамо" "Металлург" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  24

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 4-тур статистикаси Янгиликлар

Биринчи лига. “Шарқ” минтақаси, 4-тур статистикаси

14-15 апрель кунлари мамлакатимизда биринчи лиганинг 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
 Одатдигидек мазкур ортда қолган ўйинлардаги эътиборга молик жиҳатларга тўхталиб ўтамиз.

“КОСОНСОЙ” ВА “УЗДОНГЖУ” ПЕШҚАДАМГА АЙЛАНДИ ЁХУД ҒАЛАБА ҚОЗОНА ОЛМАГАН “ПАХТАКОР-2” БИЛАН “БУНЁДКОР-2” ҚОЛДИ
Косонсойликлар 4-турни ҳам сафарда ўтказиб, қайсидир маънода сенсация қайд этди деса ҳам бўлади. Меҳмон Солихўжаев жамоаси 14 апрель куни “Оқ-тепа” меҳмони бўлиб, иродали ғалабага эришди. Ўйиннинг сўнгги 7 дақиқасида тошкентликлар дарвозасини икки бор аниқ нишонга олган “Косонсой” футболчилари шу тариқа ғалаба қозониб, чемпионат пешқадамига айланиб олди.

Ундан кейинги ўринни банд этиб турган Андижоннинг “УзДонгЖу” жамоаси ушбу турни ҳам ўз майдонида ўтказиб, ҳисобига навбатдаги уч очкони ёздириб қўйди. Бундан олдинги ўйинда Қўқондан дуранг билан қайтган “Бунёдкор-2” футболчилари 4-турда майдонни боши эгик холда тарк этишга мажбур бўлди.

Жаъфар Ирисметов бошқарувидаги “НБУ-Осиё” жамоаси аста-секин ўз ўйинини топиб бораётгандек гўё. “Банкирлар” ушбу турда Уйчининг “Хотира-79” жамоасини қабул қилди ва Абдулатиф Абдуқодировнинг дубли эвазига муваффақият қозонди.

“Қўқон-1912” эса бу гал Тошкентнинг “Обод” жамоасини қабул қилди. Учрашувда устунликка эришган мезбонлар якунда ўз ҳисобига уч очко ёздириб қўйди. Ушбу ғалабадан кейин қўқонликлар 3-ўринга кўтарилиб олди.

15 апреь куни бўлиб ўтган ўйинлардан бири “Чуст-Пахтакор” – “Пахтакор-2” баҳсида майдон эгалари аранг ғалабага эришди. Чустликларнинг ушбу муваффақияти жорий мавсумдаги биринчиси бўлди. Жамоа футболчилари 90+2-дақиқада ирода кўрсатиб, Фарҳод Шокировнинг голи эвазига ғалабага эришди. Дилшод Нуралиев бошчилигидаги “Пахтакор-2” эса ҳануз ғалаба нималигини билмай келмоқда.

“Локомотив-БФК” – “Истиқлол” баҳси 15 апрель куни тушлик пайтида ўтказилганидан кўпчиликнинг хабари бўлса керак. Учрашувда мезбонлар пенальтидан гол киритиб, ҳисобни очишга эришган бўлса, ўйиннинг сўнгги дақиқалари тугаб бораётган бир пайтда Исроил Турсунов ўзини кўрсатиб, “Истиқлол”ни мағлубиятдан қутқариб қолди.

ГОЛЛАР
Мазкур ортда қолган тур ўйнларида ҳаммаси бўлиб 14та гол киритилган.

Уларнинг 10таси мезбонлар ҳисобига ёзилган бўлса, қолган 4та тўпни меҳмон жамоалар киритишган.

Ўйинларнинг биринчи таймида мухлислар 5та гол кўришган бўлса, иккинчи бўлимда сермаҳсуллик янада ошди ва 9та гол киритилган.

Турнинг энг тезкор голини “Локомотив-БФК” футболчиси Сарвар Сафаров 10-дақиқада пенальтидан киритган.

Аксинча турнинг энг сўнгги голи “Косонсой” футболчиси Сардор Сотволдиев ҳисобига ёзилди. Унинг мазкур голи косонсойликларга ғалаба келтиргани эътиборга моликдир.

Турда энг кўп тўп киритган жамоа “УзДонгЖу” бўлди. Андижонликлар “Бунёдкор-2” дарвозасини 3 бор аниқ нишонга олишди.

“Қўқон-1912”, “НБУ-Осиё” ҳамда “Чуст-Пахтакор” 4-турда ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган жамоалар бўлди.

Ушбу турда атига битта учрашувда пенальти содир бўлди. “Истиқлол” дарвозаси томон белгиланган пенальтини “Локомотив-БФК” аъзоси Сарвар Сафаров аниқ амалга ошира олди.

Мазкур жамоалар ўртасида кечган баҳсда меҳмонлар ҳужумчиси Исроил Турсунов 90+2-дақиқада гол киритиб, жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолгани таҳсинга лойиқдир.

Ҳудди шундай дақиқада “Чуст-Пахтакор” ўйинчиси Фарҳод Шокиров ҳам “Пахтакор-2” дарвозасини ишғол этиб, жамоасига уч очко келтирди. Айтиш керакки, ушбу ғалаба чустликларнинг чемпионатдаги дастлабкиси бўлди.

Сўнгги дақиқаларда гол киритиб, иродали дуранг ва ғалабаларга эришганлар ҳақида гап кетганида “Косонсой”ни ҳам четлаб ўта олмаймиз. Негаки бу жамоа Тошкентда “Оқ-тепа”га 1:0 ҳисобида имкониятни бой бераётиб, якунда иккита тўп киритиб ғалабани илиб кетгани эътиборга моликдир.

4-турда дубл қайд этганлар сони 2тани ташкил этди. “Қўқон-1912”нинг истеъдодли ўйинчиси Абдуллажон Мирзаев “Обод” билан ўйинда рақиб посбонини икки бор ранжитиб жамоасига уч очко келтирди.

“НБУ-Осиё” ҳужумчиси Абдулатиф Абдуқодиров ҳам ушбу турда дублга эришди. “Банкирлар”нинг “Хотира-79” устидан ғалабага эришишида айнан унинг икки голи етарли бўлди.

ОГОҲЛАНТИРИШЛАР
Ўтказилган ўйинларда қайд этилган сариқ карточкаларга назар ташлайдиган бўлсак, ҳакамлар жами 21 нафар футболчини огоҳлантирган. Уларнинг 8таси биринчи бўлимда юз берган бўлса, иккинчи таймда яна 13та футболчи сариқ билан сийланган.

Сариқ карточкаларнинг 12таси мезбон жамоа футболчиларига кўрсатилган. Қолган 9таси сариқ эса меҳмонлар ҳисобига ёзилган.

Дилшод Нуралиев бошқарувидаги “Пахтакор-2” ва Пскентнинг “Истиқлол” жамоалари мазкур турда бирорта ҳам сариқ карточка олмаган ва шу билан бирга энг интизом борасида намуна кўрсатган клуб сифатида тарих зарварақларидан ўрин оладиган бўлди.   

“УзДонгЖу” – “Бунёдкор-2” учрашуви нисбатан кескин ўтган баҳс бўлди. Сабаби бош ҳакам Олим Тўйчибоев бу ўйинда 5та футболчини сариқ билан сийлади!

ТОМОШАБИНЛАР
Мухлисларнинг стадионларга ташрифи ҳақида кўп ва хўп ёзилди. Биринчи лигада мухлисларни стадионга боришига қандайдир қизиқарли маркетинг ишлари ҳеч бир клуб томонидан амалга оширилмаётганини айтиб ўтиш керак. Аслида уй ўйинларини бизга номаълум сабабларга кўра тушлик пайтида ўтказаётган жамоалардан бундай маркетинг ишларини кутишнинг ўзи кулгили бўлса керак.
Футбол мухлислар учун деган гап қаерда қолди?! Эътибор беринг Тошкентда ўтаётган учрашувларга атига 100-200та томошибин кирмоқда. Нари борса 1000та бўлиши мумкин. Ҳа тўғри, «Локомотив-БФК» – «Истиқлол» (1:1) баҳсига  1501 томошабин киргани ҳақида ўйин қайдномасида кўрсатилган. Соат 12:00да бошланган ўйинга ҳақиқатдан ҳам шунча ишқибоз кирганига ишониш қийин. Яна ким билади дейсиз. Асосийси 1501 та мухлис факт бўлиб қолади!

Бу борада энг кўп томошабин яна Қўқонда кечган учрашувда кзатилди. Қўқонликлар бу борада ўтган мавсум ҳам етакчилик қилганди.

Умуман олганда 4-турнинг 6та ўйинига ҳаммаси бўлиб, 11680та томошабин қадам ранжида қилган.
Бу ҳар баҳсга ўртача 1946,6та мухлис демакдир!

Мухлислар ташрифи кимда қандай?
«Оқ-тепа» – «Косонсой» – 1:2. 115 томошабин.
«НБУ-Осиё» – «Хотира-79» – 2:0. 115 томошабин.
«Қўқон-1912» – «Обод» – 2:0. 7501 томошабин.
«Уз-Донг-Жу» – «Бунёдкор-2» – 3:1. 1125 томошабин.
«Чуст-Пахтакор» – «Пахтакор-2» – 1:0. 1323 томошабин.
«Локомотив-БФК» – «Истиқлол» – 1:1. 1501 томошабин.

4-ТУРДАН КЕЙИНГИ ВАЗИЯТ
 
 
ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НО
1Косонсой430110 - 469
2УзДонгЖу43018 - 539
3Қўқон-191242205 - 148
4Истиқлол42118 - 807
5Оқ-тепа42026 - 606
6Хотира-7942026 - 606
7НБУ-Осиё42025 - 506
8Обод42026 - 7-16
9Локомотив БФК41304 - 316
10Чуст-Пахтакор41034 - 7-33
11Бунёдкор-240133 - 7-41
12Пахтакор-240132 - 8-61

Тўпурарлар: Исроил Турсунов («ИстиҚлол») – 6, Абдураззоқ Жўраев («Косонсой») – 4, Дилшод Назиров («Косонсой»), Исломбек Исоқжонов («Хотира-79) - 3

ОСТОНАМИЗДАГИ УЧРАШУВЛАР
Бугун “шарқ” минтақасининг 5-тур ўйинларига старт берилади. Унда мухлисларга бир-биридан қизиқ кечиши таҳмин қилинаётган ўйинлар кутиб турибди. Хусусан Уйчи туманида “Хотира-79” – “Қўқон-1912” баҳси бугун жангавор курашларга бой руҳда ўтиши аниқ.

Турнир жадвалида бир хил очко жамғариб пешқадамлик қилаётган “Косонсой” ва “УзДонгЖу” жамоалари бугун Косонсойда ўзаро ҳисоб-китоб қилади.

Чемпионатда ҳануз ғалаба нималигини билмай келаётган “Пахтакор-2” эса бугун ўз майдонида “НБУ-Осиё”ни мағлуб этишга бор кучини ишга солиши аниқ.

Шунингдек “Истиқлол” – “Оқ-тепа” қарама-қаршилиги ҳам кескин ўтиши мумкин.

Мазкур турнинг яна икки ўйини эртага бўлиб ўтади.

5-тур. 24 апрель (пайшанба)
“Хотира-79” – “Қўқон-1912”
“Косонсой” – “Уз-Донг-Жу”
“Истиқлол” – “Оқ-тепа”
“Пахтакор-2”– “НБУ-Осиё”
25 апрель (жума)
“Бунёдкор-2” – “Чуст-Пахтакор”
“Обод” – “Локомотив-БФК”

Исломбек Рустамбеков тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика