UZ

Сўнгги янгиликлар

09:44Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум  0 09:20ПСЖ собиқ устози «Барселона»ни бошқариши мумкин  4 08:55Дилшод Раҳматов: «Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз. Мақсадимиз – чемпионлик!»  1 08:31Sofascore. Элдор Шомуродовнинг кечаги ўйини неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 08:07Ўзбекистон кубоги. Бугун 2-тур баҳслари давом эттирилади  0 07:43Осиё кубоги. Бугун Кувайтга қарши майдонга тушамиз  6 07:15U-23 Осиё кубоги. Хитой - Корея Республикаси 0:2  0 07:10U-23 Осиё кубоги. БАА - Япония 0:2  0 07:05U-23 Осиё кубоги. Таиланд - Саудия Арабистони 0:5   0 07:00U-23 Осиё кубоги. Тожикистон - Ироқ 2:4   0 06:55Серия А. "Кальяри" - "Ювентус" 2:2   1 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Файҳа" 3:1   0 01:48А Серия. "Кальяри" "Ювентус"га қарши ўйинда охирги дақиқалардаги автогол сабаб ғалабани қўлдан чиқарди. Шомуродов 79-дақиқада алмаштирилди  42 01:40Каземиро: "Анчелотти МЮга ўтаётганимни билиб, йиғлаб юборганди"   5 01:15U-23 Осиё кубоги. Ироқ Тожикистонни ишончли тарзда мағлуб қилди  0

Александр Волков: "Ўзбек футболи юзи учун ҳам ўйнадик" Янгиликлар

Александр Волков: "Ўзбек футболи юзи учун ҳам ўйнадик"

“Ал-Жаиш” – “Бунёдкор” учрашувидан кейинги матбуот анжуманида “қалдирғочлар” устозининг фикрлари қуйидагича бўлди:
- Ўйинолди матбуот анжуманида “Ал-Жаиш” ғалаба учун ўйнайди, деб айтиб ўтгандим. Аввало рақиб аъзоларининг бизга таклиф қилган ҳужумкор ўйини учун миннатдорчилик билдириб ўтаман. Ҳисобни ўйин стартидаёқ очдик. Бу эса арабларнинг янада тажаввузкор ўйнашига олиб келди. “Ал-Жаиш” ҳисобни тенглаштиришгач, рақиб таблодаги ҳисобга ишониб, ортда чекинди. Бу албатта жазосиз қолмади. Ғалабадан хурсандман. Ўйлашимча, “Ал-Жаиш”га Осиё Чемпионлар лигасидаги тажриба етишмади. Бизга эса, аксинча бу жиҳат қўл келди. “Бунёдкор”нинг ОЧЛда ёқимли анъанасини давом эттирганимиздан бахтиёрмиз.

- Айтингчи, ғалаба ниманинг ҳисобига қўлга киритилди, деб ўйлайсиз?
- Бизда иштиёқ кучли бўлди. Ишонч ҳам. Ўйиндан олдин футболчилар билан суҳбатлашганимизда биз нафақат “Бунёдкор” учун, балки бутун бошли Ўзбекистон футболи шаъни учун курашишга келишиб олгандик. Агарда ғалаба қозона олсак, бу юртимизнинг Осиё майдонларидаги юзи эканлигини жуда яхши ҳис этдик. Келаси йилги Осиё Чемпионлар лигаси квотаси учун ҳам ҳаракат қилдик. Юртимизда “Пахтакор”, “Локомотив”, “Насаф” каби клублар ҳам ОЧЛда иштирок этишга лойиқ. Ўйлайманки, келаси йилги ОФК Ўзбекистонга квоталар ажратишда эътиборлироқ бўлади.

- Ўйин Сиз ўйлаган режа асосида ўтдими ёки кутилмаган бурилишлар юз бердими?
- Футболда аввалдан бирон нимани режа қилиб бўлмайди. Биз ютишни истадик ва ғалаба қозондик. Бошқа нарса ҳақида ўйлашдан энди нима наф?
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика