UZ

15-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

Ушбу турда "Бухоро" ўз майдонида "Навбаҳор" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Мазкур баҳсда бухороликлар посбони Раҳимжон Давронов бир неча марта ўз жамоасини голдан қутқаришга эришди.

"Бунёдкор" Тошкентда "Сурхон"ни 3:0 ҳисобида таслим қилишида чап қанот ҳимоячиси ролида ўйнаган Санжар Қодирқуловнинг ҳиссаси катта бўлди. Эътиборлиси Қодирқулов учрашув сўнгги дақиқаларида гол уришга ҳам эришди.



"Пахтакор" Навоийда "Қизилқум"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этди. "Шерлар"нинг дастлабки икки голини ҳимоячилар уришди. Эътиборлиси Кримец ва Симич бир-бирига голли пас оширишди.

"Локомотив" ёзги трансфер ойнаси вақтида ўз сафига қўшиб олган Остон Ўрунов янги клубига тезда қўшилиб кетди. "Динамо" 2:0 ҳисобида мағлуб этилган баҳсда Ўрунов анчагина фаол бўлди. Айнан унинг рейдини меҳмонлар ҳимоячиси қўполлик билан тўхтатиши оқибатида ҳакам пенальти белгилади.



Бу тур "Сўғдиёна" Қўқонга сафар қилди. Жиззах клуби етакчиси Санжар Рашидов дастлабки сонияларда Иван Нагаевга ажойиб пас берди ва тезкор гол урилди. Санжар жамоасининг иккинчи голида ҳам иштирок этганини таъкидлаш лозим.

"Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Нурилло Тўхтасинов "Сурхон" билан учрашувда жуда яхши ўйнади. Майдон марказидаги чаққон ҳаракатлари туфайли "қалдирғочлар" йирик ғалабага эришишди. Унинг жамоадоши Жавоҳир Қаҳрамонов биринчи тайм ўртасида захирадан майдонга тушиб ўйиннинг боришини ўзгартириб юборди. Қаҳрамонов майдонга тушганидан икки дақиқа ўтиб ҳисобни очди. Иккинчи таймда унинг иккита ажойиб пасидан кейин шериклари иккита гол уришди.



"Бухоро"нинг 18 ёшли футболчиси Асадбек Собиржонов барқарор ўйнашда давом этмоқда. У "Навбаҳор" билан баҳсда шерикларидан ажралиб тура олди.



"Металлург" Қаршида 2:1 ҳисобида "Насаф"ни мағлуб этди. Ушбу ўйинда бекободликлар сафида иккала голни ҳам Баҳодир Пардаев ургани эътиборга молик.

"Пахтакор" "Қизилқум"ни Навоийда 5:0 ҳисобида мағлуб этишида Игорь Сергеев муносиб ҳисса қўша олди. Ҳужумчи иккинчи тайм бошида ва учрашув охирида гол уриб дубль расмийлаштирди.




Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
Яндекс.Метрика