RU

Последние новости

12:59"Арсенал" Артета билан шартномани узайтиради  2 12:40Сафонов ПСЖга ўтиши мумкин  1 12:24"Лацио" футболчиси Қатарга йўл олиши мумкин  0 12:03Родри "Реал"да Крооснинг ўрнини эгаллаши мумкин  3 11:30Бенземага Франциядан харидор чиқди  0 11:05Хаби Алонсо мавсумдаги илк мағлубиятдан кейин: "Бу оғриқли"  4 10:53"Реал" Крооснинг ўрнига кимни олиб келмоқчи?   6 10:32Лукман — Европа лигаси финалида хет-трик қайд этган тарихдаги иккинчи футболчи  1 10:10"Барселона" Фликни қачон бош мураббий сифатида эълон қилиши маълум  10 10:0166 ёшли Гасперини фаолиятидаги биринчи совринни қўлга киритди. У Европа лигаси тарихига ҳам кирди  6 09:04Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Ҳиндистон билан ўртоқлик учрашуви ўтказади  1 08:46"Челси" таклифини рад этган Германия терма жамоаси собиқ мураббий Испанияга боришни истамоқда   1 08:15Футзал. Бугун мавсумнинг сўнгги учрашувлари ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтади. Тадбирга Муниса Ризаева ҳам келади  0 07:50Адемола Лукман: "Бу кун ҳаётимдаги энг яхшиси бўлди"  5 07:26Про лига. Бугун Тошкент ва Нукусда учрашув бор  0

Зенан Займович: "Ўзбекистон Европа футболига яқинлашиш учун яхши йўлда" Новости

Зенан Займович: "Ўзбекистон Европа футболига яқинлашиш учун яхши йўлда"

"Сўғдиёна" учун ўтган тур муваффақиятли келди, дейишимиз мумкин. Жамоа "Қизилқум"дан устун келди.

Шу тариқа, "бўрилар"нинг 17 учрашувдан иборат ғалабасиз сериясига якун ясалди. Бошкович шогирдлари сўнгги бор ўтган йилнинг августида "Динамо"ни таслим этганди. Ғалаба голини эса жамоанинг босниялик ҳужумчиси Зенан Займович урди. Мазкур учрашувдан сўнг европалик форварднинг фикрлари билан қизиқдик. 

Согдиана

Дзенан Займович - 73'

Суперлига. Тур 7

22/04/2023, 17:00

0
:
1
Завершен

Кызылкум

45'
90'
36'  Санжар Шоахмедов
71'  Элер Орифов (Бобурбек Юлдашев)
71'  Хислат Халилов (Даниэл Насриддинов)
73'  Дзенан Займович
73'  Даниэл Насриддинов
78'  Миржалол Абдумуталов (Искандар Шайкулов)
78'  Джасур Хасанов О (Улугбек Абдуллаев)
84'  Даниэл Насриддинов
90'  Санжар Шоахмедов (Аюбхон Номанов)
19'  Ифеанйи Ифеанйи
29'  Муродбек Рахматов
31'  Муродбек Рахматов
53'  Шерали Джураев
72'  Джасур Холтураев (Олег Толмасов)
82'  Ислом Кенжабоев (Виктор Мбаома)
82'  Шерали Джураев (Ислом Тошпулатов)
90'  Ифеанйи Ифеанйи

- Зенан "Қизилқум" билан учрашув ҳақидаги таассуротларингиз билан ўртоқлашсангиз...

- Биз учун узоқ кутилган ғалаба бўлди, деб ўйлайман. "Қизилқум" билан учрашувда кўпроқ гол уришимиз мумкин эди. Муҳими ортга жуда муҳим 3 очко билан қайтдик. 

- Аввалги мураббийга нисбатан Бошкович бошқарувида ҳаракатларингиз ўхшаяпти. Кетма-кет иккита учрашувда гол урганингиз мисол...

- Фақат мен эмас, бутун жамоа муваффақиятсизликка учраганди. Бу ҳам футболнинг бир қисми. Ҳаракатларим жамоага ёрдам бераётганидан хурсандман. Тўхтаб қолиш ниятимиз йўқ. Жамоани қуйи ўринлардан олиб чиқиб кетишимиз керак эди.

- Одатда биргина ғалаба кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. "Сўғдиёна"дан навбатдаги ўйинларда ҳам ижобий натижа кутиш мумкинми?

- Эндиликда ҳаммаси яхши томонга ўзгаришига юз фоиз ишонаман. Футболда энг муҳими руҳий томонлама тикланиш. Ғалаба ишончимизни оширади. Кейинги ўйинларда бошқача "Сўғдиёна"ни кўришингиз мумкин.

- Европа мамлакатларида ўйнаган футболчи сифатида Ўзбекистон Суперлигасини қайси давлат чемпионатига қиёслаш мумкин?

- Лигаларни бир-биридан таққослаш жуда қийин. Лекин Ўзбекистон Европа футболига яқинлашиш учун яхши йўлда. 

- Футболдан ташқари вақтларда Жиззахда зерикиб қолмаяпсизми? Айнан нима сизни кўпроқ қизиқтирмоқда?

- Кинолар кўраман, китоб мутолааси билан шуғулланман. Умуман олганда доим бандман, зерикишга вақт йўқ.

- Жамоадаги энг яқин дўстингиз ким?

- Сердер Сердеров ва Тарик Исич.

Автор : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика