RU

Последние новости

18:14Диарра "Валенсия" билан музокара ўтказди0 18:14Л. Диарра провёл переговоры с «Валенсией»0 17:43Футболда содир бўлган 10 та устоз-шогирд можароси (2-қисм)5 17:32Кубок АФК-2017. Узбекский футболист будет играть за команду из Таджикистана0 17:26Футзал. Олий лига, 3-тур, 5-кун. "Когон" - "Пахтакор" 4:10 17:12Товарищеская игра. "Навбахор" - "Металлург" 2:30 17:12Дилшод Жабборов: “Навбаҳор” олдига совринли ўринларни қўлга киритиш вазифаси қўйилган”7 17:12Конте: "Ҳар сафар Коста "Челси" сафида майдонга тушганида, у борини бериб ўйнайди"1 17:12Конте: каждый раз, когда Диего Коста играет за «Челси», он отдаёт всего себя0 17:07ОЧЛ-2017. "Локомотив"нинг рақиблари ғалаба қозонди0 16:55Элдор Хошимов: "Бизга омад ва озгина тажриба етишмаяпти"0 16:51"Навбаҳор": Ёшларимиз ғалаба қозонишди2 16:45"Ливерпуль" - "Суонси". Таркиблар маълум13 16:41Льорис: "Виллаш-Боаш ва Шервуд даврида "Тоттенхэм" тартибсиз ҳолатда эди"1 16:41Льорис: при Виллаш-Боаше и Шервуде в «Тоттенхэме» был бардак0

12 янв 15:44
Новости

"Тоттенхэм"нинг янги стадиони ҳақида (ФОТО+Видео)

Футбол - жуда катта фойда олиб келувчи ўйин, бошқачароқ айтадиган бўлсак, бизнес.

Бугунги кунда дунёнинг етакчи клублари турли хил йўллар билан даромад манбаларини кўпайтириб боришмоқда. Клуб даромадини оширувчи йўллардан бири жамоа стадиони сиғимини оширишдир. Лондоннинг "Тоттенхэм" жамоаси янги стадион қуришни қўшимча фойда учун навбатдаги қадам сифатида ташлади. "Шпорлар"нинг айни пайтдаги уй ареналари ҳисобланган "Уайт Харт Лейн" 36310 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Янги қурилаётган иншоот эса 61461 мухлисга мўлжалланган. Қурилиш ишлари аллақачон бошлаб юборилган.

2015 йилнинг июль ойида "Тоттенхэм" Америка футбол лигаси (НФЛ) билан 10 йиллик шартнома тузгани борасида расман эълон қилди. Ушбу шартноманинг асосий бандларидан бирида ҳар йили НФЛнинг иккита ўйини "Тоттенхэм"нинг янги стадионида ўтказилиши кўрсатилган. Ҳа, лондонликларнинг янги ареналари футбол ва америка футболи учрашувлари учун мўлжалланган бўлади. Демак, 2018 йилдан бошлаб 10 йил давомида ушбу майдонда НФЛнинг 20та учрашуви ўтказилади.



Даниэль Леви ("Тоттенхэм" кенгаши раиси): "Бизда иккита майдон бўлади. Суньий қопламали майдон НФЛ ўйинлари учун, табиий чимли майдон эса футбол беллашувларига мосланади. Бу ҳолат бизни бир қатор ортиқча муаммолардан қутқаради. Албатта, қурилиш футбол учрашувларини ўтказиш шароитларини ёмонлаштирмайди".

Ушбу лойиха учун туманда 3 ярим минг иш жойи ташкил этилди. Стадионнинг қурилишига 450 миллион фунт стерлинг атрофида маблағ сарфланиши кўзда тутилган. Лекин, қатор қўшимча ҳаражатларни ҳам қўшса, арена 750 миллион фунтга тушиши мумкин.

Кўриб турганингиздек, Лондон клуби учун ҳаммаси ажойиб тарзда давом этмоқда. Лекин, бу жараён бош мураббий Маурисио Почеттинони бироз ҳавотирга солиб қўйди.

Маурисио Почеттино ("Тоттенхэм" бош мураббийи): "Бу ҳақиқат, стадион қурилиши бизнинг янги футболчиларни сотиб олиш имкониятларимизни чеклаб қўяди. Бундай ҳолатда, "Манчестер Юнайтед", "Челси", "Манчестер Сити", "Арсенал", "Ливерпуль" каби жамоалар бизга нисбатан устунликка эга бўлишади. Лекин, бу бошқа тарих. Етакчи клублар билан рақобатбардош ҳолатда қолишимиз учун ақлли қарор қабул қилишимиз зарур".

"Тоттенхэм" янги стадионга 2018 йилда кўчиб ўтади, 2017-2018 йилги мавсумни клуб "Уайт Харт Лейн"да эмас бошқа стадионда ўтказади.

"Тоттенхэм" янги стадионининг 3D макети

TAS-IX


Янги стадионда трибуна остига кириб кетадиган ҳаракатланувчи майдон бўлади. Унинг ишлаш принципи:

 

Янги стадион қурилиш ишларининг кетма-кетлиги:

2015 йил, Март:

2016 йил, июль:




Хориж манбалари асосида Толибжон Қосимов тайёрлади

Рейтинг: +24   

Комментарии

+3   
12 янв 15:50:54
Robben_0101
Qoil, gap yo'q
+1   
12 янв 21:07:18
Shakhzod☆Real☆Nasaf♡♡
BU MAYDONLAR NIMA BO'LIBDI BIZDA TIQQILIB YOTIBDI MASALAN 1-LIGADA HAR BITTA JAMOADA 2 TADAN BOR !
+1   
12 янв 16:54:50
Robben_0101
zato stadion manzili ozgarmasakan)
+1   
12 янв 16:16:19
REAL,,NORIN
Yangisini qurip tugatish uchun eskisini malum qismini buzishi keragakanda bular Bobomiz ISLOM KARIMOVNI gaplarini eshitishmaganda yangisini qurmayturip eskisini buzma! E axmoqlar
   
12 янв 21:53:12
Shoxruh
BIZNI STADIONIMIZNI KELIB KURISHSA YU KECHIRASIZ MARKAZIY STADION BUYODKORMI BOSHQA STADION YUMI SLADA DIYDI ILAR.....QOYIL QOLISH KERE FAQAT QOYIL URGAN STUDENT....
   
12 янв 21:18:48
Жавахир Элнур
О
   
12 янв 20:40:15
Californication
Paxtakor stadioniniyam shunaqa qurish kere!
   
12 янв 16:53:58
omadli
Ичидан қаралса Эмирайтсага ўхшайди экан
   
12 янв 16:31:43
Rendolf
Paxtakor stadionini sal kichigikan
< посмотреть последние новости

Лучшее за неделю

Арманистонга қарши ўртоқлик ўйини бекор қилинди
Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 12 февраль куни Анталия шаҳрида... 165
ФИФАдагилар зерикиб қолишдими? Улар сариқ карточка ва офсайдларни бекор қилишмоқчи
ФИФА техник директори Марко ван Бастен офсайд ва сариқ карточкалардан ... 87
Olamsport: Australian Open. Истомин сенсацион тарзда Жоковични таслим қилди!
Australian Open мусобақасининг илк босқичидан муваффақиятли ўтиб... 60
Испания кубоги. 1/4 финал. «Реал» дастлабки ўйинда «Сельта»га ютқазди
Испания кубоги 1/4 финали дастлабки учрашувида «Реал» ўз майдонида... 57
������.�������

Нажмите "Нравится",
чтобы читать CA на Facebook