RU

Швайнштайгер: "Де Хеага Нойер бошқа даражада эканлигини айтганимда хафа бўлганди" Новости

Швайнштайгер: "Де Хеага Нойер бошқа даражада эканлигини айтганимда хафа бўлганди"

Германия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони, "Манчестер Юнайтед"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Бастиан Швайнштайгер "Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид де Хеа билан рўй берган ҳолат ҳақида гапирди.

"Мен "Манчестер Юнайтед"га илк бор ўтганимда, де Хеа: "Менга айтинг-чи, мен Нойердан яхшироқманми?" деб сўради. Мен: "Йўқ, ундай эмас. У бошқа даражада", дедим. 

Давид ғазабланди, лекин мен нима учун шундай деб ўйлаётганимни тушунтирдим. Де Хеа ҳар сафар омадли ўйин ўтказганида, менга яна шу саволни берди, лекин мен ўзгарувчан эмасдим", – деди Швайнштайгер.

Швайнштайгер 2015 йилдан 2017 йилгача "Манчестер Юнайтед"да ўйнаган, шундан сўнг "Чикаго Файр"га ўтган ва икки йилдан сўнг профессионал фаолиятини якунлаган. "Қизил иблислар" лагерига ўтишдан олдин немис 15 йил давомида "Бавария" рангларини ҳимоя қилган.

Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика