RU

Последние новости

14:47Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Тожикистондан устун келди ва бронза медалларини қўлга киритди  19 14:41"Интер" — "Торино". Чалханоглу, Тюрам ва Лаутаро асосий таркибда  0 14:00ҚПЛ. Яхшибоев ва Умаров ҳаракат қилаётган "Ордабаси" "Елимай меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  0 13:44Ўзимизнинг карикатура. Чиқиш эшиклари калити Бабаяннинг қўлида  16 12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  19 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  7 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  7 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  34 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  23 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  12 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  28 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор" Новости

Шуҳрат Қурбонов: "Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор"

Про-лиганинг 3-туридан ўрин олган "Шўртан" - "Дўстлик" (2:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Шуҳрат Қурбонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биз учун оғир ўйин бўлди. "Шўртан" яхши жамоа экан. Бизда қизил карточка бўлиб қолди. Шу ҳам ўйин натижасига таъсир кўрсатди деб ўйлайман.

- Биринчи гол ижтимоий тармоқларда супер гол сифатида баҳоланаяпти. Бу вазиятда дарвозабоннинг айби борми ёки ҳимоячилар хато қилдими?

- Бу вазиятда бир кишини айблаш нотўғри. Ҳужумчи нотўғри жой танлаб тўпни ололмай қолди. Дарвозабон бунақа зарбани кутмаганди. Ҳар доим вазиятларга тайёр туриш керак. Бу гол учун аниқ кимдир айбдор демаган бўлардим.

- Дарвозабон Жамолиддин Ҳикматов қизил карточка олгач, нималарни ўзгартиришга мажбур бўлдингиз?

- Бир киши кам бўлиб қолгач, рақибда ҳужум қилиш учун кўпроқ бўш худудлар пайдо бўлди. Ҳисобни тенглаштириш учун олдинга ўтдик, лекин бир киши кам бўлганимиз барибир ўз таъсирини кўрсатди.

- "Дўстлик"да бош мураббий масаласи қачон ҳал бўлади?

- Сизда нотўғри маълумот. Бизда бош мураббий бор. Оилавий сабаб туфайли сафар ўйинларига ҳозирча кела олмаяпти.

- "Дўстлик"нинг салбий натижаларига нима сабаб деб ўйлайсиз?

- Ўтган турда ҳам айтиб ўтгандим, бизнинг машғулотлар сунъий қопламали майдонда кечаяпти. Шу сабаб бўлиши ҳам мумкин. Мураббийлар штаби мағлубиятли ўйинлардан кейин футболчиларга ишонч ва руҳият беришга ҳаракат қиламиз.

Рейтинг: +1   

Комментарии

   
27 мар 21:07:25
Jamshid Abdusamadov
Тажрибали химоячи ярим химоячи хужумчи керак. Айникса уртага тажрибали уйинчи керак
championat.asia
Яндекс.Метрика