RU

Последние новости

11:30"Барселона" АПЛ клубининг Рафинья бўйича 60 миллионлик таклифини рад этди  0 11:12“Transfermarkt”. Ўзбекистон Осиё кубогидаги энг қиммат терма жамоа  6 10:48«Байер» ёзда бир нафар етакчисини сотади. Нега?  1 10:00Sofascore. Ҳожимат Эркиновнинг кечаги ҳаракатлари неча баҳога баҳоланди?  0 09:37Ўзбекистон кубоги. ОКМК "Арал академия"ни ўз майдонида қабул қилади  2 09:14«Бу шармандалик». Почеттино «Челси» футболчилари пенальти тепиш учун кечган жанжал ҳақида гапирди  12 08:50Ўзбекистон ОТЖ сардори Осиё кубогига тайёргарлик ҳақида фикр билдирди  13 08:34Осиё кубоги U-23. Энг қиммат футболчилардан тузилган рамзий терма жамоа  9 08:30U-23 Осиё Кубоги. Австралия - Иордания 0:0   0 08:25U-23 Осиё Кубоги. Қатар - Индонезия 2:0   0 08:20Туркия чемпионати. "Аланяспор" - "Галатасарай" 0:4   0 08:15АПЛ. "Челси" - "Эвертон" 6:0   0 08:09Расман: Криштиану Роналду нечта ўйинга четлатилгани маълум  15 08:00Серия А. "Аталанта" - "Верона" 2:2   0 07:45ЕЧЛ. Чорак финал жавоб учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум. «Ман Сити» — «Реал» баҳсини италиялик рефери бошқариб боради  9

Шерзод Райимжонов: "Мурод Бобожонов "Локомотив"га 6 ойга ижарага берилди" Новости

Шерзод Райимжонов: "Мурод Бобожонов "Локомотив"га 6 ойга ижарага берилди"

Фарғонанинг "Нефтчи" клуби техник директори Шерзод Райимжонов бугунги трансфер ва жамоадаги янгиликлар ҳақида интервью берди.

"Ўзбекистон чемпиони "Локомотив" клуби Мурод Бобожонов борасида расмий таклиф билан чиқди. Жамоа тўпурари Темурхўжа Абдухолиқов Қатар клубига ўтиб кетгач, "темирйўлчилар" ўз сафига ўзбекистонлик ҳужумчини қўшиб олишга қарор қилишди. Шу боис "Нефтчи" клуби Бобожоновни 6 ой муддатга ижарага берди. Агар футболчи ўзини кўрсата олса келишув яна узайтирилиши мумкин.

Хабарингиз бор, "Локомотив" клуби Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади. Айнан шу сабабли биз ҳужумчимизни ижарага беришга рози бўлдик. Футболчи "Локомотив" сафида ўзини кўрсатса Ўзбекистон терма жамоасига ҳам чақирув олиши мумкин.

Мурод Бобожонов ҳуқуқий жиҳатдан "Нефтчи" клубига тегишли ва 2 йиллик шартномаси мавжуд. Бу трансфер орқали "Нефтчи" сафидаги ёш футболчиларда ҳам қўшимча стимул пайдо бўлди. Яъни Бобожонов мисолида улар келажакда халқаро мусобақаларда иштирок этишга ишончлари ортди.

"Нефтчи" футбол клуб сиёсатига кўра таркибга бир қатор фарғоналик ёш футболчилар жалб қилинмоқда. 1998-2000 йилларда туғилган маҳоратли ва қобилиятли ўйинчилар кўрикдан ўтказилмоқда.

Бобожонов ижарага берилгач "Нефтчи" клуби тезкорлик билан янги ҳужумчи қидириш ишларини бошлаб юборди. Бугун Фарғона футболи тарбияланувчиси ҳисобланган Мўйдин Мамазулумов "Нефтчи" сафига қўшиб олинганини расман маълум қиламиз.

Бундан ташқари "Нефтчи" бош мураббийи Андрей Фёдоров айни пайтда Москвада бўлиб турибди. Мураббий у ерда легионерлар билан музокара ўтказади. Агар барчаси яхши ўтса яқин орада "Нефтчи" сафида маҳоратли легионерлар пайдо бўлиш эҳтимоли мавжуд", - дейди Райимжонов championat.asia сайтига берган интервьюсида.

Нарзулла Сайдуллаев ёзиб олди


Сайтимизнинг Facebook даги саҳифаси - facebook.com/championat.asia

Рейтинг: +8   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика