RU

Последние новости

08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  0 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  2 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  4 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  0 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  0 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  0 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  23 02:00АПЛ. "Ман Юнайтед" 20-ўриндаги "Шеффилд"ни қийинчилик билан мағлубиятга учратди  32 00:50Тебас яқин келажакда Ла Лига ўйинлари АҚШда ўтказилишини маълум қилди  5 00:35Франция. ПСЖ "Лорьян"дан устун келди ва чемпионлик масаласини деярли ҳал қилди  2 00:22Breaking: Хави "Барселона"да қолишга қарор қилди!  26 23:54"Реал Мадрид" "Милан" ҳимоячисининг трансфери устида ишламоқда  0

Санжар Шоаҳмедов: “Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг голи жамоага ғалаба келтирди” Новости

Санжар Шоаҳмедов: “Темурхўжа Абдуҳолиқовнинг голи жамоага ғалаба келтирди”

Кеча Қатар юлдузлар лигаси 17-тур учрашувлари ўтказилди.

Унда ҳамюртларимиз бўлмиш Темурхўжа Абдухолиқов ва Санжар Шоаҳмедов тўп тепадиган “Ал-Сайлия” ўз уйида “Умм-Салал” жамоасини қабул қилиб ҳужумчимиз Темурхўжа Абдухолиқовнинг голи эвазига 3 очкони қўлга киритди. Ушбу баҳсда Санжар Шоаҳмедов ҳам фаол иштирок этди. Баҳсдан сўнг Шоаҳмедов илк учрашувдаги таассуротлари ҳақида фикр билдирди.

“Ал-Сайлия” сафидаги илк учрашувимизни “Умм-Салал” жамоасига қарши ўтказдик ва кичик ҳисобда ғалаба қозондик. Ушбу баҳсда Темурхўжа Абдухолиқов рақиблар дарвозасини пенальтидан ишғол қилди. 11 метрлик жарима тўпини эса ҳимоячимиз ишлаганди. Биз учун ушбу жамоадаги илк ўйинимиз бўлгани учун бироз қийинчилик бўлди.

Секин-аста жамоага мослашиб оляпмиз. Кечаги ўйиндан яхши таассуротлар қолди. Ушбу баҳсда мен 70 дақиқа майдонда ҳаракат қилдим. Ўйин якунига етганидан сўнг мураббийлар штаби ғалаба билан барчамизни табриклади. Рақиб жамоа бизга қарши яхши ўйин кўрсатди. Ҳеч кимда ҳеч қандай жароҳатлар йўқ, ҳозирча барчаси яхши.

Учрашувда футболчилар билан бир-биримизни тушуниб ҳаракат қилдик. Кейинги баҳсни 26 январь куни “Ал-Шахания” жамоасига қарши ўтказамиз”, - дейди “Ал-Сайлия” футболчиси Санжар Шоаҳмедов.

Жаҳонгир Сотволдиев


Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика