RU

Последние новости

20:07"Андижон" - "Пахтакор" 0:2 (матнли трансляция)  84 19:58Бобир Абдихолиқов деярли 4 йилдан сўнг Суперлигада гол урди  1 19:43Бруну Фернандеш бошқа клубга ўтиши мумкин  0 19:15"Насаф" — "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  21 19:00ҚПЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Шахтёр"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 17:37"Ливерпуль" Бразилия терма жамоаси ўйинчиси учун курашга қўшилди  1 17:08"Севилья"га янги бош мураббий тайинланди  0 16:34"Реал" ва Мбаппе барча ҳужжатларни имзолашди, Килиан – "Мадрид" ўйинчиси (Фабрицио Романо)  18 16:12"Пахтакор" 2020 йилдан буён сафарда"Андижон"ни мағлуб эта олмаяпти  12 15:59"Насаф" ўз майдонида 2018 йилдан буён "Локомотив"ни юта олмаяпти  9 15:56Холанднинг "Манчестер Сити"даги келажаги маълум  2 15:27"Боруссия" "Манчестер Юнайтед" билан музокаралар олиб боради  0 14:58Кьеллини Евро-2024 фаворитларини айтди  0 14:12Роналду икки юлдуз билан музокаралар олиб бормоқда, улар ким эканлиги маълум  7 13:32Родриго "Реал"дан кетиши ҳақидаги саволга жавоб берди  2

Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман" Новости

Самвел Бабаян: "Бугунги футбол байрамида биз ғолиб бўлдик. Бундай дербиларда катта бўлганман"

Суперлиганинг 8-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Нефтчи" (1:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Самвел Бабаян матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда барча мухлисларимизни ғалаба билан табриклайман. Наманганда ҳозир катта байрам. Бу бизга каттароқ босим юклади. Байрам кунлари ғалаба қозонишимиз шарт эди. Бугун трибуналар тўлди. Тўлиқ стадиони ОЧЛ плей-офф баҳсларида ҳам кўрмадим, тўғриси. "Нефтчи" мухлисларига ҳам раҳмат. Улар жамоасига бўлган муҳаббатни намойиш этишди. Йигитларга катта раҳмат. Биз ўз вазифамизни уддаладик. Доим ғалаба ва хурсандчилик бўлсин.

- Бугунги туғилган кунингиз билан табриклайман. Руслан Жиянов ўйинга ўзгача чирой қўшди. Уни эртароқ майдонга туширишнинг иложи бормиди?

- Ўтган учрашувлардан сўнг ҳам айтиб ўтгандим. Жияновни секин асталик билан асосий таркибга қўшяпмиз. У асосий таркиб футболчиси. Биз Русланни атайлаб энг фойдали вақтда майдонга туширишни режа қилгандик ва шундай ҳам бўлди. У бугун яхши ўйин ўтказди. Унинг позициясида ўйнайдиган футболчилар ҳужумда кўп вазиятлар яратмаган бўлиши мумкин, аммо улар жамоага катта фойда келтирди. Ҳимояда кўп меҳнат қилишди. Афсуски, Жиянов каби футболчимиз битта дона. Майдонга тушиши билан ўйинни кучайтира оладиган футболчилар сони жамоамда кўпроқ бўлишини истардим. Аммо ҳозирча бори шу. Бугун ҳужум чизиғида янада кўпроқ ўзгаришларга қўл уриш ниятим бор эди. Жиянов майдонга тушди ва ўз вазифасини аъло даражада бажарди.

- Авваламбор туғилган кунингиз билан табриклайман. Ўтган мавсум "Навбаҳор" жамоасида сифатли захира йўқлиги сабабли кўп панд еганди. Жамоа жорий мавсум бир нечта тажрибали футболчиларни ўз сафига қўшиб олди. Сиз ҳозиргина ҳужумга ёрдам бера оладиган ўйинчиларни кўпроқ майдонга тушириш истаганингиз борлигини, аммо муносиб номзодлар камлигидан нолидингиз. Сизнинг фикрингизча Сиаваш Ҳақназарий етарлича маҳоратга эга эмасми? Захирада Ҳақназарийдек креатив ва тажрибали футболчи бор, бироқ сиз захира ўриндиғига яхшироқ футболчилар кераклигидан нолимоқдасиз.

- Сиз қайси ташкилотдансиз? Блогермисиз ёки журналист? Мен икки хил тенг таркибга эга бўлишни истайман, аммо бизда бундай эмас. Рақибимиз бугун 5та ўзгаришга қўл урди ва 4та ўзгариш ҳужум чизиғида рўй берди. Менга бундай имконият йўқ. Фақатгина статистика учун ўзгариш қилиш нотўғри. Майдонга тушган янги футболчи ўйинга сифат қўшиши керак. "Навбаҳор"нинг ўйинларини кўрсангиз, ким захирадан ўйинга қўшилиб жамоага ёрдам бераётганини билиб оласиз. Мен ўзимдан ўзим бундай қарорга келмайман. Мен фактларга асосланиб қарор қабул қиламан. Таркибни танлашда бир нечта жиҳатларга эътибор бераман. Машғулотларда ким қандай ўйин намойиш этаётганини кўраман ва шундан келиб чиқиб қарор қабул қиламан. Бугунги учрашувда Искандеров, Табатадзе, Исмоиловлар тўпсиз кўп меҳнат қилишди ва шу сабабли кўп куч йўқотишди. Бугун осон ўйин бўлгани йўқ. Мен захирамизда 4-5та кучли футболчига эга бўлишни истайман, аммо ҳозирча бунинг иложи йўқ.

- Биринчи ва иккинчи бўлимда яққол вазиятлар яратилди, аммо вазиятлардан фойдаланиш яна оқсамоқда. Жамоадан қанчалик кўнглингиз тўлмоқда? Жорий мавсумда "Навбаҳор"нинг чемпионлик имкониятларини қандай баҳолайсиз?

- Келажак ҳақида гапирмайлик. Ҳозирги ҳолат бўйича ҳаракат қилишимиз керак. Эндигина 7-тур якунланди. Олдинда ўйинлар жуда кўп. Жамоадан тўлиқ кўнглим тўлмоқда. Бугун тўпсиз ҳам жуда яхши ҳаракатландик. Ҳужумдаги вазиятлар ҳақида гапирадиган бўлсам, бугун кўп вазият яратдик. Вазиятни якунлаш бўйича бироз омадимиз келмади. Стандартлардан ҳам вазиятлар ярата олдик. Рақиб жарима майдончасига ичида агрессивроқ ўйнашимиз керак эди. "Нефтчи" ўз жарима майдончасида 9 киши бўлиб ҳимояланди. Лекин биз барибир вазиятлар яратишда давом этдик ва ўйин сўнгида гол урдик. Ҳаракат ва иштиёқ якунда ўз мевасини берди. Биз кўпроқ гол уришни мақсад қилгандик.

- "Навбаҳор" бош мураббийи сифатида ишлаётганингиздан бери "Нефтчи" жамоасига мағлуб бўлмадингиз. Бунга сабаб фарғоналикларни яхши ўрганганингизданми?

- 1995 йиллари икки жамоа ўртасида даҳшатли дербилар бўлиб ўтарди. Мен ўша вақти ёш йигитча эдим. 1996 йили эса биз чемпионликни нишонлагандик. Ҳозир эса замон бошқача. "Навбаҳор" - "Нефтчи" тўқнашувлари ҳар доим қизиқарли кечган. Ўша вақтлари стадионлар тўлар эди. "Пахтакор"да ҳам деярли 15 йил ишладим ва ўша вақтлари "Нефтчи"га қарши кўп тўқнаш келганман. Даҳшатли жанглар гувоҳи бўлганман. дербилар мени катта қилди. Бундай мухлислик барчага қўшимча жавобгарлик юклайди. Бугун футбол байрами бўлди. Наманган шаҳридаги байрам билан барчани яна бир бор табриклайман.







Рейтинг: -9   

Похожие новости

Комментарии

+12   
19 мая 23:26:10
AcmilanAxcha
Ўзбекистон Футбол Ҳакамлар Маркази матбуот хизмати “Навбаҳор” ва “Нефтчи” жамоалари ўртасидаги баҳсли пеналти бўйича учрашув назоратчисининг хулосасини маълум қилди.

“Навбаҳор” - “Нефтчи” ўйинининг 90+1-дақиқасида меҳмонларнинг 9-рақамли футболчиси Ҳ. Норчаев рақиб жарима майдонида кескин қаршиликка учради. У тўп учун курашаётган бир вақтда наманганликлар ҳимоячиси томонидан зарарсизлантирилди. Бу вазиятда мезбонлар вакили тўпга рақибидан биринчи етиб борган ва тўп учун ҳаракат қилган", - дейилади ЎзФҲМ хабарида.
+10   
19 мая 23:22:56
Nozimjon Nurmatov
Андижон ва Навбахор таквими бир хил экан бундан олдинги турда Сўгдиёнани ўз услубида ютганди энди Нефтчи Андижондан қандай очко олган бўлса шундай услубда мағлуб этилди хурматли Фаргона мухлислари ўтган турда Азиз Асимовни ёмонламадилар Андижонга биринчи голда дарвозабонга халақит қилганди нефтчи ўйинчиси энди мард бўлилар Нима бўлса хам водий жамоаси биринчи ўринда Навбахор мухлисларини табриклеман лекин Бабаянни эмас бу мураббий Навбахорга мос эмас яхши мураббий олиш керак
+7   
19 мая 23:40:57
Logistika
Навбахор мухлисларини тоза ғалаба билан табриклайман, пенальти хақидагимиш мишлар емади. Водийнинг турли бурчагидан Наманганга келган ашаддий футбол мухлисларига катта рахмат, айниқса Нефтчи мухлислари яхши таассурот қолдиришди. Нефтчини хам кейинги уйинларида омад тилайман, бугун омад Навбахор томонида экан
+6   
20 мая 00:00:21
Bahtiyor Boymatov
Navbahor yutdi 3 achko olindi endi befoyda negativchilaga sabr ????????????
Orqadi achishayotgan negativchila bitta fastun gel olib orqaga surtab olila ????????????????
+5   
20 мая 00:13:12
AcmilanAxcha
Ответ на комментарий пользователя Фарход Абдуллаев
Дустим кутларга атайлаб Кут хакам жунатилади хафа буменг бундан! Токи Футбол рахбарлари орасида Кут пул ищлачувлар рахбарлик кидали Один Ахмедовга Эрматов га ухшаганхоингар йук бумиди хеч качон Узбекистонда ривожланиш булмайди!
Men sizni tushunmadim. Kimni kut deyapsiz. Agar siz aytayotgan odamlar shunchalik yomon bo',lsa. Unda o'zingiz ularni o'rniga boshliq bo'ling.
+5   
20 мая 00:03:12
Bahtiyor Boymatov
Navbahor yutdi 3 achko olindi endi befoyda negativchilaga sabr

Orqasi achishayotgan negativchila bitta fastun gel olib orqaga surtab olila)))))
+3   
20 мая 01:53:49
abdimobile Abdimobilevich
Tug'ilgan kuningiz muborak bo'lsin, Samvel Vyacheslavovich! Umringiz uzoq bo'lsin! Men Navbahor muxlisi emasman! Men 2013 13-maygacha Neftchi-Farg'ona muxlisi edim! Hozir hech qaysi jamoaga muxlis emasman!
+3   
20 мая 00:04:07
Kushon77
Яна бирбор айтаман навбахор итариб куйди тамом ифлос негатиф мугулавлодлар бошка гап йук.
+3   
19 мая 23:48:24
Muzaffar
Ответ на комментарий пользователя Фарход Абдуллаев
Дустим кутларга атайлаб Кут хакам жунатилади хафа буменг бундан! Токи Футбол рахбарлари орасида Кут пул ищлачувлар рахбарлик кидали Один Ахмедовга Эрматов га ухшаганхоингар йук бумиди хеч качон Узбекистонда ривожланиш булмайди!
Чичкок
+3   
19 мая 23:23:57
Туйгун
Бу Бабаян футболни ичида юриб анча тажрибаси ошиб бормокда майли Навбахорда бир умр ишласа хам факат терма жамоага кайтмаса булгани
+2   
20 мая 02:20:57
И.М.
Навбахор мухлисларига галаба муборак тоза уйин сунги дакикадаги Нефтчини вазиятни курдинглар Филип Иванович тоза уйнабди биринчи тупга тегиниб угловойга чикариб юборибди бундай вазиятда пенальти куйилмайди биринчи булимда хам Нефтчи химоячиси Хусниддин Гофуров кулига туп тегди лекин ундай вазиятда пенка куйилмайди шу вазиятни Навбахор мухлислари обсуждат килмаяпти айбни Нефтчи узидан кидирсин негаки сунги уйинларига этибор берсангиз сунги сонияларда туп утказиб маглубият ёки дурранг уйнаяпти консестрацияни ушлай олмаяпти
+2   
20 мая 00:02:02
Muzaffar
Ответ на комментарий пользователя Uz paxtakor Uz
Хакам чичиб куйди бу энди тарих. Азиз асимовди хечким хештима килолмеди чунки хамма котталар шерикде
Айникса Пахтакор
+2   
19 мая 23:38:51
Nozimjon Nurmatov
Ответ на комментарий пользователя Садриддин Тўланбойев
Сиз яхшиси ўша вазиятни такрор такрор кўриб футбол тушунчаларига эга бўлиб кейин ёзинг
Билишимча футболни сиздан яхши тушунаман худо хохласа бир кўришиб футбол хақида сухбатлашамиз телефонизи ёзиб юборинг
+2   
19 мая 23:35:48
O'ktamjon
Ответ на комментарий пользователя Vodiy N1
Судя билан бирга голибмиз дегин баба яга
Futbolni tushinmasang bunday negatif yozib yig'lamaaaa...!
+1   
20 мая 06:17:25
Dima
Namanganliklar shuni murabbiy qilib olib yurishubdi. Yoqotinglarey. Uyat. Yana bu Lobanovni xam olib kelibdi ozi bilan. ( Asimov otgan yilgi Buxoro - Neftchini xam rasvo qilgan.)
championat.asia
Яндекс.Метрика