RU

Последние новости

00:58"Барселона" пул билан муаммолар сабаб Фликдан камроқ маошга рози бўлишни сўради  1 00:04Максим Шацких: "Бош ҳомийимиз ўз ҳисобидан ҳакамларга техника ва камера олиб бериш истагини билдирди, аммо таклиф рад этилди"  14 00:00Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Бетис"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  1 23:16"Ал Айн" — ОЧЛ ғолиби!  29 23:05Рўзиқул Бердиев: "Бугун биз кўп куч йўқотдик"  17 23:03Вадим Абрамов: "Насаф" яхши жамоа, аммо биз бу ўйинни очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз"  14 22:57Туркия Суперлигаси. Турғунбоев ва Шукуров жамоалари ўртасидаги ўзаро баҳсда учта тўп киритилди  0 22:36"Ювентус" ҳимоячиси мавсум сўнггида клубдан кетади  1 21:58Бугун афсона охирги ўйинини ўтказади...  9 21:28Коутиньо "Ал Дуҳайл"дан кетди, у фаолиятини қаерда давом эттиради?  3 21:01Суперлига. Камчиликда қолиб кетган ва кўплаб вазиятларни кўкка совурган "Пахтакор" "Қизилқум" билан дуранг қайд этди  42 21:00Суперлига. 10 киши бўлиб қолган "Насаф" ўз уйида "Динамо" билан дуранг ўйнади  75 20:59Англия кубоги. "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, бош совринга эга чиқди  63 20:48"Зенит" "Ростов"ни мағлуб этди ва яна Россия чемпионига айланди  2 19:30Хави ваъдаси ҳақида: "Мен гапимда тураман"  7

Қозоғистоннинг ЕВРО-2024га чиқиш имконияти, янги мавсум қайси клубда ўйнаши, "Ордабаси"даги энг муҳим голи ҳақида — Бобир Абдихолиқов билан интервью Новости

Қозоғистоннинг ЕВРО-2024га чиқиш имконияти, янги мавсум қайси клубда ўйнаши, "Ордабаси"даги энг муҳим голи ҳақида — Бобир Абдихолиқов билан интервью

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва "Ордабаси" клуби ҳужумчиси Бобир Абдихолиқов куни кеча championat.asia сайтига интервью берганди.

- "Ордабаси"даги мавсум қандай ўтди?
- Мавсум яхши ўтди деб ўйлайман. Сабаби клуб билан бирга Қозоғистон чемпиони бўлдик, мамлакат кубоги финалига чиқдик (суҳбат 3 ноябрь куни бўлган). Конференциялар лигасида ҳам гуруҳ босқичига чиқа олмаган бўлсак ҳам муносиб қатнашдик.

- Бу клуб олдига мавсум бошида чемпионлик вазифаси қўйилганди. Шахсан ўзингиз чемпион бўлишига қанчалик ишонгандиз?
- Чемпион бўлишимизга бошидан ишонгандим. Сабаби мавсум олдидан таркибга жалб этилаётган футболчилар, легионерларни кўргандим. Бир қатор Қозоғистон миллий терма жамоаси аъзолари таркибга қўшиб олинганди.




- Беларусь чемпиони тўпурари сифатида Қозоғистонга кўчиб ўтдингиз. Аммо "Ордабаси"да кўп гол ура олмадингиз. Бунинг сабаби нимада?
- Биринчидан, кўп имкониятлардан фойдалана олмадим. Иккинчидан, янги жамоага келганим учун барибир футболчилар билан тил топишиб кетишда бироз қийналдим. Лекин асосийси жамоамиз якунда ўз олдига қўйилган вазифаларни бажара олганидан хурсандман.

- Икки чемпионатни таққослай оласизми?
- Ўхшаш томонлари кўп. Фарқи эса Қозоғистонда кўп клублар беш ҳимоячи билан ўйнар, асосий урғуни стандарт вазиятларга қаратар экан.

- Қозоғистон стадионлари ҳақида нималар дея оласиз? Ўзиз ўйнаган энг яхши стадион қайси бўлди?
- Қозоғистонда Беларуса нисбатан сунъий майдонлари кўпроқ экан. "Қайрат" ва "Тобол"нинг уй стадионлари яхши ҳолатда эди. Сунъий майдон табиийга нисбатан қаттиқроқ бўлади, бу эса жароҳат олиш учун хавфни оширади.

- Бу йил Қозоғистон чемпионатининг энг яхши футболчиси ким бўлади деб ўйлайсиз?
- Менимча "Ордабаси" етакчиси Асхат Тагриберген энг яхши футболчи бўлса керак. Сабаби у нафақат клубда, балки Қозоғистон терма жамоасида ҳам яхши ўйнади.

- "Ордабаси" сафида энг муҳим голингиз қайси?
- Менимча "Мақтаарал" билан ўйинда урган голим бўлса керак. Сабаби ўша учрашувдан аввал иккита ўйинда ютқазиб қўйгандик ва таъқибчиларимиз анча яқинлашиб қолишганди. "Мақтаарал"га уран голим жамоамга 3 очко келтирди ва "Астана", "Актобе" билан фарқ янада камайиб кетмаслигига замин яратди.




- Қозоғистон миллий терма жамоаси Евро-2024 саралашида ажойиб иштирок этмоқда. Қўшниларимизда Европа чемпионатига чиқиш имконияти қанчалик деб ўйлайсиз?
- Европа чемпионатига чиқиш имконияти яхши. Сўнгги турда Словенияга қарши сафардаги баҳс барчасини ҳал қилиб беради.

- Бобир Абдихолиқов янги мавсумда ҳам "Ордабаси"да қоладими?
- Барчаси Қозоғистон кубоги финалидан кейин ҳал бўлади. Вақт кўрсатади.

- Терма жамоамиз ноябрь ойида ЖЧ-2026 саралашидани ўз юришини бошлайди. Туркманистон ва Эрон билан баҳслардан ғалаба кутсак бўладими?
- Албатта, Туркманистон ва Эрон билан ўйинларда ғалаба учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Насиб қилса мухлисларни хурсанд қиламиз

- Қозоғистонда футбол журналистикаси қай даражада экан?
- Тўғриси умумий футбол ОАВга эътибор қила олмадим. Аммо ўз клубимизда ишлаган матбуот хизмати ажойиб ишлади дея оламан. Чунки "Ордабаси" клуби ҳаёти ижтимоий тармоқларда аъло даражада ёритиб борилди.



Автор : Narzulla Saydullayev
Рейтинг: +7   

Комментарии

championat.asia
Яндекс.Метрика